А. Бурханов, К. Рахматов


-МАВЗУ. ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ КУЧЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИШ



Download 4,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/239
Sana23.06.2022
Hajmi4,95 Mb.
#696682
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   239
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма

2-МАВЗУ. ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ КУЧЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИШ 
ҚОНУНИЯТЛАРИ ВА ТАМОЙИЛЛАРИ 
Режа: 
2.1.Ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш ва ҳудудий ташкил 
қилиш. 
2.2. Ишлаб чиқаришнинг ижтимоий ташкил этиш шакллари 
2.3.Ҳудудий меҳнат тақсимоти ва иқтисодий районлаштириш 
2.4.Ишлаб чиқаришни жойлаштиришга таъсир этувчи омиллар 
2.5.Ишлаб чиқаришни кучларини жойлаштиришнинг классик 
ғоялари 
2.6.Ўзбекистонда ишлаб чиқариш кучларини жойлаштиришнинг 
ўзига хос хусусиятлари 
Таянч тушунча ва иборалар:
Минтақа, ишлаб чиқариш тизими, ишлаб 
чиқариш кучлари, халқаро меҳнат тақсимоти, иқтисодий район, иқтисодий 
ландшафт, штандорт, монопол фойда, демпинг, солиқ тизими, давлат 
чегараси, халқаро савдо, техника тараққиёти, ривожланиш қутби, 
ривожланиш марказлари. 
2.1.Ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш ва ҳудудий ташкил 
қилиш. 
Бозор иқтисодиёти ишлаб чиқариш кучларидан ғоят унумли ва самарали 
фойдаланишни таъминлаш билан шунга мос юксак ишлаб чиқариш 
муносабатларини ҳам юзага келтиради. Иқтисодий ташаббус ва 
ишбилармонликни ривожлантиради. Ҳар бир кишининг миллий бойликни 
ошириш масъулиятини кучайтиради, ҳар бир кишини бой қилиш орқали 
жамиятни ҳам бойитиб боради. Эркин бозор муносабатларини 
такомиллаштириш ҳамда иқтисодиётни лебераллаштириш шароитида ишлаб 
чиқариш кучларини тўғри ва оқилона ташкил этиш давлатнинг илмий 
асосланган иқтисодий сиёсати асосини ташкил қилади.
Муайян макон ва замондаги ижтимоий-иқтисодий жараёнларни чуқур 
илмий таҳлил қилиш негизида унинг объектив қонуниятларини ўрганиш, 


24
аниқ хулосалар чиқариш ҳамда амалий тадбирлар белгилаш мумкин. 
Бинобарин, самарали, барқарор ривожланиб борувчи ишлаб чиқариш 
тизимини юзага келтириш том маънода ўзига хос тамойилларга асосланган 
ишлаб чиқариш кучларини ҳудудий ташкил қилиш, табиат билан 
жамиятнинг қонун ва қонуниятларини англаш, уларни чуқур таҳлил қилиш, 
илмий ишланмалар ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга қўллашни назарда тутади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон 
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси 
тўғрисида»ги фармоннинг мақсад-моҳияти ҳам мамлакат минтақаларида 
ишлаб чиқариш кучларини ҳудудий жиҳатдан тўғри ва оқилона ташкил этиш 
орқали миллий иқтисодиёт тараққиётини таъминлашдан иборат
7
.
Ўзбекистон Республикаси аҳолиси томонидан кенг муҳокама қилинган 
мазкур Ҳаракатлар стратегияси ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг барча 
жабҳаларини бешта устувор йўналиш доирасида қамраб олганлиги ва 
«ижтимоий-иқтисодий ривожланишни жадаллаштириш, халқнинг турмуш 
даражаси ва даромадларини ошириш, ҳар бир ҳудуднинг табиий, минерал 
хомашё, саноат, қишлоқ хўжалиги, туристик ва меҳнат салоҳиятидан 
комплекс ва самарали фойдаланишни таъминлаш»га қаратилганлиги билан 
амалий аҳамият касб этади.
Мамлакатимизда ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш бугунги 
куннинг долзарб вазифаси бўлиб, бу борада илмий-амалий тадқиқотлар олиб 
бориш заруратини келтириб чиқаради.
Илмий манбаларда ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш ва 
жойлаштиришнинг қуйидаги асосий тамойиллари ажратилади:

ишлаб чиқариш тизимларини хомашё манбалари, ёқилғи ва энергия 
ресурсларини истеъмол минтақаларига яқин жойлаштириш;
7
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш 
бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармони. //Халқ сўзи, 08.02.2017 й. №28 


25

юқори самарали бўлган табиий ресурсларни ўзлаштириш ва мажмуали 
фойдаланиш тизимини барпо қилиш;

мамлакат ва минтақаларда экологик ҳолатни соғломлаштириш, 
атрофмуҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланишнинг 
самарали механизмини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, табиатдан 
фойдаланишнинг бошқарув тизимини такомиллаштириш;

халқаро коммуникация тизимларини ривожлантириш ва қулай 
геостратегик мавқеидан самарали фойдаланиш асосида халқаро меҳнат 
тақсимотидаги иштирокини чуқурлаштириб, кенгайтириб бориш, яқин ва 
узоқ хорижий мамлакатлар билан алоқаларни ривожлантириш;

йирик шаҳарларнинг ҳаддан ташқари ривожланишини тартибга 
солиш, кичик ва ўрта шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини 
тезлаштириш, 
минтақаларнинг 
ижтимоий-иқтисодий 
ривожланиш 
даражасидаги табақаланиш жараёнини бошқариш, иқтисодиёт тармоқлари 
дастурларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш.
Ишлаб чиқариш кучлари ишлаб чиқариш воситалари (асбоб-ускуналар, 
хом-ашё ва х.к.) саноат ва қишлоқ хўжалиги ҳамда меҳнат ресурсларини ўз 
ичига олади.
Одатда, ишлаб чиқариш асосан саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт 
каби макроиқтисодий соҳалардан ташкил топади. Аммо уларнинг барчасини 
ҳаракатга келтирувчи ишчи кучи, яъни инсон ҳисобланади. Бинобарин, аҳоли 
ижтимоий ишлаб чиқаришдек мураккаб жараённинг марказидан ўрин олади. 
Буни биз демоцентрик принцип деб юритишимиз мумкин. 
Шу билан бирга таъкидлаш жоизки, умуман аҳоли ишчи кучи эмас ва у 
фақат иқтисодий тушунча саналмайди. Ҳозирги демографик вазиятда фақат 
меҳнатга лаёқатли аҳоли ишчи кучи сифатида қаралади. 
Ижтимоий ишлаб чиқариш тизими энг аввало уч таркибий қисмдан 
иборат. Бу ҳам бўлса, бевосита ишлаб чиқариш, тақсимот ва истеъмолдир.


26
Буларнинг барчаси, албатта, ишчи кучисиз бўлмайди.
Айни пайтда ишлаб чиқарилган маҳсулот билан уни истеъмол қилиш 
ўртасидаги алоқадорликни амалга оширишда транспортнинг аҳамияти катта. 
Шу сабабли уни ижтимоий ишлаб чиқариш жараёнининг «қон томири» ёки 
ҳаракатга келтирувчи омили даражасида қараш тўғрироқ бўлади.
Демак, ишлаб чиқариш кучлари кенг ва мураккаб иқтисодий тушунча, 
унинг таркиби ишлаб чиқаришнинг объекти билан субъекти, яъни ишчи 
кучидан ташкил топади. Аҳолининг иштироки қисман, меҳнат ресурси 
доирасида кузатилади. Умуман аҳоли эса, у ижтимоий-иқтисодий тушунча 
ҳисобланиб, ишлаб чиқариш жараёнининг қоқ ўртасидан жой олади. Сабаби- 
аҳоли (меҳнат ресурслари) моддий ва маънавий бойликларнинг яратувчиси 
ва айни пайтда уларнинг истеъмолчиси ҳамдир. Бироқ, ишлаб чиқарувчилар 
озроқ, истеъмол қилувчилар эса барча аҳолидан (унинг ёш ва жинсидан 
қатъий назар) иборат. 
Минтақавий иқтисодиётда «жойлаштириш» тушунчаси жуда кўп 
ишлатилади. Тармоқ ёки соҳавий иқтисодиётида кўпроқ «ривожланиш», 
тараққиёт, ўзгариш кабилар тилга олинади. Шу ўринда қайд қилмоқ лозимки, 
жойлаштириш географиянинг бошқа тармоқлари, масалан, табиий география 
учун муҳим эмас, чунки иқлим, ер усти тузилиши, тупроқ, ўсимлик ёки 
ҳайвонот дунёси жойлаштирилмаган, уларнинг ҳудудий хусусиятлари бошқа 
омил ва қонуниятлар билан ифодаланади. 
Умуман ривожланишнинг, ҳар қандай ҳодиса ёки воқеликнинг 
ажралмас, бир пайтнинг ўзида (перманент) содир бўладиган хусусияти ёки 
жиҳати мавжуд. У ҳам бўлса жойланишидир. Зеро, у ёки бу воқелик маълум 
вақтда ва аниқ жойда юзага келади-ки, биз бу ерда замон ва макон 
бирлигининг гувоҳи бўламиз. Шундан келиб чиққан ҳолда эътироф этиш 
мумкинки, ривожланиш ва жойланиш бир боғлиқнинг, ҳодисанинг икки 
томонидир ёки бошқача қилиб айтганда, жойланиш ривожланишнинг 
ҳудуддаги, макондаги инъикосидир. Бинобарин, минтақавий иқтисодиётда 
ушбу тушунчаларнинг бир жойда, қўшалоқ ишлатилиши анъана бўлиб 


27
қолган (масалан: пахтачиликнинг ривожланиши ва жойланиши, қора 
металлургия саноатининг ривожланиши ва жойланиши, темир йўл 
транспортининг ривожланиши ва жойланиши ва ҳ.к.). 
Аммо, 
юқорида 
таъкидлаганимиздек, 
жойланиш 
ва 
айниқса 
жойлаштириш барча ҳодиса ёки воқеликларга тегишли эмас. Мисол учун, 
океанда балиқни, ер остида қазилма бойликларни, атмосферада булутларни 
ҳеч ким жойлаштирмаган. Демак, жойлаштириш деганда, унинг кимдир 
(субъект) томонидан амалга оширилганлиги назарда тутилганлиги сабабли 
балиқ ёки кўмирнинг географиясини бошқача изоҳлаш керак. Шу боис, 
минтақавий иқтисодиёт фақат жойлашувигина эмас, балки у ҳодиса ва 
воқеликларнинг ҳудудий таркиби ва тизими, бир жойнинг иккинчи жойдан 
фарқини ўрганади.
Минтақавий иқтисодиёт учун ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш 
умумий тушунча, объект ҳисобланади. Ҳатто минтақавий иқтисодиётни 
ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш ҳақидаги фан сифатида 
таърифлайдилар.
Ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш ва ҳудудий ривожланиш 
қонуниятларига қуйидагилар киради: 
1. Ишлаб чиқаришни ҳудудий оқилона ташкил этиш қонунияти

Унга 
мувофиқ: 
ишлаб чиқариш корхоналарини ИТТнинг ютуқлари асосида, иложи 
борича манбаларга яқин жойлаштириш керак. Масалан, сувни кўп талаб 
қиладиган тармоқларни имкон қадар йирик ва самарали сув манбаларига 
яқин жойлаштириш мақсадга мувофиқ; 
меҳнатни кўп талаб қилувчи (сермеҳнат) тармоқларни эса меҳнат 
ресурслари шаклланган марказларга яқинроқ; 
кундалик истеьмол қилинувчи маҳсулот ишлаб чиқариш корхоналарини 
истемолчиларга яқинроқ жойлаштириш керак ва ҳ.к.лар. 
2. Ишлаб чиқаришнинг ҳудудий ихтисослашуви ва кооперациялашуви 
қонунияти. Бунда бирон бир ҳудуд ичида ихтисослашув ва корхоналар 


28
ўртасида энг такомиллашган ишлаб чиқариш алоқаларини ўрнатиш ҳамда 
уларни ташқи иқтисодий алоқаларда кенг иштироки кўзда тутилган. 
3. Ҳудудларнинг мажмуали ривожланиш қонунияти. Ҳудуднинг 
(республика, вилоят, иқтисодий туман) комплекс ривожланиши деганда, 
хўжаликдаги мутаносиблик, ишлаб чиқариш корхоналарининг маҳаллий 
табиий ва иқтисодий шароитга мослиги, ихтисослашган тармоқлар, 
инфратузилмасини, турли кўламдаги шаҳарларнинг ривожланиши, табиий 
муҳитни муҳофаза қилиш, улардан оқилона фойдаланиш ва ҳоказолар 
назарда тутилади. 
4. Ишлаб чиқаришни ҳудудларда иложи борича бир меъёрда 
жойлаштириш ёки ҳудудларнинг ихтисодий ва ижтимоий ривожланишини 
тенглаштириш қонунияти. Унга кўра республикамиз ҳудудларининг 
иқтисодий ривожланишини бир-бирига тенглаштириш, яъни мамлакатимизда 
ишлаб чиқариш кучларини бир меъёрда жойлаштириб, келажакда аҳоли 
турмуш даражасини ошириш асосий мақсад қилиб олинади. 
Ишлаб чиқариш кучларини жойлаштиришда юқоридаги қонуниятлар 
асосида ёндашилса иқтисодиётнинг барча тармоқларида меҳнат унумдорлиги 
ошади, иқтисодий самарадорликка эришилади. 
Мамлакатимизда охирги уч йилда 2017-2019 йилларда ишлаб чиқариш 
кучларини оқилона ва самарали жойлаштириш масаласига алоҳида эътибор 
қаратилмоқда. Хусусан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 
4 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги 
фаолиятини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 
Фармони билан ҳудудлар салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда, уларни комплекс 
ривожлантириш, шу жумладан ҳудудий саноатни модернизация ва 
диверсификация қилиш, ишлаб чиқариш кучлари ва инвестицияларни 
оқилона тақсимлаш, мавжуд ер ресурсларидан, суғориладиган, лалми ва 
яйлов ер майдонларидан самарали фойдаланиш, замонавий инфратузилмани 
яратиш, меҳнат ресурслари имкониятларидан тўғри фойдаланиш ва 
аҳолининг турмуш даражасини изчил ошириб бориш борасида белгиланган 


29
вазифаларни амалга ошириш мақсадида Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига 
қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди
8

ҳудудларда саноатни ривожлантириш бўйича аниқ мақсадга қаратилган 
ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда ушбу дастурларни вазирликлар ва 
идоралар томонидан амалга оширилишини мувофиқлаштириш; 
ҳудудларга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш 
бўйича белгиланган дастурлар асосида импорт ўрнини босувчи ишлаб 
чиқаришни 
жадал 
ривожлантириш, 
саноатни 
модернизация 
ва 
диверсификация қилиш ҳамда ишлаб чиқариш кучларини самарали 
жойлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш; 
ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги 
экинларини мақбул жойлаштириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини 
таркибий жиҳатдан ўзгартириш, уруғчилик ва селекция ишларини 
ривожлантириш, замонавий агротехнологияларни ва сувдан тежамкор 
фойдаланиш усулларини жорий этиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини 
яхшилаш юзасидан мутасадди вазирликлар, идоралар ва ҳокимликлар 
томонидан олиб борилаётган ишларда бевосита иштирок этиш; 
кластер асосида хом ашёни, шу жумладан пахта, мева-сабзавот, 
паррандачилик, балиқчилик ва гўшт-сут маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш 
бўйича қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш; 
ҳудудларда 
муҳандислик, 
йўл-транспорт 
ва 
коммуникация 
инфратузилмаларини ривожлантириш, транспорт хизматлари кўрсатиш 
тизимини такомиллаштириш, уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш 
даражаси ва сифатини тубдан янгилаш, санитария тизимларини яхшилаш ва 
аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш; 
ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси ортда қолаётган туман ва 
шаҳарларда саноат ва хизмат кўрсатишни ривожлантириш, уларнинг табиий 
8
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси 
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги фаолиятини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги Фармони. Манбаа Lex.uz. 


30
бойликлари, географик жойлашуви, меҳнат ресурслари ва бошқа 
салоҳиятидан самарали фойдаланилишини ҳамда бу борада комплекс 
дастурларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, шу жумладан ҳудудларда 
ишсиз аҳолини, айниқса, ёшларни доимий меҳнатга жалб этиш, турмуш 
даражаси ва сифатини ошириш, яшаш шароитларини яхшилаш, тиббиёт, 
таълим ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича кўрилаётган 
чора-тадбирларни мувофиқлаштириш. 
Мазкур фанда «ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш» билан бир 
қаторда «ишлаб чиқариш кучларини ҳудудий ташкил қилиш» тушунчаси 
қўлланилади. Чиндан ҳам бу икки тушунча бир-бирига жуда ўхшаш. 
Айниқса, «жойлаштириш» ҳудудий ташкил қилишга яқин, чунки бу маълум 
бир субъект (шахс, давлат) томонидан амалга оширилади.
Ҳудудий ташкил қилиш жойлаштириш, жойланишнинг юқори, 
мукаммал шаклидир. Унинг энг муҳим хусусияти бошқарув, назорат 
(мониторинг)-да ўз ифодасини топади. Шу сабабли ҳудудий ташкил қилиш 
умумий аҳамиятга эга бўлган тизим ёки тизим-таркиб ғоясига асосланади.
Маълумки, ҳар қандай тизимга асосан мураккаб тизимларга қуйидагилар 
хос: 
Икки ва ундан ортиқ элемент ва қисмлардан иборат бўлиш; 
Ички ва ташқи, тик ва горизонтал алоқалар; 
Кўп босқичлик, иерархиялик; 
Мустақил амал қилиш, фаолият кўрсатиш; 
Тартиб ва таркиблилик; 
Бошқарувчанлик ва ҳ. к. 
Айнан ана шу жиҳатларга кўра ҳудудий ташкил қилиш жойлаштиришга 
нисбатан маъқулроқ, афзалроқ ва амалийроқдир.
Ҳудудий ташкил қилишда ҳудуд ўзгармас (constanta), базис бўлиб 
хизмат қилади; турли объектлар –саноат корхоналари, қишлоқ хўжалик 
экинлари, аҳоли ва ҳ.к. ўзларининг хусусиятларига қараб маълум ҳудудда 


31
жойлаштирилади. Бу ерда, ҳудудда жойлаштирилади дейиш мумкин, аммо 
ҳудудий жойлаштириш унча тўғри эмас, чунки ҳар қандай жойлаштириш ўз-
ўзидан маълумки ҳудудийдир (тўғри, камдан-кам ҳолларда, масалан 
автобуслар қатновини ёки дарс жадвалини муайян вақт ва соатларда 
жойлаштириш, тақсимлаш мумкин). 
Айни пайтда «ҳудудни ташкил қилиш» тушунчаси ҳам мавжуд. У 
кўпроқ район планировкасида, социологияда йирик ва ўрта масштабли 
тадқиқотларда қўлланилади. Бу ерда жойлаштириладиган объектнинг эмас, 
балки ҳудуднинг хусусияти, имконияти («дини, тили, нафаси») ҳисобга 
олинади. Бошқача қилиб айтганда, нимани қаерда жойлаштириш эмас, қаерда 
нимани жойлаштириш назарда тутилади. Умуман олганда эса ҳудудий 
ташкил қилиш билан ҳудудни ташкил қилишни ўзаро мувофиқлаштирилган 
ҳолда амалга ошириш қулай ва яхши самара беради. 
Ҳудудий ташкил қилиш ҳудудий таркиб (структура), ҳудудий тизим 
(система), иқтисодий район тушунчалари билан чамбарчас боғлиқ ва улар 
минтақавий иқтисодиётнинг ўзак тушунчаларини ташкил қилади.
Ҳар қандай системанинг икки жиҳати, яъни унинг хусусийлиги ва 
ҳудудийлиги борлигидек, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ҳам ижтимоий 
ҳамда ҳудудий шакллардан иборат. Ижтимоий ташкил қилиш ихтисослашув, 
мужассамлашув, кооперация ва комбинатлашувдан иборат бўлса, ҳудудий 
ташкил қилишда саноат маркази ва тугунлари, саноат парклари, 
технополислар, ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуалари мавжуд. Ижтимоий ва 
ҳудудий шакллар турли хўжалик тармоқларида ҳар хил. Шунинг учун уларга 
таъсир қилувчи омилларни аниқлаш катта аҳамиятга эга. 

Download 4,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish