Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 1,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/141
Sana20.06.2022
Hajmi1,6 Mb.
#682185
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   141
Bog'liq
22-Инвестицион-лойиҳалар-таҳлили.-Ўқув-қўлланма.-С-2019

Инвестиция лойиҳаси
деганда фойда олиш мақсадида 
қўйилган 
инвестициядан 
фойдаланиш 
режасининг 
(стротегиясининг) асосли равишда ишлаб чиқилиши тушунилади. 
Ана шу жараён лойиҳа таҳлилида атрофлича ўрганилиши, 
иқтисодий жиҳатдан асосланиши лозим. 
Умуман олганда, инвестиция лойиҳаси жуда кенг маънони 
англатади ва қуйидаги жараёнларни ўз ичига олади: 
*
ғоянинг туғулиши; 
*
инвестиция қўйиладиган объектни аниқлаш; 
*
шу объектга қўйилишининг фойдалилигини асослаш; 
*
комплекс тарзда экспертиза ўтказиш; 
*
инвестицияга пул маблағини топиш ва қўйиш; 
*
унинг самарадорлигини таъминлаш; 
Шу жараёнларнинг ҳаммаси лойиҳа таҳлилида ўрганилиши 
лозим. Чунки ҳар қандай лойиҳани амалга ошириш учун унинг 
моддий таъминоти - пул маблағи, моддий ва меҳнат ресурслари 
лозим. Уларнинг ҳар биридан қанча кераклигини асослаш ҳам 
лойиҳа таҳлилининг муҳим вазифаларидан биридир. 
Шундай қилиб, лойиҳа таҳлили бозор муносабатлари 
шаклланаётган жамият учун шунчаки фан сифатида эмас, балки 
объектив зарурлиги билан ўз ўрнига эга бўлади. Бу эса ушбу 
фаннинг бошқа фанлар ўртасида турган ўрни, ўзига хос предмети, 
объекти, методи каби назарий асосларини ишлаб чиқаришни тақозо 
қилади. 



2. Лойиҳа таҳлилининг моҳияти ва аҳамияти 
Лойиҳа таҳлилининг аҳамияти шундаки у орқали инвестиция 
лойиҳаси иштирокчилари уни амалга ошириш жараёнида 
ўзларининг аниқ ҳаракатларини, вазифаларини белгилаб оладилар. 
Шундан келиб чиққан ҳолда олдин инвестиция лойиҳасининг 
бажарилишида кимлар иштирокчи бўлиши мумкинлигини диққат 
билан аниқлаб олиш лозим. 
Инвестиция лойиҳасининг амалга оширилишида одатда 
қуйидаги шахслар иштирокчи бўлишлари мумкин: 
*
хомий (мулкдор, инвестор)лар; 
*
ташкилотчилар; 
*
пудратчилар (агар инвестиция қурилишга қўйилган бўлса); 
*
суб пудратчилар; 
*
қурилиш материаллари, жиҳозлар ва ускуналарни етказиб 
берувчилар; 
*
суғурта ва молия ишлари бўйича маслаҳатчилар; 
*
маркетинг ва реклама бўйича маслаҳатчилар; 
*
қонунлар ва солиқлар бўйича маслаҳатчилар; 
*
кредиторлар ва бошқа ҳамкорлар; 
*
лойиҳанинг бажарилишига маълум менежерлар; 
*
лойиҳанинг бажарилганлигини қабул қилиб олувчилар. 
Шу иштирокчиларнинг ҳаммаси ўз вазифасини бажаришда 
маълум бурчи ва функциясига эга. Ана шуларнинг ҳар бири аниқ 
бўлиши лозим. Буни эса лойиҳа таҳлили таъминлаб беради. Унинг 
энг муҳим аҳамияти ҳам шундадир. 
Лойиҳа таҳлилининг аҳамияти бу билан чекланиб қолмайди. 
Унинг кўлами ва мазмуни анча кенг. 
Лойиҳа таҳлилининг аҳамиятига яна қуйидагиларни киритиш 
мумкин. 

Қилинадиган ишни олдиндан обдон ўрганиш имконини бериши. 

Сарф қилинган харажатларнинг қачон ва қайси ҳажмда 
қайтишини олдиндан белгилаб бериши. 

Хусусий тадбиркорликка бошқа ҳуқуқий ва жисмоний 
шахсларнинг, 
чет 
эл 
фирмалари 
ва 
фуқороларнинг 
инвентицияларини жалб қилиш имконини бериши. 

Мулкдорнинг 
мулкини 
асраш, 
кўпайтириш 
йўлларини 
кўрсатиши. 

Кўр-кўрона иш бошлаш ва турли иқтисодий ҳамда молиявий 
инқирозларнинг олди олиниши. 




Тадбиркорларнинг фаолиятини олдиндан аниқ белгилаб бериши 
ва унинг мувоффақияти учун ишонч ҳиссини ўйғотиши. 

Инвестициянинг мақсадга мувофиқлигини таъминлаши. 

Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида боқимандаликка 
барҳам бериш ва ташаббускорликни уйғотиш имконини бериши. 

Мулкдорнинг масъулиятини, тадбиркорнинг жавобгарлигини 
ошириши.
Бу келтирилган далиллар мазкур фаннинг умумий 
аҳамиятини очиб беради. Аммо лойиҳанинг қайси соҳага жалб 
қилиниши, унинг муддати, фоиз ставкасининг миқдори билан 
аҳамияти ҳам ўзига хос тарзда соҳалар бўйича турли бўлиши 
мумкин. 
Лойиҳа таҳлили — харажатлар ва даромадлар ҳамда лойиҳа 
билан боғлиқ бўлган қалтисликни (таваккалчиликни) тизимли 
баҳолаш ва очиб бериш асосида лойиҳаларни тайёрлаш, баҳолаш ва 
танлаб олиш усулидир. Лойиҳа таҳлилининг катта қисми лойиҳа 
даврининг дастлабки босқичида, яъни уни қабул қилиш ёки 
қилмаслик тўғрисида қарор қабул қилингунгача амалга оширилади. 
Лойиҳанинг даромадлилигини аниқлаш лойиҳа таҳлилининг 
вазифаси ҳисобланади. Даромадлилик эса лойиҳадан олинадиган 
даромад билан унга қилинган харажатлар ўртасидаги фарқ сифатида 
аниқланади. Яъни лойиҳанинг даромадлилигини аниқлаш учун унинг 
барча натижаларини аниқлаш ҳамда лойиҳадан олинган даромадлар 
унга қилинган харажатлардан ортиш ёки ортмаслигини ҳисоблаб 
кўриш керак. Чунки лойиҳани амалга ошириш учун бугун 
қилинаётган харажатлар билан ундан қандайдир вақт ўтгандан кейин 
олинадиган 
даромадларни 
бевосита 
солиштириб 
бўлмайди. 
Лойиҳанинг кўпгина активлари ва иншоотлари узоқ муддат хизмат 
қилиши бунинг сабаби ҳисобланади. Лойиҳанинг айрим харажатлари 
ва натижаларини, масалан, қурилиш ишлари харажатларини ўлчаш 
ва баҳолаш осон. Бошқаларини эса ўлчаш осон, лекин баҳолаш анча 
қийин. Масалан, ходимларни ўқитиш харажатлари ва натижаларини 
миқдорий ва сифат жиҳатдан ўлчаш осон, лекин реал натижаларини 
баҳолаш анча мураккаб. 
Ниҳоят, 
айрим 
лойиҳалар 
натижаларини, 
масалан 
лойиҳаларнинг анъанавий фаолият турларига таъсирини ўлчаш ҳам, 
баҳолаш ҳам қийин. 
Лойиҳа харажатлари турли хилда бўлиши туфайли лойиҳа 
ҳар хил нуқтаи назардан кўриб чиқилади. 
1.Лойиҳа техник жиҳатдан асосланганми? 


10 
2.Лойиҳа тижорат талабларига жавоб берадими? 
3.Лойиҳа ўз-ўзини молиявий жиҳатдан қоплайдими? 
4.У иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдими? 
5.Лойиҳа атроф -муҳитга қандай таъсир ўтказади? 
6.Лойиҳа маҳаллий ижтимоий - маданий хусусиятларни 
ҳисобга олганми? 
7.Лойиҳани амалга оширишнинг институционал (ташкилий) 
имкониятлари борми? 
Ижобий натижалар ялпи харажатлардан ортиш-ортмаслигини 
аниқлаш зарур. Харажатларни таҳлил қилиш учун қуйидаги 
саволларга жавоб олишимиз керак: 
•Лойиҳанинг биз истаган натижаси қандай? 
•Лойиҳа харажатларини ким кўтаради ва унинг ижобий 
натижаларидан ким фойдаланади? 
•Лойиҳанинг ижобий натижалари қачон ва қаерда пайдо 
бўлади? 
Лойиҳанинг якуний қиймати тўғрисида тасаввурга эга бўлиш 
учун лойиҳага алоқадор бўлган кишиларнинг турли гуруҳлари олган 
фойда ва қилган йуқотишларни қандай таққослаш ва жамлаш 
керак? 
Бу лойиҳанинг якуний ижобий натижаси бошқа мумкин 
бўлган лойиҳалар натижасидан нимаси билан фарқ қилади? 
Лойиҳа таҳлили лойиҳани шакллантириш жараёнининг 
ўзидаёқ унинг турли жиҳатлари таъсирини ва ролини ўзгартириш 
имконини беради. Ҳар қандай янги ахборот, агар фойдали бўлса, 
илгари қабул қилинган қарорларни ўзгартириш учун сабаб бўлиши 
мумкин. 
Демак, лойиҳа-смета ҳужжатлари лойиҳа таҳлили жараёнида, 
яъни лойиҳанинг турли жиҳатларини кўриб чиқиш натижалари ва 
янги олинган ахборотлардан нелиб чиқиб, илгари берилган 
баҳоларни тузатиш билан бирга ишлаб чиқилади. 

Download 1,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish