2 Ўзбекистон республикаси



Download 4,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/97
Sana21.06.2022
Hajmi4,62 Mb.
#690003
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   97
Bog'liq
6.2.-Муҳандислик-графикаси

 
Вебинар методи 
Кейинги 
вақтда 
таълимнинг 
Вебинар 
усули 
пайдо 
бўлди. 
Вебинар (инглизча «Web-based seminar» сўзининг қисқартмасидир - 
«webinar») – онлайн - семинар, маъруза, курс, презентацияларнинг web-
технологиялар ѐрдамида тўғридан-тўғри узатиш режимида ташкил қилинади.
Вебинар - онлайн режимда ўтадиган тадбир бўлиб, анъанавий 
семинарларга, маърузаларга, намойишларга, савол ва жавобларга ўхшаган 
бўлиб, фақатгина реал вақтда интернет орқали рўй беради.
Вебинар усулида дарс, семинар ѐки конференция Интернет орқали бир 
вақтда ҳозир бўлган талабалар билан аудио-видео билан жонли олиб борилиб 
ушбу дарс кейинги фойдаланишлар учун ѐзиб олиниши мумкин бўлса-да 
бутун ўқув ѐки курс жараѐнидаги дарслар ягона платформа доирасида ўзаро 
узвий боғланмайди яъни алоҳида-алоҳида бир марталик дарслар бўлади 
дейиш мумкин. 


21 
Вебинарлар ѐрдамида қуйидаги тадбирларни ўтказиш мумкин: 

видеотренинглар; 

онлайн-конференциялар; 

виртуал презентациялар; 

тижорат тадбирлари; 

онлайн-учрашувлар, клублар ва мажлислар; 

видео суҳбатлар.
 
 


22 
III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР 
 
1-мавзу.
Муҳандислик графикаси фанларининг мақсади, 
вазифалари, моҳияти, тамойиллари, қонуниятлари.
Режа: 
1. Чизма геометрия фанининг мақсади, вазифалари, моҳияти, 
тамойиллари ва қоидалари; 
2. Чизмачилик фанининг мақсади ва вазифалари; 
3. Компютер графикаси фанининг мақсади ва вазифалари. 
 
1.1. Чизма геометрия фанининг мақсади, вазифалари, моҳияти,
тамойиллари ва қоидалари 
Чизма геометрия умумий геометриянинг бир шохобчаси бўлиб, у 
нарсаларни тасвирлаш усуллари ѐрдамида уларнинг шакллари, ўлчамлари ва 
ўзаро жойлашишларига тегишли позисион ва метрик масалаларни ечишни 
ўрганади. 
Чизма геометрия бошқа геометриялардан ўзининг асосий усули 
тасвирлаш усули билан фарқ қилади ва у математика фанлари билан узвий 
боғлиқ бўлиб, умумтехника фанларидан ҳисобланади. У ўзининг тасвирлаш 
усуллари ѐрдамида ўқувчининг фазовий тасаввурини кенгайтиради. 
Тасвирларни ясаш ва олдиндан ясалган тасвирларни ўқий билиш, ҳамда 
амалиѐтдаги турли муҳандислик масалаларини ечишга ѐрдам беради. Чизма 
геометрия қонун ва қоидалари билан нафақат мавжуд нарсаларни, балки 
тасаввур қилинадиган нарсаларни ҳам тасвирлаши мумкин. 
Фазодаги шаклларнинг текисликдаги чизмалари чизма геометрия 
усуллари билан маълум қонун-қоидалар асосида ҳосил қилинади. Бу 
чизмалар орқали буюмнинг фазовий шаклини чизиш ва ўлчамларини 
аниқлаш мумкин. Чизмалар ѐрдамида геометрик шаклларга тегишли 
стереометрик масалалар ечилади. Чизмаларсиз фан ва техника тараққиѐтини 
тасаввур қилиб бўлмайди. Архитекторлар ва муҳандислар ўз ижодий 
фикрларини фақат чизмалар ѐрдамида тўлиқ баѐн эта оладилар. 
Чизмалар бўйича барча муҳандислик иншоотлари қурилади, машиналар, 
машина қисмлари, медисина асбоблари ва хоказо буюмлар ишлаб 
чиқарилади. 
Шаклларнинг бизга маълум бўлган барча геометрик хоссаларини 
уларнинг чизмаларидан олинган маълумотлардан ҳам аниқласа бўлади. 
Шунинг учун ҳам буюмларнинг чизмаларини уларнинг геометрик 
хусусиятларини ўзида акс эттирувчи текис геометрик моделлар деб аташ 
мумкин. 


23 
Чизма геометрия фанида қуйидагилар ўрганилади: 
1.
Фазовий шаклларнинг текисликдаги тасвирларини, яъни текис 
моделлари (чизмалари)ни ясаш усуллари; 
2.
Текис чизмада геометрик масалаларни график йўл билан ечиш 
усуллари; 
3.
Шаклларнинг берилган текис чизмалари бўйича уларнинг 
фазовий кўринишини ва вазиятини тасаввур қилиш ҳамда уларнинг яққол 
тасвирларини ясаш усуллари; 
4.
Геометрик шаклларнинг чизмаларини бажариш ва ўқиш орқали 
ўқувчининг фазовий тасаввурини ривожлантириш усуллари. 
Маълумки, геометрик шаклнинг хоссаларини аналитик ва график 
усулларда текшириш мумкин. Фигураларнинг график моделига асосан 
уларнинг аналитик усулда берилишини ва аксинча, фигураларнинг аналитик 
кўринишидан уларнинг чизмаларини ясаш усулларини чизма геометрияда 
ҳам кўриш мумкин. 
Лойиҳаланадиган буюмларни фақатгина график усулда тасвирлаш 
ҳозирги замон ишлаб чиқариши талабларини қаноатлантирмайди. Шунинг 
учун чизмаларни бажаришда график усуллар билан биргаликда аналитик 
усуллардан ҳам фойдаланилади.
Кейинги йилларда буюмларнинг чизмаларини компютер графикаси 
воситалари 
ѐрдамида 
тайѐрлашда 
автоматлаштирилган 
лойиҳалаш 
тизимларининг 
кириб 
келиши 
чизма 
геометрия 
фанининг 
ривожлаништиришда янгича мазмун касб этмоқда.

Download 4,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish