1.
КИРИШ
Олий таълимнинг Давлат таълим стандартига кўра “Педагогика”
таълим соҳасида ўқитиладиган Инглиз тили амалий курси фан дастури
хорижий тилни ўрганишда зарур бўладиган тил кўникмалари амалиёти
тушунчаларини ўз ичига олади.
1.1. Фаннинг мақсад ва вазифалари
Биринчи курс якунида талабалар Европа Кенгашининг “Чет тилини
эгаллаш умумевропа компетенциялари: ўрганиш, ўқитиш ва баҳолаш”
тўғрисидаги умумэътироф этилган халқаро меъёрлари (CEFR) га кўра B1
даражасига мос келадиган мавзуларга оид турли матн турларини ўқиб,
мазмунини тушунишлари хамда турли жанрдаги ёзма матнларни ёза
олишлари назарда тутилади.
Do'stlaringiz bilan baham: