3.Ёғоч буюмларни пардозлаш. Ёғочдан буюм тайёрлашнинг охирги босқичи
пардозлашдан иборат бўлади
.
Пардозлаш ёғоч буюмининг
сиртини силлиқлаш, унга турли усулда безаклар ишлаш
билан чиройли кўриниш ҳосил қилиш ҳамда лаклаш ва бўяш орқали ёғочни тез
бузилишдан сақлайдиган ҳимоя қатлами қилишдан
иборат. Ёғоч буюм сиртини
силлиқлаш
учун
рандалаш, эговлаш, жилвирлаш усуллари
қўлланилади.
Рандалашда
ёғочнинг таъбиий ранглари ялтироқлиги, гулдорлиги яққол
кўринади. Бу ишлар махсус рандалаш
станокларида ёки қўлда пардоз рандалар
ёрдамида бажарилади.
Эговлаш
орқали ёғоч сиртидаги турли катталикдаги ғадир-будирликлар
силлиқлаб текисланади. Эговлар сирти турли шаклларда ҳамда тишларнинг шакли ва
катталиги ҳам турлича бўлади. Йирик ғадир-будирликларни текислаш учун йирик
тишли эговлар, майдалари учун майда тишли эговлар ишлатилади. Айрим эгри
сиртларни текислашда тегишли эгри шаклдаги эговлар асосий восита ҳисобланади.
Эгов билан пардозлашнинг охирида энг майда тишли эговлар ишлатилади.
Жилвирлаш
ё
ғоч
сиртидаги
майда
ғадир-будирликларни
силлиқлаб
тозалашдан иборат. Бунинг учун табиий ва сунъий абразив материалларнинг майда
донадор ёки кукунсимон заррачаларни қоғоз ёки латтага элим билан ёпиштириб
тайёрланган жилвирлар ишлатилади. Ёғочда ғадир-будурликларнинг йирик ёки
майдалигига қараб аввал дағал ёки ўрта жилвир билан тугалланади. Жилвир билан
ишлашда уни тўртбурчак ёки думалоқ ёғоч бўлагига ўраб ўрнатилади.