2-§. Вазирлик марказий аппаратининг вазифалари ва функциялари
16. Қуйидагилар Вазирлик марказий аппаратининг асосий вазифалари
ҳисобланади:
1) транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга
оширишни таъминлаш;
2) Вазирлик ҳамда унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари фаолияти билан
боғлиқ прогноз кўрсаткичлар, мақсадли индикаторлар, сифатга эришиш ва
ривожлантириш дастурларини самарали амалга оширишни таъминлаш;
3) Вазирлик фаолияти соҳасига тегишли масалаларда вазирликлар ва идоралар
билан ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсатининг йиғилишларида
масалаларни муҳокама қилишда иштирок этиш;
4) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларини ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли
бажариш;
5) Вазирлик ходимларини тизимли қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни
ташкил этиш;
6) Вазирликнинг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг
самарадорлиги ва натижадорлигини танқидий таҳлил қилиш, таҳлил натижаларига
кўра зарур чора-тадбирларни кўриш;
7) Вазирлик ва унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари фаолиятига замонавий
иш услубларини жорий этиш;
8) транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш
самарадорлиги, сифати ва эркинлигини таъминлаш;
9) жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича
ишларни самарали таъминлаш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга
қўйиш;
10) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан
самарали ҳамкорлик қилишни, Вазирлик раҳбарияти ва ходимларининг улар
фаолиятида фаол иштирок этишини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Виртуал қабулхонасидан келиб тушадиган жисмоний ва юридик шахслар
мурожаатларининг ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
11) транспорт ва йўл хўжалигини ривожлантириш бўйича мақсадли дастурлар,
транспорт ва йўл хўжалиги соҳасидаги дастурий-услубий ва бошқа тартибга солувчи
ҳужжатларни белгиланган тартибда тасдиқлаш;
12) транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида халқаро ва давлатлараро ҳамкорликни
кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этиш
бўйича халқаро хорижий тадбирларда Вазирлик вакилларининг иштирокини
таъминлаш;
13) Вазирлик ҳайъати қарорлари, Ўзбекистон Республикаси транспорт
вазирининг (кейинги ўринларда Вазир деб аталади) буйруқлари ва топшириқларининг
ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
14) таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг
касб маҳорати, чуқур билимга эгалиги, тажрибаси, ишчанлик ва одоб-аҳлоқ ҳамда
маънавиятининг юқори даражаси кафолатланганлигини таъминлаш, уларнинг касбий
малакасини ошириш чораларини кўриш, назоратдаги таркибий бўлинмаларда кадрлар
заҳирасини шакллантириш;
15) транспорт ва йўл хўжалиги соҳасидаги илғор хорижий тажриба ва илмий-
техник тараққиётда эришилган натижаларни ўрганишни ташкил этиш, транспорт ва
йўл хўжалигини янада ривожлантиришда мазкур тажрибани жорий этиш;
16) транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида халқаро семинарлар, анжуманлар,
кўргазмалар ўтказилишини ташкил этиш ҳамда бошқа ташкилотлар ўтказадиган шу
каби тадбирларда иштирок этишни таъминлаш.
17. Вазирлик марказий аппарати унга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ
қуйидаги функцияларни амалга оширади:
1) Вазирлик ва унинг раҳбарияти фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлилий
таъминотини амалга оширади;
2) Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ҳамда идоравий мансуб
ташкилотлари
томонидан
Ўзбекистон
Республикаси
қонунлари,
Ўзбекистон
Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар
Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек, Вазирликнинг буйруқ ва
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, ҳайъати қарорларининг бажарилишини доимий
назорат қилиб борилишини таъминлайди;
3) Вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси
ва Вазирлар Маҳкамасига киритилаётган ҳужжатларнинг ўз вақтида ва сифатли ишлаб
чиқилишини ташкил этади;
4) Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар
фаолиятига раҳбарлик қилади, мувофиқлаштиради ва назоратини амалга оширади;
5) ички ва халқаро йўлларда темир йўл транспортида йўловчилар ва юкларни
ташиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар беради ва берилган лицензиялар реестрини
юритади, жойларга бориб лицензия талаблари ва шартларининг лицензиатлар
томонидан бажарилишини назорат қилади;
6) объектлар, маҳсулотлар ва технологияларнинг темир йўл транспорти соҳасида
белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан уларни фойдаланишга қабул қилиш
лойиҳалари ва ишларини белгиланган тартибда экспертизадан ўтказади ҳамда улар
бўйича хулосалар беради;
7) локомотивлар, юк ва изотермик вагонларнинг хизмат муддатини узайтириш
бўйича техник ечимлардан ишлаб чиқаришда фойдаланишни келишишни белгиланган
тартибда таъминлайди;
8) темир йўл йўлаклари, шунингдек, вагон ва контейнерларни юклаш, тушириш
ва тозалашга мўлжалланган ускуналарни қуриш ва таъмирлаш лойиҳаларини
келишишни таъминлайди;
9) Вазирлик фаолиятини, шу жумладан қонун ижодкорлиги соҳасида ҳуқуқий
таъминлашни амалга оширади;
10) Вазирлик ваколатига тегишли тезкор, ташкилий, кадрларга оид, молиявий,
ишлаб чиқариш-хўжалик ва бошқа масалаларни ҳал этиш билан шуғулланади;
11) Вазирлик ва унинг таркибий ҳамда ҳудудий бўлинмалари фаолияти билан
боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича таъсирчан
чораларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
12) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар
Маҳкамаси, шунингдек, тегишли вазирлик ва идоралар билан Вазирлик фаолияти
соҳасига тегишли масалалар бўйича ҳамкорликни таъминлайди;
13) Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари иш фаолиятига замонавий
услубларни жорий этишни таъминлайди;
14) Вазирликнинг самарали фаолиятини ташкил этиш ва такомиллаштириш
бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
15) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида транспорт ва йўл
хўжалиги соҳасида анжуманлар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар
ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан ишларни амалга оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |