МАКТАБГАЧА ТАРБИЯ ЁШДАГИ БОЛАЛАР ЖИСМОНИЙ
ҚОБИЛИЯТЛАРНИ РИВОЖЛАНИШИДА ТАФАККУРНИНГ
АҲАМИЯТИ
Д.М.Ёқубова.,
ЎЗДЖТСУ катта ўқитувчиси
Биз мамлакатимизнинг истиқболи ёш авлод қандай тарбия топишига,
қандай маънавий фазилатлар эгаси бўлиб вояга етишига, фарзандларимизнинг
ҳаётга нечоғли фаол муносабатда бўлишига, қандай олий мақсадларга хизмат
қилишига
боғлиқ
эканини
ҳамиша
ёдда
тутишимиз
ва
биз
фарзандларимизнинг баркамол руҳий дунёси учун, уларнинг маънавий -
аҳлоқий жиҳатдан етук, жисмонан соғлом бўлиши учун доимо қайғуришимиз,
курашмоғимиз зарур.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 30
сентябрдаги ПФ 5198-сонли Фармонида кўрсатилганидек, мактабгача таълим
соҳаси узлуксиз тизимнинг бирламчи бўғини ҳисобланиб, у ҳар томонлама
соғлом ва баркамол бола шахсини тарбиялаш ва мактабга тайёрлашда ғоят
муҳим аҳамият касб этади.[1]
Мамлакатимизда оила фаровонлигининг, оналик ва болаликнинг, давлат
сиёсати даражасида ҳал қилинаётганлиги бу ҳар бир шахсга кўрсатилаётган
эътибор ва ғамхўрликнинг ёрқин далилидир. Чунки, баркамол авлод тарбияси
ва унинг мукаммал таълим олиш масалалари давлат сиёсати мақоми
даражасида ҳал қилинаётганлиги – бу фикрнинг ёрқин исботидир.
Ёшлар бизнинг эртанги кунимиз, шу боис ҳам ҳар жиҳатдан баркамол
бўлган авлод энг аввало оила муҳитида шаклланиб боради. Жамиятда ёшларни
ҳар томонлама етук ривожланишига нафақат ташқи муҳит ва омиллар
тўсқинлик қилмоқда, балки уларнинг ўз ички руҳий ҳиссиётларида намоён
бўлаётган кўпгина салбий кечинмалар ҳам улар олдидаги катта муаммо бўлиб
ҳисобланади. [3] Маълумки, болаларда мавжуд бўлган, ўзига паст баҳо бериш,
ўзига ишонмаслик, хавотирланиш, ҳаяжонланиш ва бошқа кўпгина
психологик омиллар, психология соҳасида олимлар томонидан ҳар томонлама
ва турлича усуллар билан ўрганилган. Лекин шуни алоҳида таъкидлаш
жоизки,
мактабгача
ёшдаги
болаларнинг
жисмоний
қобилиятини
ривожланишида тафаккурнинг аҳамияти мавзуси ўзининг долзарблиги билан
аҳамиятлидир.
68
Боғча ёшидаги болалар шахсининг шаклланишига кўра, бу даврни 3
босқичга ажратиш мумкин: биринчи давр - 3- 4 ёш оралиғида бўлиб,
эмоционал жиҳатдан ўз-ўзини бошқаришнинг мустаҳкамланиши билан
боғлиқдир; иккинчи давр - 4- 5 ёшни ташкил қилиб, ахлоқий ўз-ўзини бошқара
олиш билан боғлиқ; учинчи давр эса, шахсий ишчанлик ва тадбиркорлик
хусусиятларини шаклланиши билан тавсифланади. [4]
Мактабгача даврда ахлоқий тушунчалар борган сари қаътийлаша
боради. Ахлоқий тушунчалар манбаи сифатида уларнинг таълим-тарбияси
билан шуғулланаётган катталар, шунингдек, тенгдошлари ҳам бўлиши
мумкин. Ахлоқий тажрибалар асосан мулоқот, тақлид қилиш, жараёнида,
катталарнинг мақтов ва танқидлари таъсирида ўтади ҳамда мустаҳкамланади.
Бу баҳо ва мақтовлар боланинг муваффақиятга эришишига бўлган
ҳаракатларининг ривожланишида муҳим ўрин тутади.
Боғча ёшидаги даврда болаларда мулоқотнинг янги мотивлари юзага
келади, бу шахсий ва ишбилармонлик мотивларидир. Шахсий мулоқот
мотивлари – бу болани ташвишга солаётган ички муаммолар билан боғлиқ,
ишбилармонлик мотиви эса, у ёки бу ишни бажариш билан боғлиқ бўлган
мотивлардир. Бу мотивларга аста-секинлик билан билим, кўникма ва
малакаларни эгаллаш билан боғлиқ ўқиш мотивлари қуйидаги: 3-3,5 ёшлар
оралиғида ўзларининг муваффақият ва муваффақиятсизликларига ўз
муносабатларини билдиради ва бу муносабат, асосан ўзларига берадиган
баҳолар асосида шаклланади. 4 ёшли болалар эса, ўз имкониятларини реал
баҳолай оладилар. Лекин, 4-5 ёшли болалар ҳали шахсий хусусиятларини
идрок этишга ва баҳолашга қодир эмаслар, шунингдек ўзлари ҳақида маълум
бир хулосани бера олмайдилар. Ўз-ўзини англаши лаёқати катта боғча ёшида
ривожланиб, аввал у қандай бўлгани ва келажакда қандай бўлишини фикрлаб
кўришга ҳаракат қиладилар.
Мактабгача тарбия ёшидаги бола шахсини тадқиқ қилиш жуда мураккаб
жараёндир, чунки кўпгина шахсни тадқиқ қилиш методлари, катта ёшли
одамларга мўлжалланган ва болани ўз-ўзини таҳлил қилиш имкониятларига
асосланмаган. Бундан ташқари психодиагностика ёрдамида ўрганаладиган
шахс сифатлари мактабгача тарбия ёшида тўлиқ шаклланмаган ва беқарордир.
Тафаккур операциялари яхши ривожланмаган мактаб ёшидаги болалар
билан олиб бориладиган коррекция ишларнинг мақсади уларни ташқи олам
билан, уни ўраб турган одамлар тўлақонли мулоқотга киришишини
таъминлашдан иборат. Бунинг учун боланинг ота-онасидан бирини, яхши
тушуна оладигани танланади. Шунингдек, у қизиқадиган фаолият ва ўйин
тури аниқланади. Коррекциянинг бу принциплари тафаккур операцияларида
камчиликлар мавжуд бола билан олиб бориладиган тузатиш ишларида ёрдам
беради: бу ҳолатга олиб келган сабаблар аниқланади; болада ота-онаси,
ўртоқлари билан мулоқотга эҳтиёж уйғотиш; болани оила, мактаб ва
ўртоқлари билан мулоқотда бўлишини таъминлаш; болани мулоқатчанликка
ўргатиш зарур.
69
Мактабгача
ёшдаги
болаларнинг
жисмоний
қобилиятларни
такомиллаштириш учун уларнинг тафаккур операцияларини ривожлантириш
орқали ҳам эришишиш мумкин.
Тавсиялар:
таҳлил ва натижалардан келиб чиқиб мактабгача ёшдаги
болаларнинг анализ, синтез ва умумлаштириш операциялари ривожланишига
сабаб бўладиган қуйидаги тавсиялар ишлаб чиқилди:
-фарзандларимизнинг баркамол руҳий дунёси учун, уларнинг маънавий -
ахлоқий жиҳатдан етук, жисмонан соғлом бўлиши учун доимо қайғуришимиз,
курашмоғимиз зарур;
-мактабгача таълим соҳаси узлуксиз тизимнинг бирламчи бўғини
ҳисобланиб, у ҳар томонлама соғлом ва баркамол бола шахсини тарбиялаш ва
мактабга тайёрлашда ғоят муҳим аҳамият касб этади;
-психокорреция ва психотренинг дастури асосида уларда мулоқотнинг
ривожланиши,
тортинчоқлик
ҳиссининг
йўқолиши,
тафаккур
операцияларининг такомиллашиши, ўзига ишонч пайдо бўлиши, ўзгалар
билан муносабатга киришишида қийинчиликларни бартараф этиш каби
хислатларни такомиллаштириш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |