4-жадвал
Кузги буғдойни касаллик, зараркунанда ва бегона ўтлардан
мажмуий ҳимоя қилиш тизими
№
Зарарли
организмлар
Тадбирларни
ўтказиш муддати
ва усуллари
Кимѐвий препаратлар
билан ишлов бериш
1
Қоракуя
(қаттиқ чанг),
Уруғларни дорилаб
экиш
ДальТебу 6 % с.э.сус.0,4-0,5
л/т, Витавакс 200 фф 34 %
57
илдиз чириш
с.сус.к. 2,0-2,5 л/т,
Буғдойдор 2 % сус.к.2,5 л/т,
Тебу 60 г/л 0,4-0,5 л/т,
Раксил 6% с.э.сус. 0,7 л/т
2
Ғаллани
қишки
моғорлаши
Эрта баҳорги
озиқлантириш
Аммиакли селитра 100 кг
ѐки сульфат аммоний 150-
200 кг, эрта баҳорги
бороналаш, зарарланган
ўсимликларни йиғиш
3
Занг ва
бошқа
замбуруғли
касалликлар
Ғаллани баҳорги
озиқлантириш, йўл,
зовур ѐқалари ва
дала қирғоқларида
бегона ўтларни
йўқотиш.
Занг аломатлари
пайдо бўлганда
(март ойининг 2-3
ўн кунлигида)
Суперфосфат 200 кг/га,
калий ўғити 100 кг/га,
Дуплет т.т - 0,3-0,5;
Уредоцин 0,3-0,5;
Энтоликур 0,3-0,5; Фоликур
0,3-0,5; Титул 390, 0,26,
Титул Дуо-0,6; Альтосупер
0,3; Рекс Дуо 0,4-0,6 л/га
4
Бегона ўтлар:
а) икки
паллали бир
йиллик
Экинни 3 та барг,
тупланиш даврида
бегона ўт униб
чиққандан кейин
пуркалади (март
ойининг II-III ўн
кунликларида)
Банвел 0,7-0,10,
Магнум 8-10,
Гранстар 15-20,
Громстар 15-20,
Далстар 15-20,
Моерстар 15-20,
Тайфун 15-20,
Экстрим 15-20,
Энтостар 15-20 г/га
б) бир
паллали бир
йиллик
(ѐввойи сули,
райграс)
Буғдойни тупланиш
даврида
Тердьюк 0,3-0,4,
Топик 0,3, Пума супер 0,6-
0,8, Овсюген Экстра 0,3-0,4,
Авена Супер 0,6-0,7,
Далзлак 0,6-0,8,
Авестар 0,6-0,7 л/га
Икки паллали
кўп йиллик
(қўйпечак,
отқулоқ)
Буғдойни тупланиш
даврида бегона ўт
униб чиққандан
сўнг
Сертоплюс 0,1-0,15,
Димето 0,08-0,10,
Биозин 0,14-0,2,
Фенизан 0,14-0,20 л/га
Бир йиллик
бир ва икки
паллали
Буғдойни тупланиш
даврида
Атлантис 0,25+0,3,
Биопауэр 1,0 л/га
58
Бир ва кўп
йиллик
бошоқли
ҳамда икки
паллали
бегона ўтлар
Буғдой ва ғўза экиш
учун
режалаштирилган
далалар ҳосили
йиғиб олингандан
сўнг бегона ўтларга
қарши пуркалади.
Экишга 30 кун
қолгунча
Терминатор 4,0-6,0,
Дафосат 4,0-6,0,
Раундап 4,0-6,0,
Ураган форте 3,0-4,0,
Глифос (Глифосат) 4,0-6,0,
Смерч 4 (Глифосат) 4,0-6,0
л/га
5
Ғалла
зараркунанда
лари (хасва,
трипс,
шилимшиқ-
қурт, шира)
Ўсимликнинг ўсув
даврида олтинкўз
тухуми 2000 дона/га
чиқарилади
Атилла 0,15-0,2,
Далатэ 0,15-0,2,
Энджео 0,15-0,2 л/га,
Олтинкўз личинкаси
1000-2000 дона/га,
Имаго 100 дона/га,
март ойининг
3 -ўн кунлигида
6
Ўсимликни
ўсишини
бошқарувчи
стимулятор-
лар
Экиш олдидан
уруғлик донга
ишлов берилади
ҳамда туплаш ва
найчалаш
даврларида икки
марта суспензия
қилиб сепилади
Гумимакс 0,6-0,7 л/т,
0,2-0,3 л/га,
Эдагум 0,4-0,5 л/т
(уруғларни унувчанлиги
ошади),
Узгуми уруғлик донга 0,6-
0,7 л/т, туплашда 0,3 л/га,
найчалашда 0,4 л/га,
Фитовак уруғлик донга 200-
300 мл/т, найчалашда 400
мл/га,
Альбит уруғлик донга 40
мл/т, туплаш-найчалаш
даврида 40 мл/га.
Буғдойнинг ўсиш ва
ривожланиши жадаллашади,
ҳосил ва дон сифати ошади.
59
2 БОБ. ҒЎЗАНИНГ БИОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ,
ЮҚОРИ ҲОСИЛ ОЛИШ ОМИЛЛАРИ,
ЗАРАРКУНАНДА ВА КАСАЛЛИКЛАРИГА ҚАРШИ
КУРАШ ЧОРАЛАРИ
2.1. Ғўзанинг келиб чиқиши, турлари ва биологик
хусусиятлари
Ғўза ўсимлиги Гулхайридошлар (Malvaceae) оиласининг
Gossypium L.
авлодига мансуб. Бу туркумнинг илк вакиллари
бўр даврида пайдо бўлган ва ўн миллионлаб йиллар давомида
эволюция жараѐнида такомиллашиб борган. Ғўзага 2000 йил
илгари «Госсипиум» деб ном берилган. Дунѐ бўйича
тарқалишига кўра ғўза турлари иккига бўлинади. Улар янги
дунѐ (Жанубий ва Шимолий Америка, Океания, Тинч
океани), эски дунѐ (Европа, Осиѐ ва Африка) ва Австралия
турларидир.
Россиялик
олим
Ф.М.Мауэр
ғўза
систематикасини ўрганиб, 35 та тури борлигини, шулардан 30
тури ѐввойи ҳолда ўсишини ва 5 тури майданийлаштирилгани
ва улардан 4 тури катта майдонларда экилишини аниқлаган.
Улар:
-Госсипиум хирзутум - Мексика ғўзаси бунга ўрта
толали ғўза навлари киради;
-Госсипиум барбадензе - Перу ғўзаси, бунга ингичка
толали ғўзалар киради;
-Госсипиум хербацеум - Африка-Осиѐ ғўзаси;
-Госсипиум арбореум - Ҳинди–Хитой ғўзаси;
-Госсипиум трикуспидатум
-
Ҳиндистон-Бразилия
ғўзаси.
Ғўзанинг госсипиум хербацеум тури XX аср бошларида
Туркистон ва Озарбайжонда экилган ва жайдари ғўза деб
60
номланган. Бу тур ҳозирги кунда Эрон, Афғонистон, Хитой
(Қашқар) ва Ҳиндистонда кичик майдонларда экилади.
Госсипиум арбореум тури эса ҳозирда ҳам Ҳиндистон,
Покистон, Хитой мамлакатларида катта майдонларда
экилади.
Илмий манбаларда ѐзилишича, ғўза маданий ўсимлик
сифатида Ҳиндистонда бундан 5500-6000 йил аввал, Хитойда
3000-3500 йил илгари, Ўрта Осиѐда 2200-2500 йил олдин,
Мексика ва Перуда эса эрамиздан олдин экила бошланган.
Шундан хулоса қилиш мумкинки, ғўзанинг асл ватани
Ҳиндистон экан.
Пахта толасидан 200 хилга яқин маҳсулот олинса,
чигитидан ѐғ, совун, глицерин, спирт, қоғоз, кунжара ва
бошқалар, чигит тукидан кийим-кечак ва кўрпа-тўшакка
солинадиган линт пахта, тери, шилдироқ қоғоз, ленолиум,
сунъий тола, сунъий жун, фото-кино плѐнка ва бошқа
буюмлар ишлаб чиқарилади. Ғўза баргидан лимон ва олма
кислоталари олинади. Ғўза навдасидан дори дармонга
ишлатиладиган госсипол моддаси, тери ошлайдиган
моддалар,
ғўза
поясидан
бинокорлик
материаллари
тайѐрланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |