46 • Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш
Таъкидлаш лозимки, баъзи қонуности ҳужжатлари (масалан, меҳнатга лаёқатсизлик
варақалари ва маълумотномаларни бериш тартиби тўғрисидаги йўриқнома) ушбу
қонунга мувофиқлаштирилмаган. Бу эса аёлларнинг камситилишига сабаб бўлади.
Чунончи, амалдаги қонунчиликка кўра ҳомиланинг тушиши, ҳомилани сунъий равишда
тушириш, аёлга эмбрионни кўчириб ўтказиш жарроҳлиги
амалга оширилгач, аёллар
га вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси берилади. Бироқ, кўплаб аёллар бундай
нафақани онгли равишда олмайдилар. Чунки бу нафақани олиш учун тиббиёт муассаса
си томонидан бериладиган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасини тақдим қилиш
керак. Бу варақада эса ташхис аниқ кўрсатилади. Биламизки, аёллар ўз шахсий ҳаётига
оид маълумотларни яширади. Ўйлаймизки, айнан шу сабабга кўра аёллар кўрилаётган
ҳолатларда иш берувчилардан иш ҳақини сақлаб қолмасдан таътил беришини сўрайди.
Ваҳоланки, «Фуқаролар соғлигини сақлаш тўғрисида»ги қонунда малакали тиббий ёр
дам олиш ҳуқуқи кафолатланган бўлиб, шифокорлик сирининг ошкор қилинмаслиги
назарда тутилган. Бундан келиб чиқадики, юқорида келтирилган ҳолатда қонуннинг бу
талаби бажарилмаяпти ва оқибатда хотинқизлар ҳуқуқлари камситилмоқда.
Бола икки ёшга тўлгунча парваришлаш бўйича бериладиган нафақани олиш ҳуқуқига
эга шахслар доирасини чеклаш ҳам юз берди.
Бу чеклов бюджет соҳасидаги ходимларга тааллуқли бўлди. 2008 йил 1 январгача бюд
жет ташкилотларида ишлайдиган оналар ва «болани парваришлаётган бошқа шахслар»га
бола парваришлаш бўйича бериладиган нафақа уларнинг иш жойларидан берилар эди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги «Давлат бюджетининг
2008 йил учун макроиқтисодий кўрсаткичлар ва параметрлар кўрсаткичи тўғрисида»ги
ПП744фармонининг 21 бандига кўра, 2008 йил 1 январдан бошлаб бола икки ёшга
тўлгунча парваришлаш бўйича ҳар ой бериладиган нафақани тўлаш фуқароларнинг
ўзиниўзи бошқариш органларига (маҳаллаларга) топширилди.
Бироқ, фақат тўлов жойи ўзгарибгина қолмай, балки бу нафақани
белгилаш тартиби
ҳам ўзгарди. Аввал бундай нафақани бюджет соҳасида ишлайдиган ва бола икки ёшга
тўлгунча парваришлаётган барча оналар (ёки бошқа шахслар) олган бўлса, ҳозирги кун
да эса бундай нафақа муҳтож оилаларгагина бериляпти. Бунда муҳтож оила деб, уму
мий даромади ҳар бир оила аъзосига энг кам ойлик иш ҳақининг 1,5 бараваридан кам
тўғри келадиган оилалар эътироф этилади.
Мактабгача ёшдаги ва бошланғич синфда ўқийдиган болаларни тарбиялаётган оилалар
ни ижтимоий ҳимоя қилиш масаласи ҳақида тўхталадиган бўлсак, ушбу масала айни
пайтда ҳар доим ҳам амалий ҳал этилаётгани йўқ. Мактабгача болалар муассасалари
соат 17 гача ишлайди. Кўпгина ташкилотлар, корхоналар, муассасаларда эса иш куни
саоат 18–19 дан кейин тугайди. Ишда узоқ вақт ушланиб қолиш ҳолатлари ҳам бўлиб
туради. Натижада бундай отаоналар фарзандлари қаровсиз қолади ёки отаоналар қайд
этилган муаммони оила бюджетига зарар етказган ҳолда ҳал этади. Яъни, оила аъзола
ридан бири (кўпинча аёллар) ишдан бўшайди ва шу тариқа иш жойи, малакаси, лавози
Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш • 47
мидан кўтарилишдан маҳрум бўлади. Ёки, иш берувчининг розилиги билан тегишли
равишда ҳақ тўлаш шарти билан иш куни қисқаради ёхуд қайд этилган муддатга — 2–3
соат учун энага ёллайди.
Шу билан бирга, миллий қонунчиликда ижтимоий, касаба уюшма ва бошқа органлар
томонидан вояга етмаганлар (айниқса қизлар) ҳуқуқларига риоя қилиш, уларнинг ишга
жойлашиши ва меҳнат мажбуриятларини бажариши устидан назорат қилиш масаласи
тўла тартибга солинмаган.
Хотинқизларнинг олий ўқув юртларига кириши учун белгиланган ёшга оид чекловни ҳам
ошириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Зеро, аёл туққан,
бола тарбиялаётган ва уй ишлари билан шуғулланаётган бўлсаю кейинроқ олий маълумот
олишни истаса, бу истагини ҳозир амалга ошира олмайди. Чунки, олий ўқув юртига ўқишга
кириш учун аёлнинг ёши 36дан ошмаган бўлиши керак. Совет даврида ишдан ажралмаган
ҳолда ва ёшдаги чекловларсиз кечки ва сиртқи бўлимларда ўқиш тизими мавжуд эди.
Do'stlaringiz bilan baham: