Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистои Ресиубликаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги



Download 7,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/197
Sana21.06.2022
Hajmi7,4 Mb.
#688824
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   197
Bog'liq
Valeologiya asoslari (Sayfiddin Faxriddin o\'g\'li)

мамлакатлар, 
сўнгра 
бутун
инсоният олдида уларга ўлим хавфи тўганоқ бўлади.
Академик В.Покровский (1991)
МУҚАДДИМА ВА УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР
СПИД - (синдром приобретенного иммунодефецита) - бу орггирилган 
иммун танқислиги (ОИТС) дир.
Ушбу касалликда организмни ички ва ташқи зарарли таъсир этувчи 
омиллардан ҳимоя қилувчи — иммун тизими вирус таъсирида издан 
чиқади.
СПИД - бу дахшатли воқеа ҳисобланади. Ҳозирги кунда эса, у XXI 
АСР ВАБОСИ бўлиб қолди. СПИД ер шаридаги бир қанча мамлакатлар 
халқини яқин 10-20 йилда йўқ килиши мумкин. Шунингдек, агарда ер 
шари бўйича ВИЧ-инфекция 20% ни ташкил қилса, тугилишдан кўра ўлим 
кўпайиб, планетамизда одамзотнинг бўлмаслигини ҳам кутиш мумкин 
экан.
Хулоса қилиб айтганда, энг муҳими ҳар бир киши бу масалада жон 
куйдирмоғи даркор. Бунинг учун улар СПИД ҳақидаги маълумотларни 
билишларининг ўзи ҳам катта аҳамиятга эга. Улар касаллик ва вирус 
ҳақида, касалликнинг клиник белгилари, ривожланиши, даволаш, беморга 
ёрдам бериш, унга нисбатан ахлоқий муносабатлар, беморга ҳамда ВИЧ 
инфекция ташувчиларга нисбатан психотерапия ишлари, профилактика 
масалалари ва бошқалардир.
Агарда биз тегишли чора-тадбирлар қўлламасак, ушбу масалада 
муаммоларнинг чегараси йўқ. Уни "эртага" қолдириш нафақат "қалтис" 
ваҳолангки" 
"жиноят" 
ҳисобланиши керак, чунки қараб турувчиларнинг 
"эртанги куни" ҳам қолмайди.
Бу йўлда "Алтернатива" - бошқа йўл йўқ. Ё ҳаёт ёки вирус - 
биргаликда яшаш мумкин эмас.
Ҳа, шундай экан бу ўринда ёзувчи ҳақ: ҳеч кимнинг қўл қовуштириб 
туришга ҳаққи йўқ!
www.ziyouz.com kutubxonasi


ТАРИХДАН БИР ШИНГИЛ
ОИТС (СПИД) хасталиги ва ОИВ (ВИЧ) — инфекциянинг келиб 
чиқиш тарихи ҳақида етарли даражада илмий асосланган далиллар ва бир 
нечта назарий тахминлар туғрисида анчагина гапириш мумкин. Қисқа 
қилиб айтганда, улардан бири - ушбу хасталикнинг келиб чиқиши, 1950 
йилларда Африка қитьасида, касаллик келтириб чиқарувчи вирус 
одамларга маймунлардан ўтган деган назарий тахминлар бор. Шунингдек, 
ўша даврларда одамларда клиник белгилари ва оқибати бўйича ҳозирги 
ОИТС касаллигига ўхшаш айрим хасталиклар мавжуд бўлган. Аммо улар 
ичида айрим клиник белгиларига кўра бошқачароқ, даволаш қийин бўлган 
ва натижада доим ўлим билан тугалланаётгани тўғрисида маълумотлар 
пайдо бўлган. Кейинчалик бундай муаммолар 1981 йилда АҚШда 
(Атланта шаҳрида) касалликларни назорат қилувчи Марказда янги 
хасталик рўйхатга олинган ва унга ортгирилган иммун танқислиги 
синдроми (ОИТС-СПИД) деб ном берилди.
1987 
йилнинг 
ўрталарига 
келиб 
СПИД 
синдроми 
билан 
касалланганларнинг сони 930 тага, у билан зарарланган (юққан) 
кишиларнинг сони эса 60000 га яқинлашган. Олим Г.Данилин 
маълумотларига кура 1991 йилдаёқ СПИД эпидемияси 150 та мамлакатни 
забт этган эди. У ўзининг хавфлилигига кўра атом бомбасидан кам эмас, 
деб таъкидланади.
1991 йилдаёқ 60 дан ортиқ мамлакатларда, жумладан СССРда (23 
апр.1990 й) "СПИД касаллигини олдини олиш учун қонун" чиқарилган ва 
ўша дастур (программаси) учун 10 млн рубль ажратилган бўлса, АҚШда 
1,6 млд доллар ажратилган.
Жаҳоп Соглиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, ҳозирги 
кунда дунёнинг 197 мамлакатида 1999 йил охиригача 35 млн. одам ОИТС 
билан хасталанган ва улардан 13,5 млн. вафот этган. Ҳозирги кунда эса 60 
млн. 
атрофида ҳисобланмоқда. 
Ўзбекистонда ҳам ОИТС билан 
касалланганларнинг сони ортиб бормокда.

Download 7,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish