59
БОШ ИЛМИЙ-МЕТОДИК МАРКАЗ
рўйхати
(лойиҳани амалга ошириш учун улардан фойдаланиш зарурати асослаб
берилади).
Лойиҳанинг 5-шакли молиявий харажатлар сметаси бўлиб, уни
шакллантиришда қуйидаги жиҳатлар алоҳида эътиборга олиниши керак: илмий
жамоа таркиби ва ҳар бир лавозимга талаблар тавсифи билан; лойиҳа
маблағларининг илмий-тадқиқот лойиҳасини амалга ошириш учун зарур
бўлган моддий-техник ресурс базасини (бинолар, жиҳозлар, инвентарлар,
дастурий таъминот, маълумотлар базалари, маълумот манбалари ва бошқалар)
шакллантиришга йўналтирилганлиги (камида 40 фоиз миқдорида); илмий жамоа
учун яратиб бериладиган шарт-шароитлар мавжудлигини кўрсатувчи
маълумотлар; харажатлар йўналишлари кўрсатилган, зарур молиялаштириш
ҳажми ва муддатларини акс эттирувчи молиявий режа ва ҳисоб-китоблар.
Лойиҳанинг 5-шаклида унинг умумий молиявий ҳажми, алоҳида жадвалларда
режалаштирилаётган харажатлар ва уларнинг йиллар кесимидаги тақсимоти
кўрсатилади. Амалий ва инновацион лойиҳаларни амалга оширишда саноат ёки
тармоқ томонидан ҳамкорликда молиялаштиришга қизиқиш бўлган тақдирда,
лойиҳа талабномаларига саноат ёки тармоқ ҳамкори тўғрисидаги маълумот ва
унинг молиявий иштироки (ҳамкорликда молиялаштириш) ҳажми ва турларини
тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши керак. Ёшларни илмий фаолиятга жалб
қилиш, шунингдек, илмий изланувчилар институтини ривожлантириш учун
илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш учун илмий-тадқиқот гуруҳига
илмий стажёр лавозими киритилиши лозим. Лойиҳа матни А4 форматдаги
стандарт қоғоз варағига қоида тариқасида 1,15 қатор оралиғида ёзилади. Ҳар бир
бет юқоридан ва пастдан 2 см; чапдан 3 см; ўнгдан 1,5 см ҳошияга эга; хатбоши
1,27 см.га тенг ва бир хилда бўлиши зарур. Матнни босиб чиқаришда “Тimеs Nеw
Rоmаn” 14 ўлчамли шрифтда “Мiсrоsоft Wоrd” матн редакторидан фойдаланиш
тавсия қилинади. Бетлар титуль варағидан бошлаб охирги вараққача изчил
кетма-кетликда рақамланади. Бетнинг тартиб рақами варақнинг пастки ўнг
бурчагида 2 рақамидан бошлаб ёзилади. Титуль варағига 1 рақами қўйилмайди.
Лойиҳанинг талаб қилинган ҳужжатлари ва бошқа таркибий қисмларининг ҳар
бири
янги
саҳифадан
расмийлаштирилади.
Лойиҳа
раҳбари
ва
иштирокчиларининг мезонларда талаб қилинган илмий ишлар рўйхати (охирги
3 йил давомидаги нашрлар қуйидаги хронологик тартибда келтирилиб, изчил
кетма-кетликда рақамланади: монография; патент; илмий мақола; илмий
тўпламлар ва бошқа нашр ишлари)
Do'stlaringiz bilan baham: |