Патентшунослик, лицензиялаш ва


 Ихтирога берилган аризаларни хақиқий экспертизадан



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/93
Sana23.06.2022
Hajmi2,44 Mb.
#694621
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   93
Bog'liq
patentshunoslik litsenziyalash va sertifikatlash (1)

9.2 Ихтирога берилган аризаларни хақиқий экспертизадан 
ўтказиш
 
Ерлар 
мелиорацияси, 
сўвни 
тежаш 
технологиялар, 
гелиотехника, ипакчилик ва ғўза парвариши, ишлов бериши, пахта 
териш ва қайта ишлашга оид ечимларига Патент Агентлиги 
томонидан формал экспертиза ўтказилгандан кейин хақиқий 
экспертиза ўтказилади. Қолган ҳолларда ариза берувчи ёки унинг 
ишончли вакили томонидан Патент Агентлигига мурожаат 
қилингандан кейин хақиқий экспертиза ўтказилади.
Ариза берувчи ёки учинчи шахс ушбу мурожаатни формал 
экспертизага ариза берилгандан ёки патент идораси томонидан 
қайд қилинган кундан, 4 йил мобайнида Патент Агентлигига бериш 
мумкин.


62 
Акс ҳолда ҳуқуқий ҳимояланган дастлабки патент. Патент 
Агентлигида қайд қилинган кундан 5 йил ўтса ўз кучини йўқотади.
Ҳақиқий экспертиза ариза берувчиларнинг мурожаатидан 
кейин 24 ой мобайнида ўтказилади ва унинг натижасида патент 
олиш даражасига лойиқ
ёки нолойиқ
деган қарор қабул қилинади.
Аризага патент бериш учун қарши асосланган материалларни 
ариза берувчи 2 ой мобайнида сўраб олиши мумкин. Агар ариза 
берувчи патент экспертизасининг хулосаси билан норози бўлса, у 
уч
ой муддатида Патент Агентлигига қайта экспертиза ўтказиш 
тўғрисида мурожаат қилиши мумкин ва бунда қайта экспертиза 
ўтказиш учун яна бож тўлаш керак. Қайта экспертиза ариза 
берувчининг
мурожаатидан кейин 3 ойда ўтказилади.
Ҳақиқий экспертизанинг хулосасидан норози бўлган ариза 
берувчи қарор олингандан кейин 3 ой мобайнида Аппеляция 
Кенгашига мурожаат қилиши мумкин ва бу мурожаат 4 ой ичида 
кўриб чиқилиши лозим.
9.3. 
Саноат намунасига берилган аризани ҳақиқий 
экспертизадан ўтказиш

Ариза берувчи ёки унинг вакили 
– 3- 
шахс томонидан берилган 
ариза саноат намунасини патент олиш шартларига мос келишини 
текширади.
Экспертиза ўтказиш мобайнида ариза берувчи ўз ҳохиши билан 
саноат намунасининг эътиборли таснифларини ўзгартирмасдан 
ариза муаммоларини аниқлаш ёки тўғрилаш ҳуқуқига эга. Саноат 
намунасининг эътиборли таснифларини ўзгартиришга оид ариза 
берувчи томонидан жўнатилган қўшимча материаллар эътиборга 
олинмайди ва кўрилмайди. Улар Патент Агентлигига берилган 
муддатдан янги ариза сифатида қабул қилиниб қайд қилиниши 
мумкин.
Экспертиза сўровига асосан қўшимча материаллар ариза 
берувчи ёки унинг вакили томонидан 2 ой муддатда патент 
экспертизага жўнатилиши керак. Агар ушбу муддатда экспертизага 
жўнатилмаса, ариза қайтариб олинган деб ҳисобланади.
Ариза берувчининг мурожаатига биноан хақиқий экспертиза 12 
ой ичида ўтказилиши керак ва унинг натижасида Патент Агентлиги 
патент берилишига лойиқ
ёки нолойиқ
деган қарор қабул қилади.


63 
Ариза берувчи экспертиза томонидан қарши кўрсатилган 
материалларни 2 ой мобайнида Патент Агентлигидан сўраши 
мумкин.
Агар ариза берувчи экспертиза қароридан норози бўлса, 
қарорни олган кундан 3 ой мобайнида у Аппеляция Кенгашига 
мурожаат қилиши мумкин ва бу мурожаат олинган кундан 4 ой 
мобайнида кўриб чиқилиши керак. Аппеляция Кенгашининг
қарори 
охирги қарор бўлади ва ўзгартирилмайди.

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish