Патентшунослик, лицензиялаш ва



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/93
Sana23.06.2022
Hajmi2,44 Mb.
#694621
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   93
Bog'liq
patentshunoslik litsenziyalash va sertifikatlash (1)

Ҳиндистонда
ҳар бир маҳсулот чиқарувчи корхона агарда 
талаб даражасида керакли синов ва назорат ускуналарига эга 
бўлса, Ҳиндистон сертификатлаш институтига маҳсулотни
белгилашга лицензия олиш учун мурожаат қилиши мумкин. 
Ҳиндистон сертификатлаш институти ариза тушгандан сўнг 
корхонани синов ва ўлчов ускуналари билан таъминланганлигини 
текширади. Бунда корхонага келиб тушадиган хомашё, 
йиғиладиган барча деталлардан тортиб, чиқариладиган тайёр 
маҳсулотгача текширилади.
Институт томонидан берилган лицензияда маҳсулот
намунасини синаш ва назорат қилиш схемаси билан таъминланади.
Лицензиянинг ҳаракат даврида институт қўйидагиларни
бажаради:

доимий равишда (огоҳлантирмасдан) институтнинг махсус 
назоратчилар томонидан корхона томонидан чиқарилаётган 
маҳсулот намуналарини институтнинг синов лабораторияларида 
ёки мустақил синов марказларида синаш учун танлайди;
-
шунингдек маҳсулотларни савдо соҳасидан ҳам танлайди;
-
мувофиқлик белгиси билан белгиланган маҳсулотларнинг 
сифати бўйича эътирозлари институт томонидан кўриб чиқилади. 


88 
Агарда эътирозлар асосли бўлса институт унинг сабабларини 
аниқлаб брак маҳсулотни алмаштиришга кўрсатма беради.
Лицензиянинг ҳаракат даври бир йил ва бу муддатдан кейин 
маҳсулот чиқарувчи муддат тугашига бир ой қолганда институтга
муддатини узайтириш учун талабнома беради.
Институтнинг мувофиқлик белгиси чет элда чиқарилган 
маҳсулотларга берилиши мумкин эмас, чунки бу белги ҳеч қандай 
мамлакатда қайд этилмаган.
Институт томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига, 
машинасозлик, кимё, электротехника ва электроника саноати 
маҳсулотларига 10 мингдан зиёд лицензиялар берилган. 
Яна бир ривожланган мамлакат 
– 
Таиланд
да сертификатлаш 
тизимини бошқариш Саноат вазирлиги қошида таъсис этилган 
Саноат стандартлари институтига юклатилган.
Шу институтнинг стандартларга мувофиқликни белгиловчи 
икки хил белгиси мавжуд бўлиб, бири мажбурий сертификатлашга 
таалуқли. Маҳсулотга мувофиқлик сертификатини бериш Таиланд 
саноат стандартлаш институтига (ССИ) юклатилган.
Саноат стандартлаш институтини бошқариш учун махсус 
бўлинма ташкил этилган бўлиб у маҳсулотни сертификатлаш, 
режалаштириш

лицензиялар бериш ва кейинги назорат ишларини 
бажаради. Корхоналарни текшириш, намуналарни синаш ва шу 
асосида маҳсулотни белгилаш учун лицензия бериш бўйича 
тавсияларни, технологик жараённи узгартириш тўғрисида ёки 
корхона фаолиятини тўхтатиш бўйича тавсияларни

баҳсларни ҳал 
этиш учун саноат маҳсулотлар стандартлари Кенгашига тақдим 
этади.
Агарда чет элдан кириб келинган маҳсулот Таиланд 
стандартларига жавоб берса

бу маҳсулот экспорт қилувчи 
мамлакатнинг миллий белгиси билан белгиланиши ёки кириб 
келинган 
маҳсулот 
Таиланд
стандартлари 
бўйича 
сертификатлашдан ўтиши лозим.
Таиланд саноат сертификатлаш институти томонидан ишлаб 
чиқариш
корхоналарнинг
ҳолати доимий назорат қилинади, 
назоратнинг такрорланиши чиқариладиган маҳсулот турига боғлиқ 
бўлади. 
Намуналар 
вазирлик 
университетининг 
синов 
лабораторияларида маҳсулот чиқарувчи ва истеъмолчиларга боғлиқ 
бўлмаган ҳолда ўтказилади.


89 
Сертификатлаш бўйича ҳаражатларнинг кўп қисми давлат 
томонидан қопланади. Сертификатлаш қонунларини бузган 
корхоналарга жарима белгилайди ёки судга мурожаат қилади.

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish