Таълим вазирлиги бухоро давлат университети


ТОҒ ТУПРОҚЛАРИНИНГ ЭКОЛОГИК ҲОЛАТИ



Download 5,16 Kb.
Pdf ko'rish
bet47/200
Sana22.06.2022
Hajmi5,16 Kb.
#691793
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   200
Bog'liq
0хирги туплам

 
ТОҒ ТУПРОҚЛАРИНИНГ ЭКОЛОГИК ҲОЛАТИ
М.А.Алибаева, З.А.Жаббаров 
Ўзбекистон Миллий университети
 
Тупроқ фақат қишлоқ хўжалик махсулотларини етиштириб берадиган манба бўлиб 
қолмасдан, ер биогеоценозини асосий таркиби, ернинг қувватли аккумулятори, атмосфера 
ва гидросфера таркибини тартибга солувчи, ҳамда элементларнинг миграциясини 
бошқариб турадиган мустахкам пойдевор ҳисобланади. Биосферанинг бу ноёб 
алмаштириб бўлмайдиган компонентларидан бири тоғ ва тоғ олди худудларда тарқалган 
тупроқларнинг эрозияга учраши кузатилмоқда. Шунинг учун тупроқ эрозиясига қарши 
кураш биосферанинг экологик ҳолатини яхшилаш сифатида умумдавлат аҳамиятига эга 
масала бўлиб қолди. Тоғли худудлар учун жуда кенг тарқалган бу муаммо эрозия 
жараёнларидир. Тоғ тупроқларини экологик ҳолатини ўрганиш айниқса тоғли ўлкаларда 
кўпроқ эрозиядан мухофаза қилиш муаммоси тобора долзарблашиб бормоқда. Иқлим 
ўзгариши, турли табиий офатларнинг ўзаро таъсири айниқса антропоген омил таъсирида 
тупроқ юзасини деградацияга учраши кузатилмоқда. 
Тоғли ўлкаларда турли қияликларда ёғинганчилик ва бошқа иқлим кўрсаткичлари 
миқдор жиҳатдан турлича шунга мос равишда ўсимликлар қоплами ҳам ўзгаради. 
Албатта бу жараён тупроқдаги гумус миқдорини динамикасига таъссир кўрсатади. Ўлка 
тупроқларини эрозия жараёнларига қарши курашиш, хар томонлама тадқиқотлар ўтказиш, 
хусусан тупроқ юзасини ҳимояловчи гумус миқдорини кўпайтириш, таркибий 
қимсларини яхшилашни талаб қилади. Тупроқ қоплами хилма-хиллигини сақловчи айрим 
табиий омиллар булардан айниқса рельеф бўйича қияликнинг, ўсимлик қопламининг 
турли туманлиги, қопланиш даражаси тупроқ хосса ва хусусиятларига таъсири шу жойда 
ривожланаётган тупроқлар учун мухим аҳамиятга эга. 
А.Назаров [3], Х.Қўнғиров [5], Х.Максудов [2], Л.Турсунов, А.Хоназаров, 
М.Фахрутдинова, Д.Камилова [4] ўз тадқиқотларида тупроқ қопламининг шаклланишида 
ташқи табиий омилларнинг иштироки катта аҳамиятга эга эканлигини яна бир бор ўз 
тадқиқотларида таъкидлайдилар. Лекин омиллар ичида рельеф В.В.Докучаев 
таърифлагандек “тоғ тупроқларини тақдирини ҳал қилувчи етакчи омил” ҳисобланади.
Тоғ ва тоғ олди худудларида биз томондан олиб борилаётган тадқиқотнинг мақсади
Чотқол тоғ ён бағрида тарқалган тупроқларнинг хосса ва хусусиятларини кенг ўрганиш 
орқали экологик ҳолатига баҳо бериш ва уни яхшилаш йўлларини излашдан иборатдир. 
Аввало худуд тупроқларининг морфо – литогенетик хусусиятлари, хар бир омилнинг 
тупроқ хоссаларига таъсир даражаси ўрганилади ва тахлил қилинади. 
С.М.Мирхошимов республикада эрозияшунос олим илк бор тупроқ эрозиясига 
қарши кўрашда кўп йиллик ўтларни аҳамиятини ниҳоятда катта эканлигини кўрсатди. 
Юқорида таъкидлангандек эрозияга қарши курашишнинг энг аввало бошланиши тупроқ 


62 
юзасида ўсимликлар қопламини кўпайтириш лозим. Тупроқда гумус кўпайса унга мос 
раввишда азот миқдори ҳам сезиларли ошади, тупроқни сув-физик хоссалари 
яхшиланади.
Биз тадқиқот олиб бораётган худудда авваллари Чотқол тоғ-мелиоратив тажриба 
станцияси деб номланган бу ерда З.Н.Антошина ва Панков М.А. [ 1 ] тупроқ қопламини 
ўрганиш мақсадида тупроқ-эрозия изланишларини олиб борганлар. Изланишлари 
натижасида типик ва тўқ тусли бўз тупроқлар тарқалган жойларда қияликларни 
террасалаш ва мевали дарахтлар ўтказиш 40-60 йил давомида қиялик тупроқларнинг 
эколого-генетик ҳолатига ижобий таъсир кўрсатган, деган аналогик хулосага келади; 
қияликларни террасалаш ва дарахтлар ўтказиш тупроқни эрозиядан муҳофазалаган, 
эрозияланган тупроқларнинг унумдорлиги тўлиқ тикланган, шунингдек Чотқол тоғ-ўрмон 
мелиоратив тажриба станцияси ҳудудида экологик ҳолат яхшиланганлиги аниқланган.
Тоғли худудларда табиий омиллар сув эрозиясини юз беришига шароит яратади, 
лекин уни ривожланишида инсонларни халк хўжалигидаги фаолияти асосий сабаб бўлиб 
ҳисобланади, шунинг учун у тупроқни эрозияланишига сабаб бўлувчи табиатнинг у ёки бу 
ноқулай омилларни кучсизлантиришга йўналтирилган бўлиши керак. Эрозияни 
ривожланишини тўхтатиш учун эрозияланган тупроқлар унумдорлигини тиклаш ва ер 
ресурсларидан оқилона фойдаланиш зарур. 
Юқорида кўрсатилган тахлилидан кўриниб турибдики, тоғ тупроқларида кенг 
тарқалган касаллик бу эрозия шунинг учун хам эрозиядан сақлаш унга қарши кураш 
чора тадбирлари, экологик ҳолатини яхшилашда ўсимликлар қопламинини ахамияти 
жуда беқиёсдир. Шунинг учун хам хозирги куннинг энг долзарб муаммоларидан бири тоғ 
тупроқларининг экологик ҳолатини ўрганиш келажак авлодга соғлом табиат қолдириш, 
уни хеч бўлмаса, шу холида сақлаб қолиш масалалари ўта мухимдир.

Download 5,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   200




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish