Жисмоний шахслардан
олинадиган даромад
солиғи ставкалари
213
белгиланган ставкалар Вазирлар Маҳкамаси томонидан ёки Ўзбекистон
Республикаси Президенти қарори билан қайтадан кўриб чиқилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг солиқ қонунчилигига кўра жисмоний
шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари қуйидаги гуруҳларга
бўлинади:
жисмоний шахсларнинг иш хақи, мукофотлар ва бошқа
даромадларига солинадиган табақалашган прогрессив солиқ ставкалари;
жисмоний шахсларнинг дивидент ва фоиз тариқасида оладиган
даромадига солиқ ставкаси;
норезидент жисмоний шахсларнинг даромадларига тўлов манбаида
солинадиган солиқ ставкалари;
имтиёзли солиқ ставкалари.
Солиқ қонунчилигига биноан 1998 йилдан республикамизда жисмоний
шахсларнинг иш ҳақлари, мукофот пуллари ва бошқа даромадларидан солиқ
ставкаси 15, 25, 35, 40, 45 фоиз, яъни 5 поғонали қилиб белгиланган эди. 2000
йилдан бошлаб 4 поғонали, яъни 15, 25, 36, 40 фоиз, 2001 йилдан эса 3
поғаналига ўтиб, унинг ставкаси 12, 25, 30 фоизни, 2002 йилдан 13, 23, 33
фоиз қилиб белгиланган эди.
2008 йилдан жисмоний шахсларнинг иш ҳақлари, мукофот пуллари ва
бошқа даромадларидан солиқ ставкаси қуйидаги жадвал маълумотлари
асосида ҳисобланади (4.3.1-жадвал).
Солиқ солиш мақсадлари учун энг кам иш ҳақининг миқдори йил
бошидан эътиборан ортиб (ўсиб) борувчи якун тарзида ҳисобланади.
4.3.1 -жадвал
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи
СТАВКАЛАРИ
41
Жами даромад миқдори
Солиқ суммаси
энг кам иш ҳақининг олти баравари
миқдоригача
даромад суммасининг 13 фоизи
энг кам иш ҳақининг олти баравари
миқдоридан (+1 сўм) ўн баравари
миқдоригача
энг кам иш ҳақининг олти баравари
миқдоридан олинадиган солиқ + олти
баравардан ошадиган сумманинг 18
фоизи
энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдоридан
(+1 сўм) ва ундан юқори суммадан
энг кам иш ҳақининг ўн баравари
миқдоридан олинадиган солиқ + ўн
баравардан ошадиган сумманинг 25
фоизи
41
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007йил 12 декабрдаги ПҚ-744 сонли қарори
214
Норезидент жисмоний шахсларнинг доимий муассаса билан боғлиқ
бўлмаган
ҳолда
Ўзбекистон
Республикасидаги
манбадан
олган
даромадларига уларни тўлаш манбаида чегирмаларсиз, қуйидаги ставкалар
бўйича солиқ солинади:
дивиденд ва фоизлар - 10 фоиз;
хатарни суғурталаш ёки қайта суғурталашга тўланган суғурта
мукофотлари - 10 фоиз;
Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатлар ўртасида ҳаракат
қатновида халқаро алоқа учун телекоммуникациялар ёки транспорт
хизматлари (фрахтдан даромадлар) - 6 фоиз;
роялти, ижарадан келган даромадлар, хизматлар кўрсатишдан келган
даромадлар, шу жумладан бошқарув бўйича хизматлар, маслаҳатларга оид ва
бошқа даромадлар - 20 фоиз;
Тўлов манбаида солиқ солиш, тўлов Ўзбекистон Республикаси ичида
ёки ундан ташқарида амалга оширилганидан қатъи назар, қўлланилади.
Жисмоний шахсларга тўланадиган дивидендлар ва фоизларга 10
фоизлик ставка бўйича тўлов манбаида солиқ солинади.
Бунда солиқ солиш мақсадида дивидендларга акциялар бўйича ҳамда
қимматли қоғозлардан олинадиган даромадлар киради. Фоизларга қарз
мажбуриятлари ва хўжалик юритувчи субъектнинг устав сармоясида
улушбай иштирокидан келадиган даромадлар ва бошқалар киради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12
майдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган (12-илова) Ишлаб чиқаришлар,
муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 1, 2 ва 3-сон
рўйхатларига киритилган ўта зарарли, ўта оғир, зарарли ва оғир шароитли
ишларда банд бўлган ходимларнинг даромадларига белгиланган ставкалар
бўйича солиқ солинади. Бунда юқорида айтиб ўтилган фуқаролар
тоифаларидан даромад солиғи олиш даражаси 20 фоиздан ошмаслиги,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг кўрсатиб ўтилган
қарори билан тасдиқланган 1-сон рўйхатнинг 3-қисми ҳамда 2-сон
рўйхатнинг 1-қисмида қайд этилган ишларда банд бўлган аёлларнинг
даромадидан солиқ олиш даражаси ҳам 20 фоиздан ошмаслиги лозим.
Ўта зарарли, ўта оғир, зарарли ва оғир шароитли ишларда банд бўлган
ходимларнинг даромадларига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш
белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади (18-илова).
Ноқулай табиий-иқлим шароитлари билан боғлиқ бўлган қўшимча
тўловларга (иш стажига устамалар, баланд тоғлик, дашт ва сувсиз
туманлардаги ишлар учун белгиланган коэффициентлар бўйича тўловларга)
энг кам ставка бўйича солиқ солинади. Бундан ташқари, корхоналар,
215
муассасалар, ташкилотлар томонидан вақтинчалик қишлоқ хўжалиги
ишларига юборилган жисмоний шахсларнинг шу ишларни бажаришдан
олинган даромадларига ҳам энг кам ставка миқдорида солиқ солинади.
Жисмоний шахслар даромадига солинадиган солиқни ҳисоблаб
чиқаришда дивидендлар ва фоизлар бўйича даромадлар, қўшимча тўловлар
жами даромад таркибидан ҳисобдан чиқарилади.
Солиқ қонунчилигига кўра жисмоний
шахсларнинг солиқ солинадиган даромадига
қуйидагилар киритилмайди
:
меҳнат шартномаси бекор қилинганда
тўланадиган, энг кам иш ҳақининг ўн икки баравари миқдори доирасидаги
ишдан бўшатиш нафақаси, давлат ижтимоий суғуртаси ва давлат ижтимоий
таъминоти бўйича нафақалар, ишсизлик нафақалари, ҳомиладорлик ва туғиш
нафақалари (вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақалари, шу жумладан
оиланинг бемор аъзосини парваришлаш нафақалари бундан мустасно),
шунингдек хайрия ва экология жамғармалари маблағларидан фуқароларга
пул ва натура шаклида бериладиган нафақалар ва бошқа ёрдам турлари.
Бунда энг кам иш ҳақи ҳисоби учун меҳнат шартномаси тўхтатилган
кунда амал қилган (охирги ишлаган кундаги) ойлик энг кам иш ҳақининг
миқдори қабул қилинади;
олинадиган алиментлар;
олий ўқув юртлари ва ўрта махсус ҳамда ҳунар-техника ўқув
юртлари ҳамда улар базасида ташкил этилган бизнес мактаблари, шу
жумладан олий ва ўрта диний ўқув юртлари томонидан ўз талабаларига ва
ўқувчиларига тайинланадиган стипендиялар, шунингдек хайрия ва экология
жамғармалари маблағларидан таъсис этиладиган стипендиялар;
давлат пенсиялари, шунингдек уларга устамалар (устамаларнинг
қонун хужжатларида чегараланган миқдоригача);
шахслар қон топширганлик учун, донорликнинг бошқа турлари учун,
она сути топширганлик учун оладиган суммалар, шунингдек тиббиёт
муассасаларининг ходимлари қон йиғиб топширганликлари учун оладиган
суммалар;
фуқароларнинг хорижда ишлашга юборилиши муносабати билан
давлат бюджетидан молиялаштириладиган муассасалар ва ташкилотлардан
чет эл валютасида оладиган иш ҳақи суммалари ва бошқа суммалар, қонун
ҳужжатларида белгиланган суммалар доирасида;
жисмоний шахсларнинг хусусий мулк ҳуқуқи асосида ўзларига
қарашли бўлган мол-мулкни сотиш натижасида оладиган суммалари,
Do'stlaringiz bilan baham: |