Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли


I-ШЎЪБА. РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИНГ КОГНИТИВ



Download 3,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/161
Sana21.06.2022
Hajmi3,35 Mb.
#689619
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   161
Bog'liq
MILLIY KONFRENSIYA 202

I-ШЎЪБА. РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИНГ КОГНИТИВ 
ПСИХОЛОГИК ЖИҲАТЛАРИ
(КОГНИТИВНЫЕ ПСИХОЛОГИЧЕСКИЕ АСПЕКТЫ ЦИФРОВОЙ 
ЭКОНОМИКИ) 
 
САНОГЕН ТАФАККУРНИНГ ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
ХОРИЖ ОЛИМЛАРИНИНГ ИЛҒОР ТАЖРИБАЛАРИДА 
ЎРГАНИЛИШИ 
 
А.З.Абдурахмонова, 
ТДПУ докторанти
 
 
Дунёда содир бўлаётган ижтимоий - иқтисодий муносабатлар ривожида 
инсон 
ақл заковати 
ва 
маънавияти асосий 
мувофиқлаштирувчи, 
ривожлантирувчи омил ва восита эканлиги тобора намоён бўлмоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек: “Албатта, биз 
мустақил фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаган, 
мустаҳкам ҳаётий позицияга эга бўлган ёшларни тарбиялаш бўйича катта 
ишларни амалга оширмокдамиз. Аммо холисона тан олиб айтадиган бўлсак, 
бугунги кунда бутун дунёда аҳолининг, биринчи навбатда, ёшларнинг онги ва 
қалбини эгаллаш учун қандай кескин кураш бораётганини, диний экстремизм, 
терроризм, гиёҳвандлик, лудомания, «оммавий маданият» каби таҳдидлар 
кучаяётганини ҳисобга оладиган бўлсак, фарзандларимиз тарбияси, маънавий-
маърифий соҳадаги ишларимизни бир зум ҳам сусайтирмасдан, аксинча, 
уларни янги босқичга кўтаришимиз зарур”.[1, Б-326] 
Президентимиз халқимиз келажагини қайғуриб: «Аввало биз, яъни, 
халқимиз ва давлатимиз, ҳар қайси инсон, ниманики ўз олдимизга мақсад қилиб 
қўйган бўлмайлик, қандай буюк ишларни амалга оширишга интилмайлик, 
барча олижаноб ҳаракатларимизнинг негизида нима туришини ўйлаб кўрайлик. 
Табиийки, барча эзгу ниятларимизнинг марказида фарзандларимизни ҳам 
жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан соғлом қилиб ўстириш, уларнинг бахту 
саодати, фаровон келажагини кўриш, дунёда ҳеч кимдан кам бўлмайдиган 
авлодни тарбиялаш орзуси туради. Айнан мана шундай ҳар томонлама етук 
авлодгина бугун ҳаёт олдимизга қўяётган ўта мураккаб, оғир синов ва 
қийинчиликларни енгиши, биз кўзлаган юксак марраларни эгаллашнинг энг 
асосий шарти эканини ҳаммамиз яхши тушунамиз»-деб таъкидлайди. [1, Б-97.] 
Дунё олимлари бугунги кунда ёшлар дунёқарашини турли оқим ва 
вайронкорликлардан ҳимоя қилиш механизмлари устида изланишмоқда.
Рус психолог олими Ю.М. Орлов (1928-2001) саноген фикрлаш 
назариясининг пайдо бўлишига туртки берди ва уни ишлаб чиқишга муваффақ 
бўлди. Ю.Орлов “Инсоннинг тафаккури қанчалик соғлом бўлса, унинг руҳияти, 
жисми шунчалик соғлом эзгуликка йўналган бўлади. Одамнинг фикрлаши 
қанча соф эркин бўлса, у шунча зарарсиз фикрлайди, шукрли, сабрли ва беғараз 
бўлади. Бугунги кунда гўзал хулқ, тўғри ақида асосида тарбияланган, 
эҳтиёткор, соғлом фикрлай оладиган фарзанд ҳаётда ақл-идрок билан иш тута 
олади. Иймон эътиқодда собит туради, эркин ва мустақил фикрлай олади, турли 


38 
алдовларга учмайди ҳамда ғаразли ташвиқотларга берилмайди. Бундай 
сифатларга эга шахс соғлом тафаккур эгаси саналади. Демак, фарзанд 
ёшлигидан соғлом эътиқодли, билимли, одобли ва шижоатли бўлиб вояга 
етиши учун фойдали илм ва кўникмалар билан банд бўлишлари муҳим 
вазифадир” -деб тахлил қилган. [ 2.Б-34.] 
Т.Н.Васильеванинг тадқиқот иши “Формирование саногенного мышления 
младшего школьника”деб номланади. Олима ўзининг илмий изланишида 
саноген тафаккурнинг ўқувчи шахси тараққиёти ва ўқув фаолиятига таъсири 
каби муштаракликдаги хусусиятлари ўрганилган. Олима ўзининг ўқув 
қўлланмасида Ю.Орловнинг саноген тафаккурга берган таърифини қўйидагича 
изохлайди: “Саноген тафаккурнинг асосий моҳияти ўзини-ўзи мукаммал 
етуклиги йўлида шароит яратиш, ўзидан ва атрофдагилардан рози бўлиш ҳисси, 
ёмон одатларни йўқотиш, ўзининг эмоцияларини бошқариш ва ўз-ўзини 
назорат қилишдир”-деб ҳисоблайди. [3.Б-7.] 
Н.Васильева саноген тафаккурнинг асосий роли-бу ўзини-ўзи яхшилаш 
учун шарт-шароитлар яратиш, шахсий фазилатлари ва хусусиятларини 
ривожлантиришда ўзи ва атроф олам билан уйғунликни таъминлаш, 
атрофдагилар билан келишиш, ёмон одатларини йўқ қилиш, ҳис-туйғуларини 
назорат қилиш. [3.Б-12].
Ю.М.Орлов саноген тафаккурни ривожлантириш учун шахснинг ўзини 
эмас, балки, унинг тафаккурини соғломлаштириш зарурати ҳақида фикр 
билдирган. Олимнинг илмий изланишларида саноген тафаккурнинг умумий 
хусусияти шахснинг ақлий ва жисмоний соғлиғига салбий таъсиркўрсатувчи 
билим кўникмаларини тўғрилашнинг амалий масалаларини ҳал этишга 
қаратилган. Ю.М.Орлов концепсиясига биноан, ҳиссиёт - инсон ҳаётидаги 
муҳим психик ҳолат, у бошқа одамларнинг хатти-ҳаракатларини тўғри 
тушуниши ва шахсий қадриятларига мувофиқлиги ёки мос келмаслиги мумкин. 
Инсоннинг ички ҳиссиётлари ҳаётдаги мавжуд вазият билан уйғунлаша 
олмаслиги натижасида айбдорлик, қўрқув, нафрат каби ҳисларни бошидан 
кечирадиган ҳолат сифатида кўриш мумкин. Бундай ҳолатда, инсон миясида 
ҳимояланиш ҳисси пайдо бўлади. Бундай ақлий ҳаракатлар мияда вақтинчалик 
ҳукм суради. Ю.Орлов: Саноген тафаккурни ўрганишга бағишланган 
тадқиқотлар турли номлар билан қўлланилган. Масалан: ижобий фикрлаш, 
саноген тафаккур, оптимист фикрлаш, конструктив фикрлаш, оқилона ва уйғун 
фикрлаш каби сўзлар билан ишлатилган. Шуни таъкидлаш мумкинки, ижобий 
фикрлашнинг моҳияти ва уни ривожлантириш масалалари узоқ вақтлардан 
буён илм-фан ва амалиётда тадқиқотчиларни ташвишга солиб келаётган масала 
ҳисобланади.
[2.Б-53.] 
Инсоннинг ижтимоий жамиятда табассум қилиши биринчи навбатда 
унинг яхши кайфитига боғлиқ. Агар инсон яхши кайфиятга эга бўлса дунё унга 
катта имкониятлар эшигини очади. Инсон ижобий фикрлашида унинг 
миясининг интенсевлиги ошади, муаммоларни ҳал қилишнинг янги усуллари ва 
ижодий ёндошувларга хизмат қилади. Турли стрессли вазиятларда ижобий 


39 
фикрлаш орқали оқилона қарорлар қабул қилишга ҳамда стрессдан чиқиб 
кетиш йўлларини топишга ёрдам беради.
Кўпгина илмий адабиётларда ижобий фикрлашнинг мавжудлиги 
фаравонлик ва саломатлик билан, ва салбий фикрлаш эса аксинча қайғу ва 
касаллик билан чамбарчас боғлиқлиги кўрсатилган. Шундай қилиб ички 
муаммолардан, хавотирни, ички можарони, шу каби ички касалликларни 
даволаш учун касалликларни камайтирадиган фмкрлаш талаб этилади. Бундай 
фикрлаш саноген тафаккур ёки соғликни сақлашни шакллантириш деб аталади. 
Оддий фикрлаш ёки оддий фикрлаш, турли маданият талаблари асосидаги 
одатлар ва автоматизм устунлиги патоген тафаккур ёки касаллик келтириб 
чиқаручи тафаккур деб аташ мумкин. [4. Б-73].
Ҳар бир шахснинг хулқ-атвори унинг фаравонлигига, кайфиятига, 
саломатлигига ва ҳаётининг бошқа жиҳатларига ё салбий ё ижобий таъсир 
қилиши мумкин. Саноген тафаккур остида бажарилган хатти-ҳаракатлар 
инсоннинг саломатлиги ва фаравонлигини таъминловчи хатти-ҳаракатлар 
сифатида талқин этилади. Шахсий ривожланишнинг фаол йўли сифатида 
саноген тафаккур инсон ҳаётининг турли соҳаларида соғлом турмуш тарзига ва 
фаровон ҳаётга яқинлаштиради. Вазиятга мос келмайдиган қарама-
қаршиликлар; журъатсизлик қўрқув, ваҳима, жиззакилик, нафрат, ғазаб, уялиш 
ҳисси, хафагарчилик кабилар шахснинг ҳаётий фаолиятига салбий таъсир 
кўрсатади, бу хатти-ҳаракат патоген тафаккур деб аталади. Инсоннинг соғлом 
ва носоғлом турмуш тарзи шахсий хатти-ҳаракатларнинг яъни патоген ё 
саноген тафаккури таъсирига боғлиқдир. [3.Б-42]. 
С.Н.Морозюкнинг «Саногенная рефлексия как фактор оптимизации 
акцентуаций характера и повышения эффективности учебной деятельности» 
мавзусидаги докторлик диссертациясида ёзишича, рефлексия шахс такомилида 
муҳим ўрин эгаллайди. Ўзининг ушбу ғоясини ривожлантирар экан, олим 
ижтимоий-психологик тренингларнинг мазкур соҳадаги аҳамиятини ёритиб 
беради. “Ҳар қандай рефлексия шахснинг ижобий тараққиётига таъсир 
қилмайди, фақатгина саноген рефлексия инсонни олға бошловчи, унда ижобий 
мотивларни ривожлантирувчи феномен сифатида баҳоланиши керак”.-деб ёзади 
олима. Психолог олима ўз фикрини давом эттириб, саноген рефлексия асосида 
ёшлар билим олишга қизиқишлари ортиши, шунингдек, уларда ўқув 
мотивациясини ҳосил қилишга мазкур тафаккур тури хизмат қилишини 
эътироф этади [5.Б-34.]. 
А.Л.Рудаковнинг «Саногенная рефлексия как фактор стрессоустойчивости 
личности» мавзусида ёзилган номзодлик диссертациясида саноген тафаккур 
шахснинг ўзига ва атрофидагиларга қарши қаратилган тажовузкор, агрессив 
хулқнинг намоён бўлишига тўсқинлик қилиши ҳақидаги фикрлар эътироф 
этилган. Бунда олим, ҳодисанинг сабабларини қидириш, вазиятнинг бошқа 
шахсларга таъсири, шунингдек, стрессли вазиятдан чиқиб кетиш ва психик 
азобланишлардан ўзини ҳимоя қилиш шаклида намоён бўладиган ҳолатларни 
таҳлил этган. Демак, саноген рефлексия – бу соғлом фикрлаш ва хатти-
ҳаракатлар стратегиясининг универсал механизмидир. [7. Б-102 ].


40 
С.Ф.Марчукова - саноген тафаккур соғлом фикрлаш тарзи сифатида 
ўрганилади. Олима ўз тадқиқот ишида “саноген тафаккур - бу соғлиқга олиб 
борадиган фикрлаш тарзидир - бу шахснинг тўлиқ жисмоний, психологик ва 
ижтимоий фаровонлигидир” деб таъриф берган. Шунингдек, олиманинг 
фикрича, саноген тафаккур саломатлик мактаби вазифасини ўтайди. Ушбу 
жараённи амалга ошириш учун психологик тренинглар, соғлиқни сақлаш, 
ижтимоий меҳнатга жалб қилиш, тарбиявий интеграл моделни яратиш 
натижасида муваффақияти таъминланиши зарур. [6.Б-56.]. 
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш мумкинки, одамлар дунёқараши 
тафаккурнинг индивидуал хусусиятлари энг аввало уларда фикрлаш 
фаолиятининг ҳар хил ва ўзаро бир-бирини тўлдирувчи турлари ҳамда 
шакллари турлича (кўргазмали-қиёфали, кўргазмали-таъсирчан, ва мавҳум 
тафаккур) нисбатда таркиб топгани учун юзага келади. Тафаккурнинг 
индивидуал хусусиятларига билиш фаолиятининг мустақиллик, эпчиллик, 
фикрнинг тезлиги каби бошқа сифатлари ҳам киради.

Download 3,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish