8
Маъруза-1. Боғдорчиликда ерни кўчат экишга тайѐрлаш
машиналари.
Республикамиз табиий и қлим шароити кенг ассортиментдаги ўта
сифатли экспортбоп боғдорчилик ва узумчилик маҳсулотларини
этиштириш
учун
мослиги
ҳаммага
маълум.
Шу
сабабли,
давлатимизда
қишлоқ
хўжалигининг
барча
соҳалари
каби
боғдорчиликни ҳам ривожлантиришга катта эътибор берилмо қда.
Президентимиз И. Каримов томонидан 2006 -йилда қабул қилинган
фармонда
мамлакатимизда
мева-сабзавотчилик
ва
узумчилик
соҳаларини бозор иқтисодиѐти тамойллари
нормалари асосида
ривожлантириш зарурлиги кўрсатилиб, шу со ҳадаги фермерларга
амалий ѐрдам бериш тадбирлари белгилаб берилган.
Боғдорчилик ва узумчилик
майдонларини кенгайтиришга, яъни
янги боғларни барпо қилиб, этиштирилган маҳсулот таннархини
пасайтириш фақат у ерда бажариладиган технологик жараѐнларни
механизациялаш ҳисобига иш унумини
ошириш туфайли эришиш
мумкин. Шу сабабли, қишлоқ хўжалиги учун кичик мутахассисларни
тайѐрлайдиган касб-ҳунар коллежларида боғдорчилик машиналарини
ўқитишга кераклича эътибор берилмоқда.
Бозор муносабатлари асосида фаолият кўрсатаѐтган хўжаликларга
маълум ишни бажарадиган машинанинг ҳар хил русумдаги
нусхалари келтирилиши мумкин. Аммо,
улар бир-биридан тузилиши
ва технологик жараѐнни бажариши бўйича эмас, балки, таш қи
кўриниши жиҳатдан фарқланади. Шу сабабли, мазкур ўқув
қўлланмада
республикамиз
боғдорчилиги
ва
узумчилигида
ишлатилиши мумкин бўлган машиналарни русумларга ажратмасдан,
уларнинг
намунавий нушасининг тузилиши, технологик иш жараѐни
созланишлари
ва
ишга
тайѐрлаш
бўйича
умумлаштирилган
маълумотлар келтирилган. Фақат узумчиликда қўлланиладиган
машиналар тўғрисидаги маълумотлар алоҳида баѐн қилинган.
Машиналарни
ўргатиш
бўйича
ўтказиладиган
амалий
машғулотларни
ҳар бир коллеж ўз имкониятларига
қараб
ташкиллаштиришини
эътиборга олиб, учинчи бобда фа қат бир нечта
машғулотни ўтказишнинг намунавий тартиби келтирилган.
Боғдорчиликни қишлоқ хўжалигининг сердаромад соҳасига
айлантириш учун бажариладиган ҳамма
ишларни механизациялаш
талаб қилинади. Боғдорчиликда ҳам ҳар қандай екинни парваришлаш
технологиясидек, ерни кўчат экишга тайѐрлаш, кўчат экиш,
зараркунанда ва касалликларга қарши кураш, ҳосил йиғиштириш ва
маҳсулотни саралаш каби ишлар бажарилади. Шу туфайли мазкур
бобда, боғдорчиликдаги технологик жараѐнларни
бажаришни
таъминлай оладиган машиналарнинг тузилиши,
технологик иш
жараѐни, маҳаллий шароитларга мослаб созлаш тўғрисидаги
9
маълумотлар келтирилган ва улар соддалаштирилган схемалар
ѐрдамида тушунтирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: