1-илова “Заковат” интеллектуал ўйини Кодекси


-боб. Юқори даражали юзма-юз мусобақаларни ўтказиш бўйича



Download 435,13 Kb.
Pdf ko'rish
bet38/43
Sana20.06.2022
Hajmi435,13 Kb.
#683495
TuriКодекс
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43
Bog'liq
Zakovat intellektual o‘yini Kodeksi

3.5.-боб. Юқори даражали юзма-юз мусобақаларни ўтказиш бўйича 
тавсиялар 
Юқори даражадаги мусобақалар деганда биринчи навбатда расмий 
халқаро мусобақалар, мамлакат чемпионатлари тушинилади. 
Юқори даражали юзма-юз мусобақаларни ўтказишда тавсия қилинади: 

микрафон ва акустик тизимдан фойдаланиш; 

ҳар қандай икки жамоа билимдонлари орасида 1 метрдан кам 
бўлмаган масофани таъминлаш; 

жамоа сардорларини махсус ажратувчи белги билан таъминлаш 
(значок, боғич, футболка ва шу каби); 

натижаларни ҳисоблашда компьютердан фойдаланиш; 

вақтни автоматик ҳисоблаш таймеридан фойдаланиш (мисол учун, 
тегишли дастурий таъминотли компьютердан); 

интернетга чиқишни таъминлаш; 



жамоалар ва саволлар тартиб рақами кўрсатилган жавоб 
карточкалари билан таъминлаш; 

ҳар бири 10 тадан ортиқ бўлмаган жамоаларга хизмат қилувчи 
секундантлар билан таъминлаш; 

ўйин тури якунида ҳамма жамоаларни тур натижалари билан 
таништириш. Натижаларни экран орқали ёритиш тавсия қилинади. 
3.6.-боб. Мусобақаларни соддалаштирилган қоидалар билан 
ўтказиш 
Юқори даражадаги ҳисобланмаган мусобақаларда қоидаларни 
қуйидагича соддалаштириш мумкин: 
ТҚ, бошловчи, ЎҲ ва АҲ вазифаларини бирлаштириш; 
АҲ таркиби 3 кишидан кам бўлиши; 
мусобақа тартиби мусобақа бошланишидан олдин оғзаки айтилиши; 
матнли ёки саволнинг қисми бўлган бошқа материалларни ҳар бир 
жамоага 3 экземплярдан кам тарқатиш; 
жамоаларни столсиз ўйнаши; 
секундант вазифларини бошловчи ёки жамоадаги билимдонлар 
бажариши. 
 


Иловалар 
1-илова. Ўйин этикаси
Ўйиннинг 
барча 
иштирокчилари 

билимдонлар, 
мусобақа 
ташкилотчилари, бошловчилар, секундантлар, ҳайъат ва ташкилий қўмита 
аъзолари, муаллифлар, муҳаррирлар, савол тестерлари – ўйин қоидаларидан 
ташқари этика қоидаларига амал қилишга мажбур. Ўйин этикаси ўйиннинг 
барча иштирокчилари ва томошабинларига нисбатан дўстона ва ҳурмат билан 
муносабат ҳамда ўйинда дўстона муҳитни яратиш истагини ўз ичига олади.
Қуйида ўйиннинг барча иштирокчилари томонидан амал қилиниши 
шарт бўлган этика қоидалари келтирилган: 

мусобақаларни ўтказиш даврида, айниқса томошабинлар ҳузурида, 
жамоа аъзолари ўзининг ҳатти-ҳаракатлари ва ташқи кўриниши 
билан “Заковат” билимдонларини интеллектуал элита эканлиги 
тўғрисида тасаввурни ҳосил қилишга ҳаракат қилишлари керак. 
Ўйинларда тартибсиз кийим ва пойафзалда, айниқса спиртли 
ичимлик ёки наркотик моддаларни истеъмол қилган ҳолда қатнашиш 
мумкин эмас. Жамоалар иложи борича жамоавий формада иштирок 
этишга ҳаракат қилишлари керак. Махсус ажратилган жойлардан 
ташқарида чекиш қатъий таъқиқланади; 

мусобақаларни ўтказиш даврида, айниқса ўйинларни очиш ва ёпиш 
маросимларида 
мусобақанинг 
барча 
иштирокчилари 
ўйин 
ўтказилаётган жой, мамлакат ва аҳоли пункти расмий рамзлари 
(гимн, байроқ, герб каби) ҳурмат кўрсатиши керак; 

мусобақанинг барча иштирокчилари томошабинлар, хизмат 
кўрсатувчи ходимлар ва ўйинда хозир бўлган бошқа шахсларга 
нисбатан менсимасдан, айниқса ҳақоратли муносабатда бўлиши 
мумкин эмас; 

мусобақа (ёки унинг қисми) учун танлаб олинган саволлар муаллифи 
ушбу мусобақа (ёки унинг қисми)да, ТҚнинг махсус рухсатисиз 
иштирок этмаслиги, шунингдек қандайдир усулда ушбу саволлар 
мазмунини мусобақада иштирок этмоқчи бўлган жамоаларга ошкор 
қилмаслиги керак. Агарда саволлар муаллифга боғлиқ бўлмаган 
ҳолда ошкор бўлиб қолса, у бундай саволларни мусобақада 
берилмаслиги учун бор имкониятини ишга солиши лозим. Бундай 
ҳолат саволлар билан таниш бўлган барча шахсларга тегишли; 

мусобақада фойдаланилган саволларни ошкор қилиш, муҳокама 
қилиш ва нашр қилишга бўлган муддатли ёки муддатсиз мораторий 
шартларини бузиш мумкин эмас; 

натижалар жадвалида ўз фойдасига хатолик борлигини аниқлаган 
жамоа бу ҳақида имкон қадар тез ЎҲга маълум қилиши керак; 



Аппеляциялар анонимлиги қоидаси бузилмаслиги керак. АҲ 
аъзолари аппеляцияларни кўриб чиқишда ушбу аппеляцияни қабул 
ёки рад қилишда қайсидир жамоаларга фойда бўлиши, қайсидир 
жамоаларга зарар етказиши тўғрисида фикрларга қараб ҳал 
қилмасликлари керак. 

Ўйин тугугандан сўнг жамоалар ўз жойларини имкон қадар тоза 
қолдиришлари зарур. 
Ўйиннинг барча иштирокчилари мажбур: 

ўйиннинг бошқа иштирокчилари тўғрисида оғзаки ёки ёзма шаклда 
ҳақоратомуз фикрларни оммавий равишда, шу жумладан ижтимоий 
тармоқларда, блогларда, турли форумларда, билдиришдан қочиш; 

“Заковат”га бағишланган сайт, ижтимоий тармоқ гуруҳлари, форум 
ва бошқа интернет тармоқларида сиёсий фикрларни билдирмаслик; 

ўйиннинг бошқа иштирокчиларини исботсиз ноҳақликда айблашдан 
тийилиш;

ўйиннинг бошқа иштирокчиларига нисбатан уларни ўйин ва этика 
қоидаларини бузишга олиб бориши мумкин бўлган ғаламаслик 
қилмаслик; 

меҳмонхона, ётоқхона, оромгоҳ ва шу каби жойлаштириш 
масканларида яшалаётган пайтда шу жой қоидарига риоя қилиш ва 
ён-атрофдагиларни тўлақонли дам олишларига имкон бериш. 



Download 435,13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish