1-лаборатория иши уч фазали қисқа туташган роторли асинхрон моторни автоматик бошқариш схемасини ўрганиш, йиғиш ва созлаш



Download 343 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana21.06.2022
Hajmi343 Kb.
#688394
  1   2   3   4   5
Bog'liq
2 5192893465507142056



1-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ 
Уч фазали қисқа туташган роторли асинхрон моторни автоматик
бошқариш схемасини ўрганиш, йиғиш ва созлаш. 
Ишнинг мақсади

Уч фазали қисқа туташган роторли асинхрон
моторни автоматик бошқариш схемасини ўрганиш, йиғиш ва созлаш 
бўйича кўникмалар олиш. 
Ишни бажариш бўйича маълумотлар
Лаборатория схемаси йиғиш.
Бу схеманинг асосий элементи реверсив 
магнит ишга туширгич бўлиб, у ўз ичига иккита чизиқли контактор 
КМ1
ва 
КМ2 
ларни, ҳамда иккита химоялаш иссиқлик релеси 
КК
ни олади (1.1-расм). 
Схема двигателни бевосита ишга тушириш ва реверслашни, шунингдек 
дастаки бошқариладиган (автоматик бўлмаган) тескари уланишли 
тўхтатишни таъминлайди. 
1.1– расм. Асинхрон двигателни реверсивмагнит ишга туширгичдан 
фойдаланган холда бошқариш схемаси 
Схемада двигателни ўта юкламадан (реле 
КК
) ва статор (автоматик ўчиргич 
QF
) ва бошқариш (сақлагичлар 
FA
) занжирларидаги қисқа туташув-дан, 
ҳамда тармоқ кучланишнинг йўқолишидан (ѐки камайишидан) нул ҳимоя 
(контактор 
КМ1
ва 
КМ2
) лар кўзда тутилган. 
Двигателни автоматик ўчирғич 
QF
уланган ҳолда шартли “Олдига” ва 
“Орқага” йўналишларида ишга тушириш мос равишда тугмача 
SB1
ва 
SB2
ларни босиш билан амалга оширилади. Бу контактор 
КМ1 
ѐки
КМ2
ларни 
ишга туширишга, двигателни тармоққа уланишига ва уни тезлашишига олиб 
келади. 
Двигателни реверслаш ѐки тўхтатиш учун олдин тугмача 
SB3 
боси-
лади ва бу шу пайтгача уланиб турган контакторни (мисол учун, 
КМ1

узилишига олиб келади, шундан сўнг тугмача 
SB2
босилади. Бу контактор 
КМ2
ни уланишига ва АД
 
га фазалар алмашишининг бошқа тартиби билан 
таъминлаш манбасининг кучланишини берилишига олиб келади. Двигателни 
магнит майдони ўзининг айланиш йўналишини текари томонга ўзгартиради 


ва реверслаш жараѐни бошланади. У икки босқичдан иборат бўлади: тескари 
уланишли тўхтатиш ва тескари томонга тезланиш. 
Двигателни фақат тўхтатиш керак бўлган холларда, нул тезликка 
эришганда тугмача 
SB3
яна бир бор босилиши зарур, бу двигателни тармоқ-
дан узилишига ва схемани бошланғич холатга қайтишига олиб келади. Агар 
тугмача 
SB3
босилса, бу двигателни бошқа томонга қараб тезланишига, яъни 
уни реверслашга олиб келади. 
Статор занжиридаги қисқа туташувни олдини олиш учун (у тугмача 
SB1
ва 
SB2
ларни хато тарзда бир пайтнинг ўзида босилиши натижасида 
хосил бўлади), реверсив магнит ишга туширгичларда баъзида махсус 
механикавий блокировкалаш кўзда тутилган. У, ричакли тизим кўринишида 
бўлиб, агар бир контактор уланган холда бўлса, иккинчисини ишга 
тортилишини олдини олади. Схемада механикавий блокировкалашга 
қўшимча реверсив бошқариш схемаларида қўлланиладиган, андозавий 
электрик блокировкалашдан фойдаланилади. У аппарат 
КМ1
нинг узувчи 
контакторларини аппарат 
КМ2
нинг ғалтаги занжирига чоррахали уланишни 
кўзда тутади. 
Таъкидлаш керакки, схемада хаво автоматик узгич 
QF
нинг 
қўлланилиши ишончлилик ва ишлатилишдаги қулайлик омилига олиб 
келади. Унинг борлиги, юритмани бирон бир фаза узилганда, бир фазали 
қисқа туташувда ишлаш имкониятини бермайди (булар сақлагичлар 
ўрнатилгач хосил бўлиши мумкин), шунингдек элементларни алмаштиришни 
талаб этмайди (сақлагич-ларда уларнинг эрувчи киргазмаси куйгандаги каби) 
Бажарилган иш тўғрисидаги хулосаларда текширилган бошқариш 
схемасининг хоссаларини баѐн қилиш, двигателни юргизиш ва реверслашни
характерловчи параметрларнинг ўртача қийматлари келтирилади. 

Download 343 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish