Б. А. Сулаймонов, Б. С. Болтаев, Р. Ш. Тиллаев, Ш. Х. Абдуалимов кузги буғдой ва ғЎЗА


Ғўза майдонларида бегона ўтлар ва



Download 1,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/74
Sana21.06.2022
Hajmi1,21 Mb.
#687990
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   74
Bog'liq
Kuzgi Bugdoy Boltaev

Ғўза майдонларида бегона ўтлар ва 
зараркунандаларга қарши кураш тадбирлари 
Ажриққа қарши кураш: 
-ҳар бир фермер хўжалиги бўйича экин 
майдонларининг ажриқ бегона ўти тарқаладиган 
қонтурларини аниқлаб, харитага тушириш, талаб 
этиладиган гербицидлар маблағларини ҳал этиш ва 
заҳирасини яратиш; 
-ажриқ босган майдонларни қўш ярусли чимқирқарли 
плуг билан 40 см чуқурликда ҳайдаш, ерни экишга 
тайѐрлашда ажриқни механик усулда териб, даладан 
чиқариб ташлаш; 
-ажриққа қарши ҳосил йиғиштириб олингандан кейин 
ялпи таъсир этувчи (Дафосат, Ураган, Форте, Раундап 
ва бошқа) гербицидлар, ғўзани ўсув даврида 6-8 
чинбарглик, шоналаш даврларида кўп йиллик бошоқли 
бегона ўтлар (ажриқ, ғумай)га танлаб таъсир этадиган 
(Далзлак, Фюзилад, Зеллек Супер, Пантера, Центурион 
ва бошқа) гербицидлар қўллаш; Гербицидлар сепишдан 
олдин ѐки сепилгандан кейин дархол енгил суғорилиши 
шарт. 
-барча тадбирлар “Қишлоқ хўжалик экин майдонларида 
ажриққа қарши кураш ўтказиш чора-тадбирлари 
тизими” асосида амалга оширилади. 
Мавсум 
давомида 
Уруғлик чигитни касалликлар ва сўрувчи 
зараркунандаларга қарши сифатли дорилаш мақсадида: 
-“Ўзпахтасаноат” уюшмасига қарашли уруғлик чигитни 
дорилаш цехларида чигитни дорилаш ишларининг 
белгиланган тартибда ўтказилиши, уруғдорларни аниқ 
меъѐрларда сарфланиши ва сифатини назорат қилиб 
бориш бўйича назорат гуруҳларини тузиш, ушбу 
гуруҳларнинг самарали фаолиятини ташкил қилиш; 
-гоммоз касаллиги тарқалиши башорат қилинган 
февраль 


135 
майдонларда экиладиган уруғлик чигитни Бронопол 
асосидаги (Далброн ва бошқа) уруғдорилари билан 
дорилаш; 
-сўрувчи зараркунандалар тарқалиш хавфи бўлган 
майдонларда экиладиган уруғлик чигитни инсектицид 
хусусиятли уруғдорилар билан дорилаш; 
-ушбу препаратлар билан дориланган чигитларни 
гоммоз ва сўрувчи зараркунандаларнинг “ўчоқ” 
майдонларига экилишини қатъий назоратга олиш. 
Кузги тунлам ва кўсак қурти капалакларининг 
тарқалиши ва ривожланишини назорат қилиш 
мақсадида эрта баҳорда дала четларида, ғўза қатор 
ораларига ғалла экилган майдонларда феромон 
тутқичлар ўрнатиш, доимий мониторинг олиб бориш ва 
профилактика мақсадида турли тунлам қуртлари 
тухумларига қарши дала четлари, уватларга, ариқ-зовур 
четларига 0,5-1 граммдан тирихограмма тарқатиш. 
Мавсум давомида энтомофагларни тарқатиш 
“Биолабораторияларда кўпайтирилаѐтган 
биомаҳсулотларни фермер хўжаликларига етказиб 
бериш ҳамда қўллаш тартиби” асосида амалга 
оширилади. 
Мавсум 
давомида 
Шира, трипсга қарши

-профилактика мақсадида олтинкўз тухумини гектарига 
1000-1500 донадан (10Х10 схемада 100 нуқтага) 
тарқатиш; 
-дала четлари ва уватларда сўрувчи 
зараркунандаларнинг кўп миқдорда тарқалиш 
“ўчоқ”лари аниқланганда тавсия этилган системали 
таъсир этувчи кимѐвий препаратлар билан ишловлар 
ўтказиш; 
Ўргимчакканага қарши: 
-талаб этилган миқдорда олтингугурт кукуни ва 
сўндирилмаган оҳак заҳирасини яратиш; 
-зараркунанданинг кенг майдонларга тарқалишини 
Март-июн 
Март-май 
Мавсум 


136 
олдини олиш учун дала четлари ва уватларини бегона 
ўтлардан тозалаш, тут дарахтларига эрта баҳорда 1
0
ли 
ИСО билан ишлов бериш, олтинкўз энтомофагини ҳар 
гектарга 1000-1500 донадан (10Х10 схемада 100 
нуқтага) тарқатиш; 
-ўсув даврида олтингугурт кукунини чанглатиш, 0,5-1
0
ли ИСО қайнатмаси билан ишлов бериш, ўримчаккана 
тарқалиши хавфи бўлган ғўза майдонларини чанқатиб 
қўймаслик; 
-ғўза майдонлари атрофидаги терак ва тол дарахтлари 
ўрнига зараркунандалар “ўчоқ” ларини йўқотиш 
мақсадида тут ниҳолларини ўтқазиш; 
-ўргимчаккананинг дастлабки ривожланиш даврида, 
узоқ муддат давомида таъсир этувчи махсус 
акарицидлардан фойдаланиш. Ўргимчаккананинг 
личинка ва имагосига қарши абамектин ва пропаргит 
асосидаги акарицидлар билан ишлов бериш; 
 
Кўсак қуртига қарши кураш: 
-қарши кураш тадбирларининг тури ва муддатини 
белгилаш мақсадида феромон тутқичлардан 
фойдаланиш; 
-феромон тутқичларга бир суткада 2-3 та капалак 
тушган майдонга зараркунанданинг ҳар бир авлоди 
тухумларига қарши трихограммани 3-4 кун оралатиб 3 
марта 1граммдан (5Х5 схемада гектарига 400 нуқтада) 
тарқатиш; 
-кичик ва ўрта ѐшдаги кўсак қуртига қарши атроф 
муҳитга зарарсиз бўлган микробиологик препаратларни 
қўллаш; 
-ўрта ва катта ѐшдаги қуртларга қарши бракон 
энтомофагини 2-3 мартада гектарига 1000 донадан 
қўйиш (энтомофаг миқдори зараркунанда зичлигига 
қараб ўзгартирилади); 
-кўсак қуртининг миқдори кўпайиб кетганда кимѐвий 
ишловлар ўтказиш; 
-кўчат сонини қалин қолдирилишига, меъѐрдан ортиқ 
давомида 


137 
суғорилишига ва ғўзани ғовлашига йўл қўймаслик; ҳар 
бир суғоришдан кейин сифатли культивация қилиш, 
ғўзани чилпиш даврида кўсак қурти тухумларини йўқ 
қилиш учун ғўзанинг чилпилган ўсув нуқталари ва ѐн 
шохларини этакка йиғиб олиб, дала четига чиқариб 
кўмиб ташлашни ташкил этиш. 
Қандалаларга қарши кураш: 
-қандалалар тарқалган майдонларни алоҳида эътиборга 
олган ҳолда қишловдаги ва қишлаб чиққан қандалалар 
миқдорини аниқлаш мақсадида уватларда, ариқ зовур 
ѐқаларидаги бегона ўтларда кузги ва баҳорги кузатув 
назорат ишларини ўтказиш, бунда айниқса, қандалалар 
хуш кўриб ривожланадиган ўсимликлар-шувоқ, шовул, 
ялпиз ва бошқа бегона ўтларни назорат қилиш, бу 
бегона ўтларни қиш ва эрта баҳорда йўқотиш 
чораларини кўриш; 
-бедазорларда қишда яхоб суви бериш; 
-беда экилган майдонларда қишлаб чиққан тухум ва 
личинкаларга қарши баҳорда бедапояларни бороналаш, 
қандала тухумларини камайтириш мақсадида беданинг 
охирги ўримида беда поясини имкон қадар қуйи 
қисмидан ўришга алоҳида эътибор бериш, ўғитлаб 
суғориш; 
-ғўза майдонларида бегона ўтларни мунтазам йўқотиш, 
айниқса, шоналаш даврида бу тадбирга алоҳида эътибор 
қаратиш, зараркунанда тарқалиши кутилаѐтган 
майдонларда ғўзани муддатидан олдин суғормаслик; 
-қандала кўпайиб кетган майдонларда тавсия этилган 
кимѐвий препаратлардан бири билан ишловлар 
ўтказиш. 
Мавсум 
давомида 

Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish