А. Бурханов, К. Рахматов


жиҳат) – бошқарув шакли, давлат тузилиши шакли ва сиёсий идора



Download 4,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/239
Sana23.06.2022
Hajmi4,95 Mb.
#696682
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   239
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма

жиҳат) – бошқарув шакли, давлат тузилиши шакли ва сиёсий идора 
усули биргаликда олинган сиёсий ҳокимият ташкилоти тушунилади
(С. 
А. Комаров). 
Давлат шаклининг 
уч жиҳати
мавжудлигига ишонч ҳосил қиламиз. 
Булар: бошқарув шакли, яъни давлат ҳокимияти ва бошқарувни тузиш ҳамда 
ташкил этишнинг муайян тартиби; 
– давлат тузилиши шакли, яъни давлатнинг ҳудудий тузилиши, 
марказий, минтақавий ва маҳаллий ҳокимиятларнинг ўзаро муносабатлари 
муайян тартиби; 
– сиёсий (давлат) идора усули, яъни сиёсий давлат (ҳокимияти)ни 
амалга ошириш усул ва методларидир. 
Бошқарув шакли – аниқ бир давлатда давлат ҳокимиятини ташкил 
этиш усулларининг мажмуидир. 
Агар ушбу таърифни янада аниқроқ 
ифодалайдиган бўлсак, у қуйидагича маъно касб этади: 
бошқарув шакли 
олий ҳокимиятни, боз устига, унинг олий ва марказий органларини, 
таркибини, ваколатини, шу органларни ташкил этиш тартибини, 
шунингдек, унда оддий халқ иштироки даражасини, бу органлар ваколати 
муддатларини назарда тутади 
Бошқарувнинг 
қадим-қадимдан 
инсониятга 
маълум 
бўлган 
шакллари 
монархия
ва 
республика
дир. Шу муносабат билан Арасту ўз 
вақтида 
бошқарув 
шаклларини 
олий 
ҳокимият 
танҳо 
амалга 
ошириладиган 
монархия
га, 
тор доирадаги чекланган шахслар томонидан 
амалга ошириладиган аристократия
га, 
бутун халқ ҳокимиятни 
бошқарадиган демократия
га бўлганлигини эслаш ўринлидир
1

«Монархия»
(«монос» – бир, «архе» – ҳокимият) атамаси юнонча сўз 
бўлиб, 
«яккаҳокимлик», 
«ягона 
ҳукмдор»
маъноларини 
билдиради. 
Монархия бошқарув шакли сифатида ўзининг аниқ юридик белгиларига эга. 


86
Монарх давлатнинг жонли тимсоли бўлиб, ташқи ва ички сиёсат бобида 
давлат бошлиғи сифатида, халқ вакили, миллат «отаси» сифатида, 
фуқароларни жипслаштирувчи, уларни давлат теварагига бирлаштирувчи 
шахс сифатида майдонга чиқади. Монархлар — Франция қиролларидан бири: 
«Давлат — менинг ўзимман», деб бежиз айтмаган. Бироқ бу аксарият 
ҳолларда масаланинг фақат юридик томонини англатар, амалдаги аҳволни 
ифодалай олмасди. 
Монарх танҳо ҳукмдорлик қиларди. Албатта, бу давлатнинг барча 
ишларини унинг бир ўзи ҳал этаркан, деган маънони билдирмайди. Турли 
давлат органларида хизмат қилувчи кўпсонли маслаҳатчилар, вазирлар, 
амалдорлар давлат ишларини бошқаришарди. Айни пайтда, энг муҳим, 
асосий давлат ишлари бўйича монархнинг ўзи ҳукм чиқаришига тўғри 
келарди. У бутун ҳокимиятнинг тўла соҳибидир. Монарх ҳокимияти олий 
ҳокимият бўлиб, мустақилдир. У – давлатдаги олий ҳокимиятдир. 
Шундай қилиб, монархия минг йиллар давомида бошқарувнинг ҳукмрон 
шакли сифатида амал қилиб келди. Ўзига хос шаклларда у бугунда ҳам 
дунёнинг учдан бир қисм мамлакатларида (масалан, Буюк Британия, Швеция, 
Дания, Испанияда) сақланиб келмоқда
1


Download 4,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish