Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


 Лойиҳаларни техник таҳлил таркиби



Download 1,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/141
Sana20.06.2022
Hajmi1,6 Mb.
#682185
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   141
Bog'liq
22-Инвестицион-лойиҳалар-таҳлили.-Ўқув-қўлланма.-С-2019

2. Лойиҳаларни техник таҳлил таркиби
 
Турли лойиҳаларда учрайдиган техник муаммолар ўзига хос 
бўлади. Аммо айрим муаммолар (барча лойиҳаларга бўлмасада) 
кўпчилик лойиҳаларга хос ва уларни идентификация қилиш 
мумкин. Бу муаммолар қуйидаги категорияларга бўлинадилар: мулк 
шакли; лойиҳа кўлами; амалга ошириш муддатлари ҳамда 
технологияларни танлаш ва тўплаш. 
Лойиҳанинг техник режаси, эксплуатацияси ва менежменти 
лойиҳани ким амалга оширишига боғлиқ. Қайси лойиҳаларни 
давлат сектори, қайсисини эса хусусий сектор амалга ошириши 
кераклилигини аниқлаш ҳозирда анча муаммо. Чунки хусусий 
инвесторлар инфратузилмалар ва коммунал хизмат сингари 
анъанавий давлат секторларига ҳам кириб боришаяпти. Лойиҳа 
қайси соҳага (тармоққа) тегишли эканлиги ҳам мулк шаклини 
танлашда муҳим роль ўйнайди. Мулк шакли масаласи шу билан 
бирга лойиҳанинг қандай техник режаси танланишини белгилаб 
беради. 
Масалан, бир ҳудудни электр энергияси билан таъминлаш 
лойиҳаси давлат секторида бажарилиши танланса, у ҳолда 
йирикроқ электростанция қурилиши танланади. Хусусий секторда 
эса бир неча кичик, ўзаро рақобат қилувчи электростанциялар 
қурилиши танланиши мумкин. Йирик электростанция қуриш 
қарори бундай инвестицияларда таваккалчилик даражаси юқори 
бўлгани учун хусусий инвесторлар иштирокини инкор этади. Шу 
сабабли хусусий инвесторларни лойиҳа устида ишлашга жалб қилиш 
қарори қандай технологиялар танланишини белгилаб беради ҳамда 
технологияларни олдиндан танлаш лойиҳа давлат секторидагина 
бажарилиши мумкин, деган хулосага олиб келиши мумкин. 


129 
Лойиҳа кўлами ва масштаби деярли ҳар доим лойиҳани 
ишлаб чиқиш жараёнида аниқланадиган ўзгарувчан миқдорлар 
бўлиб келган. Қишлоқ хўжалиги ёки саноат ишлаб чиқариш 
лойиҳалари кўлами лойиҳа маҳсулотига бўлган талабга кўра 
белгиланади. Бошқа ҳолларда лойиҳа кўлами, аввало, уни амалга 
оширувчи муассасаларнинг ёки ишлаб, чиқарувчиларнинг 
имкониятларига боғлиқ. Айрим лойиҳалар кўлами фойдаланиш 
мўлжалланаётган ҳудудий ва табиий ресурсларнинг чекланганлиги 
билан 
белгиланади. 
Лекин 
ҳар 
қандай 
шароитда 
ҳам 
режалаштирувчи идораларнинг мавжуд шароитни ҳисобга олмасдан 
катта кўламларни афзал кўришларини чеклаш керак. Тажрибадан 
ўтган технологик ечимлар йўқ бўлса, босқичма-босқич ёпдашувни 
танлашга мажбур бўлинади. Бундай ёндашув тадқиқотлар ва 
адаптация ишларидан бошланади. Шундан сўнг лойиҳанинг тажриба 
варианти яратилади ва у тўпланган тажриба билан тўлдира 
борилиб, тўлиқ лойиҳага келтирилади. Молиявий жиҳатлар, 
масалан, лойиҳа амалга оширилгандан сўнг уни эксплуатация 
қилишга харажатлар қилиш зарурати ҳам лойиҳа кўламини 
белгилаши мумкин. 
Лойиҳа кўлами масаласига таҳлилий ёндашиш ҳам мумкин. 
Оддий қилиб айтганда лойиҳа учун соф келтирилган қиймат (СКҚ) 
максимал бўлишини таъминлайдиган кўлам оптимал бўлади. 
Бундай таҳлил ўтказилиши учун лойиҳа бир нечта алоҳида 
компонентларга бўлиб ташланади, сўнгра бу компонентлар (ўз 
харажатлари ва даромадлари билан бирга) технологик жиҳатдан энг 
кичик бўлган базис лойиҳага бирлаштирилади. Бундан кейин базис 
лойиҳа ҳамда компонентларнинг ҳар бир комбинацияси учун СКҚ 
ҳисобланади. Охирги қўшилган компонент учун даромаднинг 
чекланган ички ставкаси дисконт ставкасига тенг бўлмагунга қадар 
лойиҳанинг изланаётган кўлами катгалаштириб борилаверади. Айни 
шу лаҳзада СКҚ бутун лойиҳа учун мусбат бўлади ва максимал 
даражага етади. Лойиҳа бундан кейин ҳам кенгайтирилганда 
қўшилган компонентлар учун даромаднинг чекланган ички ставкаси 
дисконт ставкасидан паст, СКҚ эса манфий бўлади. 
Иқтисодиётни кайта қуриш шароитида кўламга нисбатан 
бундай ёндашув йирик корхона таркибида алоҳида бўлинмаларни 
ажратиш қанчалик мақсадга мувофиқлигини аниқлаш учун 
қўлланилиши мумкин. Кўпгина ривожлантириш лойиҳалари турли 
секторларга ёки фаолият турларига тегишли компонентлардан 


130 
ташкил топади. Масалан, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш 
лойиҳаси суғориш тизими ва дренажлар, қишлоқ хўжалигида 
қўлланиладиган турли ишлаб чиқариш воситалари ишлаб чиқариш, 
қишлоқ йўллари ва ижтимоий инфратузилманинг клублар, сув 
таъминоти тизими, мактаб ва тиббиёт муассасалари каби 
элементларини ўз ичига олиши мумкин. 

Download 1,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish