А. Бурханов, К. Рахматов


А.Лёшнинг «Жойлаштириш» назарияси



Download 4,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/239
Sana23.06.2022
Hajmi4,95 Mb.
#696682
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   239
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма

А.Лёшнинг «Жойлаштириш» назарияси 
Бошқа, ёш ва истеъдодли немис олими Август Лёш ўзидан олдинги 
ватандошларининг илмий ишланмаларини умумлаштириб (у А.Вебернинг 
ўқувчиси эди), барча хўжалик тармоқларини жойлаштириш тўғрисида иш 
олиб борди. А.Лёш ғояларининг моҳияти унинг махсус китобида (русча номи 
«Географическое размешение хозяйства»-М. 1959) баён этилган. Китобнинг 
асл нусхаси. қўлёзмаси 1940 йилда нашр қилинган. 
А.Лёш қишлоқ хўжалигининг ареал майдон сифатида, саноатнинг эса 
нуқтасимон ҳудудий ташкил этиш хусусиятларини асослаб берди. У биринчи 
бўлиб «бозор муҳити ёки макони», «иқтисодий ландшафт» (ҳозирги кунда –
иқтисодий район) тушунчаларини яратди ва фанга киритди. Агар аввалгилар, 
хусусан И.Тюнен ва А.Вебер алоҳида корхонани, тармоқни ўрганган 
бўлишса, А.Лёш ишлари барча хўжалик соҳаларини қамраб олди ва ўз 
моҳиятига кўра микроиқтисодий бозор муносабатлари, унинг таъсир доираси 
хақиқий район ташкил қилувчи омил эканлиги таъкидланди, математик 


60
усулларни кенг қўллади. Айнан ана шу тамойилларни ҳозирги кунда 
Ўзбекистонни иқтисодий районлаштириш масалаларига татбиқ қилиш 
аҳамиятдан ҳоли бўлмаса керак. 
А.Лёшнинг концепциясига кўра янги корхоналарни жойлаштиришда 
юқори фойда олишни кўзлаган тадбиркорлар билан бутун иқтисодиёт 
манфаатлари ўртасида кураш кетади. Ушбу таълимотлар бозор 
муносабатлари ҳукмрон шароитда юқори фойда олишни кўзлаган самарали 
ишлаб чиқариш тизимларини ривожлантиришнинг назарий жиҳатдан 
асослашга қаратилгани боис, унинг бир қатор йўналишлари - В.Бунгенинг 
«марказий жой» М.Скарлетнинг «жойлашишнинг уч типи», Ф.Перрунинг 
«ривожланиш қутби» ва «ривожланиш марказлари», шунингдек, «янги 
ғоялар» (диффузии нововведений-янгилик киритиш) юзага келди.
Ўтган асрнинг ўрталаридан бошланган фан-техника инқилоби ишлаб 
чиқариш 
кучларини 
ривожлантириш, 
ҳудудий 
ташкил 
қилишни 
такомиллаштиришнинг «классик» назарияларига бир қатор «тузатишлар» 
киритди
12
. Улар жумласига:
а) саноатнинг ўта янги тармоқлари, аввало, илмий тадқиқот ва 
лойиҳалаш-тажриба ишлари билан чамбарчас боғлиқ «илмталаб» 
соҳаларнинг гуркираб ривожланиши;
б) қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг саноат тармоқларига кўчиши
агросаноат мажмуасининг (агробизнес) шаклланиши;
в) инфратузилма соҳаларининг миллий даромаддаги ҳиссаси барқарор 
ортиб бориши;
г) ишлаб чиқариш тизимини тобора транспорт-географик ўринга ва 
хомашёга боғлиқлигининг қисқариб бориш жараёни;
д) илмий тадқиқот ишлари ва лойиҳалаш-тажриба марказлари ролининг 
ортиб бориши;
ж) юқори малакали меҳнат ҳиссасининг тобора кенг роль ўйнаши;
12
Региональная экономика/ Под ред. Г. Поляка. – М.: Юнити-Дана, 2013. – 464 с. 


61
з) ижтимоий-экологик омиллар - ишлаб чиқариш кучларининг 
ривожланиши ва жойлашишида рўй берган сезиларли ўзгаришларни 
келтириш мумкин.
Бу эса, ўз навбатида, «жойлаштириш» назариясида Д.Ж.Гелбрейтнинг 
«индустриал жамият», У.Изарднинг «жойлаштиришнинг бозор назарияси» 
каби янги йўналишлар ривожланишига замин ҳозирлади
13
.
Бироқ, мавжуд вазият «табиат-жамият» тизимида аҳоли ва у билан 
боғлиқ қонун ва қонуниятлар моҳиятини тўлақонли очиб беришга имкон 
бермаган.
Таъкидлаш жоизки, И.Тюнен ва А.Вебер ғоялари ўз даври талабига мос 
келарди. Сабаби – у даврда ҳудуднинг иқтисодий сиғими, зичлиги унча 
юқори эмас, ҳудудий-иқтисодий манзара қутбийлашмаган, яъни деярли бир 
текис эди. Ана шундай иқтисодий географик ҳолат алоҳида корхона ёки 
тармоқларни айрим жойларда ўринлаштириш таъсирида ўзгаради, 
нотекислик хусусиятини олади. Бошқача қилиб айтганда, аввалги табиий 
кўринишдаги 
иқтисодий 
текислик 
нотекисликка, 
худудий 
мужассамлашувнинг 
кўчайишига 
ўзгаради. 
Бунинг 
натижасида 
нотекисликни текислашга уриниб кўрадиган илмий изланишлар талаб 
этилди. Худди шундай регуляр тизимга мослашган ишлаб чиқариш ва 
аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаларини ҳудудий ташкил қилиш ғояларини 
В.Кристаллер ва А.Лёш яратди. 

Download 4,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish