Назорат саволлари
1. Ихтиро қачон хуқуқий ҳимояланган ҳисобланади?
2.Ихтиронинг техник даражаси деганда нима тушунилади?
3. Ихтиро объекти тўғрисидаги тушунчаларни тавсифланг.
4. Машина ва мослама деб нималар аталади?
5.
Ихтиронинг асосий таснифлари тўғрисида нималарни
биласиз?
6. Ихтиро объектининг гуруҳ таснифлари қандай тарзда
ифодаланади?
7. Ускуна ихтиро объекти қандай турларга булинади ва
уларнинг асосий таснифлари?
8. Усул ихтиро объектининг қандай турлари мавжуд ва
уларни ифодалайдиган таснифлар?
27
IV.
ПАТЕНТНИНГ ХУҚУҚИЙ СУБЬЕКТЛАРИ,
МУАЛЛИФЛИК
Режа
1.
Ихтирога муаллифлик
2.
Фойдали модельга муаллифлик
3.
Саноат намунасига муаллифлик
4.
Хаммуаллифликнинг хукукий асослари
5.
Патент эгасининг асосий хукуклари
Таянч иборалар: қўшма, ижодий меҳнат, иш берувчи,
патент эгаси, муаллифлик, муаллиф хуқуқи.
Ихтиро, фойдали модель, саноат намунасини ижодий меҳнати
туфайли яратган шахс муаллиф деб тан олинади. Агарда ихтиро,
фойдали модель, саноат намунаси бир неча шахснинг қўшма
ижодий меҳнати туфайли яратилган бўлса, шахсларнинг барчаси
муаллиф деб ҳисобланади. Ихтиро, фойдали модель, саноат
намунасидан фойдаланиш тартиби муаллифлар ўртасида келишувга
асосан амалга оширилади.
Ихтиро, фойдали модель, саноат намунасини яратишда
шахсий ижодий ҳиссасини қўшмаган, фақат муаллифларга
техникавий, ташкилий ёки моддий кумаклашган, ёки ихтиро,
фойдали модел, саноат намунасини ҳужжатлаштиришда ва улардан
фойдаланишда ёрдам, маслаҳат берган шахслар муаллиф деб тан
олинмайди.
Ихтиро, фойдали модель, саноат намунасига патент қўйидаги
ҳолларда берилади:
-
ихтиро, фойдали модель, саноат намунасининг муаллифига;
-
юқорида зикр этилган муаллифнинг ворисига
;
-
Ўзбекистон Республикаси саноат мулкининг Давлат
фондига, қачонки ихтиро, фойдали модель, саноат намунасидан
фойдаланиш хуқуқини муаллиф давлат ихтиёрига берса.
Янги
таҳрирдаги низомда, бу банд вақтинча олиб ташланган.
-
иш берувчига (идора,
корхона, муассаса, фирма, қўшма
корхона), агарда иш берувчи ва ишловчи томонидан тузилган
шартномага асосан муаллиф патент хуқуқини иш берувчига
берилишига рози бўлса. Шу шартномада ишловчига (патент
28
эгасига) моддий таъминот, нафақа, яшаш шароити, маънавий,
ҳамда ихтиро, фойдали модель, саноат намунасига патент олинса
иш берувчининг кафолатланган мажбуриятлари ҳам курсатилади.
Шартнома асосида ишловчи узининг хизмат доирасидаги
вазифаларни бажаришда, ёки берилган топшириқнинг аниқ
масалаларини ҳал қилганда ихтиро буйича шартнома тузилади.
Агарда иш берувчи ва ишловчи томонидан шундай шартнома
тузилмаган бўлса ихтиро, фойдали модель
ёки саноат намунасига
патент муаллифга берилади ва ўнда иш юритувчи бу патентдан
фойдаланиш учун лицензия шартномаси тузади ва кейингина
фойдаланади.
Патент эгаси ўзининг патентини ҳар қандай жисмоний ёки
юридик шахсга
фойдаланиш учун бериши
мумкин, фақатгина
шартнома Ўз Р Патент Агентлигида қайд қилиниши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |