Х ч. БЎриев о. А. Ашурметов полиз экинлари биологияси ва


Экинларнинг мева тугиши, меваларининг усиши ва етилиши



Download 0,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/69
Sana21.06.2022
Hajmi0,92 Mb.
#689050
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   69
Bog'liq
Полиз экинлари биологияси ва етиштириш технологияси 0

Экинларнинг мева тугиши, меваларининг усиши ва етилиши. 
Экиладиган полиз экинларининг хаммаси огарлиги бир неча юз фаммдан 
тортиб то бир неча ун килофаммгача борадиган куп уругли ковокмева хосил 
килади. Хар бир турдаги полиз экинларининг мевалари талайгина белгилари 
жихатидан бир-биридан бирмунча фарк килади. Ана шу белгиларнинг 
асосийлари: мевасининг катта- кичиклиги, шакли, пустининг капин-
юпкалиги, каттик-юмшоклиги, ранг-туси, нарцининг хили ва туси, 
юзасининг кай хилдалиги, тури булса, турининг калин-сийраклиги, мева 
этининг ранги ва каттик- юмшоклиги, уруг бушликларининг хили ва холати, 
плаценталарининг Кай тарика жойлашгани, уругларининг катта-кичиклиги, 
шакли ранг- туси шулар жумласидандир. 
Шу билан бирга турли полиз экинлари меваларининг, яъни 
перикарпийнинг тузилишида, айникса анатомик тузилишида талайгина 
ухшашлик, муштараклик хам бор. Уларнинг пусти уч каватдан 


экзокарпий, мезокарпий ва эндокарпийдан тузилган. Кугикулали бир кават 
эпидерма — экзокарпий, хлорофилли паренхима ва рангсиз хужайралардан 
иборат купкаватли пуст паренхимасидан тузилган мезокарпийдир. 
Меваларнинг эти, яъни мезокарпий юпка деворли йирик-йирик 
хужайралардан иборат юмшок. паренхимадир. Мезокарпий бир неча кават 
гистологик зоналардан ташкил топган. Эндокарпий уруг плацентасига 
тегиб турувчи ички эпидермадан иборатдир. 
Тарвуз мева пустининг ранги ва накдш унинг иккинчи каватида 
жойлашган хлорофилл ва хлоропластларнинг сони ва табиатига, тарвуз 
меваларининг транспортда ташишга яроклилиги ва яхши сакланиши эса, 
пустининг учинчи кдватида жойлашган ва ѐгочланган калин деворли 
хужайралардан иборат механик тукима (совут кавати)га богликдир. Совуг 
кавати тагида мева этининг паренхимасига айланиб борадиган куп каватли 
пуст паренхимаси ѐтади. Мева етилган махалда пластидларнинг ранги ва 
тузилишига караб, у хар хил рангда булади. Мева этининг паренхимасида 
пуст паренхимасига кушилиб кетадиган плаценталар жойлашгандир. Бутун 
мева буйича таркалган плацента тармокларида мева уруглари жойлашган. 
Мева уруглари унинг марказида жойлашган томир тутамлари билан 
бирикиб кетувчи томирларга боглангандир. Тарвуз меваларининг хосил 
булиши уругланишдан кейин гул тугунчаси уса бошлаши билан бошланади. 
Гулларнинг уругланиши учун энг кулай харорат эрталаб 18-20° С ва 
кундузи 20-25° С булса, уругланишга жуда кулай шароит тугдирадиган 
нисбий хаво намлиги 40-50 фоиздир. Тарвуз билан ковуннинг уругланиши 
учун ковокнинг уругланишига Караганда хаво харорати бирмунча 
юкорирок ва намлиги бирмунча камрок булиши керак. 
К,овун, тарвуз ва ковок турлари ва навларига караб, 7 дан 25 тагача 
уругчи ва икки жинсли гуллар очилган булса, бир туп усимликда пишган 
мевалар сони атиги 2—5 та булади, холос. Бир Караганда 
7—
25 та мева хосил килувчи гуллар куп микдорда мевалар бериши 
керак. Афсуски, уругчи ва икки жинсий (гермафродит) гулларнинг асосий 
кисмида чангланиш ва уругланиш жараѐни содир булмайди. Натижада бу 
гуллар мева тугмасданок тукилиб кетади. Масалан, Ковунда навларига кура 
факат 3 дан 7 тагача мева тугилади, бу мева хосил килувчи очилган 
гулларнинг 23—60 фоизини ташкил килади. 
Полиз экинларида мева тугилгандан сунг поядаги озикланиш режими 
кескин узгаради, окибатда кейинги хосил булган уругчи ва икки жинсли 
гулларда мева хосил булиши кийинлашади. Мабодо, мева тугилган булса 
хам, усиш ваг ривожланишининг дастлабки босклчларидаѐк нобуд булади. 
Албатта, усимлйкда хосил буладиган мевалар сони унинг тур ва на» 
хусусиятларига хам, усимликнинг парваришлаб бориш шарт-шароитига хам 
боглик. Шундай килиб, 


ковун, тарвуз ва ковокдарнинг потенциал мева х,осил килиш имконияти 
реал даражасига нисбатан анча юкори. 
Ковунларнинг Хандалак навида уртача 3,4 та мева пишиб етилади; 
Кукчада 2,7, Ок шакар палакда 2,1, Куйбошда 1,4, Олапучокда 1,3, 
Босволдида хам 1,3 ва хоказо. Тарвузнинг Узбек 452 навида урта хисобда 19 
та уругчи ва икки жинсли гуллар очилади, шулардан 7—8 таси ѐки 41 фоизи 
мева тугади. Булардан 3,2 таси пишиб етилади. Кузивой 30 тарвуз навида 
эса 13,8 та уругчи ва гермафродит гуллардан 6,4 таси мева тугади ва 2,8 
таси ѐки 50—55 фоизи пишиб етилади. Йирик мевали ковокнинг Испан 73 
навида 
16,6
та мева хосил килувчи гуллар булса, шулардан 8,2 таси мева тугади 
(48—50%) ва уларнинг 3,0 таси пишиб етилади (37%). Бу умумий очилган 
мева хосил килувчи гулларни 2,2 фоизини ташкил килади. Худди шундай 
холатни мускат ковок турининг Палов Кади навида хам кузатиш мумкин: 
уртача 11,8 уругчи ва гермафродит гуллар хосил булса, уларнинг 6,8 таси 
мева тугади ва булардан 2,6 таси (36%) вегетация охиригача сакланиб 
колади. 
Полиз экинлари мевалари эндигина шаклланиб келаѐтган махалда 
Хаммадан куп усиб боради, бунда мевалар огирлиги тунги соатларда хам 
кундузги соатларда хам ортиб бораверади. Сунгра усиш суръатлари 
камайиб, факат тунда мевалар вазни ошиб боради. Хаво харорати юкори ва 
намлиги кам буладиган лалмикор ерда мевалар кундузги соатларда уз 
огарлигини баъзан йукотади ва тунги соатлардагина аслига кслтириб олади. 
Бу нарса нам етишмай тургани холда усимликлардан сувнинг куп 
бугланишига, яъни транспирация кучайишига богликдир. Баргларда 
етишмай турган намнинг урни мевапардан окиб келадиган сув хисобига 
кисман тулиб туради. 
Тарвуз тугунчаси уругланишдан кейинги дастлабки 2-3 кун давомида 
секинлик билан усиб боради, сунгра унинг усиши кескин тезлашиб, 9-19 
кунларида энг катта суръатга етади, кейин эса усиш камаяди ва эртапишар 
навларда 24-27 кунларга келиб, кечпишар навларда 27-30 кунга келиб 
мевалар усишдан тухтайди. 
Полиз экинлари меваларининг ривожланиши одатда шаклланиш ва 
пишиш боскичида утади. Биринчи боскичи тугунчасининг ривожлана 
бошлашидан тортиб, то етилганини курсатадиган дастлабки белгилар пайдо 
булгунча — бунда меваѐни ва уругларининг усиши тугалланади. Иккинчи 
бо' ичи — меваларининг усиши тухтаганидан то тула пишиб е'тлгунича 
давом этади. Бизлар меваларнинг усиши ва ривожланишида икки боскични: 
аввало меваларнинг жадал усиб бориши, сунгра пишиш ва етилишида сифат 
узгаришлар намоѐн булишини кузатдик. Бунда думалок шаклли мевалар 
ривожланишнинг барча боскичларида хам кундаланг ва узунасига кетган 
йуналишларда бир текис усиб боришини, узунчок 


шаклда буладиган мевалар эса етилиш даврида буйига купрок усиб 
боришини курсатиб бердик. Мевалар усиши ва ривожланишида шундай 
конуният борлигини биз ковун, тарвуз ва ковок меваларида аникладик. 
Жумладан шаклланиш боскячида усиш динамикаси шуни курсатадики, 
ур>тлангандан кейинги биринчи ва иккинчи хафталарда 

Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish