Б. А. Сулаймонов, Б. С. Болтаев, Р. Ш. Тиллаев, Ш. Х. Абдуалимов кузги буғдой ва ғЎЗА


кун. Битта кўсакдаги пахта вазни 6,0-6,5 г, тола  чиқиши 36,0-38,0%, 1000 дона чигит вазни 135-140 г, толаси  IV тип



Download 1,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/74
Sana21.06.2022
Hajmi1,21 Mb.
#687990
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   74
Bog'liq
Kuzgi Bugdoy Boltaev

 
кун. Битта кўсакдаги пахта вазни 6,0-6,5 г, тола 
чиқиши 36,0-38,0%, 1000 дона чигит вазни 135-140 г, толаси 
IV тип. 
 


77 
2.6. Чигитни экишга тайѐрлаш 
Экиш учун уруғлик чигитлар унувчанлиги 90-95 
фоиздан кам бўлмаслиги керак. Уруғлик чигитлар пахта 
тозалаш заводларидаги махсус цехларда ѐки уруғлик 
тайѐрлаш 
корхоналарида 
сараланади, 
калибрланади, 
дориланиб, махсус омборларда сақланади. Чигит экишга 
уруғлик чигитларни тайѐрлашда қўйидагилар амалга 
оширилади. Агар тукли чигит бўлса, улар экиш олдидан 
намланади. 
Тукли 
чигитни 
намлаш 
ишлари 
табақалаштирилган ҳолда амалга оширилади. Тукли 1 тонна 
уруғлик чигитни намлаш учун 600 л сув сарфланади (чигит 
60% сувни шимиб, юмшаб, экиш учун энг мақбул ҳолатга 
келади). Чигитни намлаш ишлари марказлашган ҳолда амалга 
оширилиб, олдиндан тайѐрланган бетонланган махсус 
майдончаларда ўтказилади. Ушу майдончалар бўйи 3-4 
метрдан 5-6 метргача, эни 2,5-3 м ва баландлиги 30-35 см 
катталикда бўлиши мумкин. Бунда намлаш вақтидаги сув 
оқиб кетишига йўл қўйилмайди. Чигитни намлаш вақтида 20-
25 см қалинликда ѐйиб олинади. Чигитни намлашда ишчилар 
бир бирига қарама-қарши туриб, ѐғоч курак билан чигитни 
бетўхтов аралаштириб туришлари керак. Чигит талаб 
даражасида намлангач, бир жойга 60-70 см қалинликда 
тўпланади ва димлаб қўйилади. Намлаш 3 босқичда: 
биринчиси 3-4 соат, иккинчиси 4-5 соат, учинчиси 5-6 соатда 
ўтказилиб, 200 литрдан сув сарфланади, шунда чигит тўлиқ, 
бир текис ва сифатли намланади, бу эса намлиги кам бўлган 
тупроқларда униб чиқишига ижобий таъсир этади. Намлаш 
билан биргаликда экиш олдидан, ѐки уруғлик чигит тайѐрлаш 
корхоналарида тукли ва туксиз чигитларга стимуляторлар 


78 
Гумимакс 0,8-1,0 л/т, Узгуми 0,7-0,8 л/т, Фитовак 200-400 
мл/т меъѐрларда ишлов берилса, ноқулай об-ҳаво ва тупроқ 
шароитда ҳам чигитнинг унувчанлигини оширади, илдиз 
тизимини бақувват ривожлантиради ва тупроқнинг табиий 
намлигидан унумлироқ фойдаланиши ҳисобига унинг ўсиш 
ва ривожланиши тезлашади. 
Турли муддатларда экиладиган чигитни намлангандан 
кейин сақланиш муддати 12-18 соатдан ошмаслиги даркор. 
Уруғни намлашда бир кунда қанча майдонга экиш, далага 
олиб бориш ва бошқа ишларга кетадиган вақтлар ҳам ҳисобга 
олиниши мақсадга мувофиқдир. 
Туксиз 
чигитлар 
махсус 
уруғлик 
тайѐрлаш 
корхоналарида туксизлантирилиб, сараланиб, дориланиб 
қопланади ва экиш мавсумигача омборхоналарда сақланади. 
Экиш даврида уруғлик чигитни тарқатиш шаҳобчалари 
орқали фермер хўжаликларига тарқатилади. 

Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish