1 Ўзбекистон республикаси



Download 1,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/112
Sana22.06.2022
Hajmi1,63 Mb.
#691722
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   112
Bog'liq
1.2.-Qonunchilik-normalari

Намунавий ўқув дастури
- ўқув режадаги аниқ фанлар бўйича давлат 
таълим стандартларига асосан таянч ОТМларининг тегишли кафедралари 
томонидан ишлаб чиқиладиган, ўқув материалларни ўзлаштиришга ва 
ўқитиш мазмунига қўйиладиган мажбурий талабларни ўз ичига оладиган 
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 
тасдиқланадиган, ОТМлари бакалавриат таълим йўналишлари ва 
магистратура мутахассисликлари талабалари учун тавсия этиладиган 
меъёрий ҳужжат хисобланади. 
Намунавий ўқув дастури Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 
буйруғи билан таянч этиб белгиланган олий таълим муассасалари 


103 
кафедраларида тегишли фан соҳасидаги етук олимлар, мутахассислар ва 
тажрибали профессор-ўқитувчилардан ташкил топган ижодий гуруҳ 
томонидан тузилади. 
Намунавий ўқув дастури қуйидагиларни ўз ичига олади: 

Кириш 

Асосий қисм

Амалий машғулот мавзулари 

Семинар мавзулари 

Мустақил таълим мавзулари

Тавсия этиладиган дарсликлар ва ўқув қўлланмалар рўйхати.
Давлат таълим стандартлари талабларидан келиб чиқиб, маълум 
фанлардан чизма-ҳисоб, курс ишлари, лойиҳалари ва уларнинг мавзу ва 
йўналишлари ҳам келтирилиши мумкин.
Намунавий ўқув дастури тасдиқланган ўқув режаларига киритилган 
муайян фан учун ажратилган энг кўп вақт бюджетига мослаб, ҳар 20-соатлик 
материал учун тахминан бир бет ҳажмда тузилади.
Дастур фан, техника, технологиянинг сўнги ютуқлари, олий таълим 
ривожланишининг жаҳон тенденциясини ҳисобга олиш Республикада жорий 
этилган узлуксиз таълим тизимининг таълим турлари ўртасидаги узвийлик 
ва узлуксизликни таъминлаши, айниқса умумий ўрта таълим, ўрта махсус, 
касб-ҳунар таълими ва олий таълимда узлуксиз ўқитиладиган фанларда 
мавзуларнинг мантиқий кетма-кетлиги, оддийдан мураккабликка, ҳусусийдан 
умумийликка ўтиб бориш тамойилларига амал қилиши шарт. Дастурда 
таълим олувчиларнинг мустақил билим излаш ва уни ўзлаштириш, ўқитиш 
жараёнини интерактив педагогика асосида ташкил этишга мавзуларнинг бир 
хил талқинида такрорланмаслигига эътибор берилиши зарур. 
Намунавий ўқув дастури таянч олий таълим муассасасининг тегишли 
кафедраси, факулътет ёки ОТМ услубий (илмий) кенгашида муҳокама 
қилинади.
Намунавий ўқув дастурига камида 2 та ташқи тақриз олинади. 
Ижтимоий, гуманитар ва иқтисодий фанлар бўйича тузилган намунавий 
ўқув дастурлари махсус методологик комиссиясига муҳокама қилиш учун 
топширилади. 
Барча фанлар бўйича тузилган ўқув дастурлари олий ўқув юртлариаро 
илмий-услубий бирлашмалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгаш 
экспертизасидан ўтиши шарт ва унинг тавсияси билан вазирлик томонидан 
рўйхатга олинади ва амалга киритилади. 
Намунавий ўқув дастурлари вазирликнинг тегишли бошқармаси 
томонидан тасдиқга тавсия этилади ва рўйхатга олинади. Бу ҳақда ўқув 
дастурнинг бош вароғига белги қўйилади.
Намунавий ўқув дастурнинг эталон нусхаси вазирликда сақланади. Ўқув 
дастури тасдиқланган ва рўйхатга олинган кундан бошлаб амалга 
киритилади. 


104 
Намунавий ўқув дастур давлат таълим стандартларига ўзгартиришлар 
киритилган тақдирда ёки ўзга холларда 5 йилда бир марта қайта ишлаб 
чиқилиши ва ушбу тартибга асосан қайта экспертиза ва тасдиқдан ўтиши 
зарур. 
Намунавий ўқув дастурларини кўпайтириш ва тарқатиш ҳуқуқи таянч 
олий таълим муассасалари ва ОЎМТВ хузуридаги ривожлантириш марказига 
берилади. Нашр этиш ёки кўпайтириш билан боғлиқ харажатларни инобатга 
олиб дастурга нарх белгиланиши мумкин. 

Download 1,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish