Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ҳ. П. Абулқосимов, М.Ҳ. Абулқосимов иқтисодиёт қисқача изоҳли луғат «noshirlik yog‘dusi»



Download 2,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/350
Sana20.06.2022
Hajmi2,5 Mb.
#680232
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   350
Bog'liq
IZOHLI LUGAT

Банк резерв (заҳира)лари – бу банкларда сақланувчи 
нақд пуллар, ҳамда Марказий банкда сақланувчи фоизсиз де
-
позитлардир.
Банк ресурслари – банкларнинг ихтиёрида бўлган 
ва улар томонидан кредит, инвестициялар ва бошқа ак
-
тив операциялари учун фойдаланиладиган маблағларнинг 
йиғиндиси. Банк ресурслари ўз маблағлари ва жалб этил-
ган маблағларга бўлинади. Ўз маблағларига банкнинг 
устав ва заҳира фондлари, бошқа фондлар киради. Жалб 
этилган ресурслар – бу банк мижозлари (юридик ва жис
-
моний шахсларнинг) ҳисоб – китоб, жорий, депозит ва 
бошқа ҳисобварақларидаги маблағлар, жамоат ташкилот
-
лари, хилма-хил ижтимоий фондларнинг маблағларидир. 
Эмиссия, оборотдаги пуллар, бюджет маблағлари, аҳоли 
жамғармаларининг бир қисми, валюта ва олтин заҳираларига 
қўйилган маблағлар Марказий банк ресурслари ҳисобланади.
Банк сири – банклар ўз мижозлари ва вакилларининг 
операциялари, ҳисобварақлари ҳамда жамғармаларига доир 
маълумотлар сир сақланишига кафолат беради. Банкнинг 
барча хизматчилари банк, унинг мижозлари ва вакиллари
-
нинг банк операциялари, ҳисобварақлари ва жамғармаларига 
доир маълумотларни сир сақлашлари шарт. Юридик
шахслар ва бошқа ташкилотларнинг операциялари ҳамда 


29
ҳисобварақларига доир маълумотномалар ана шу ташкилот
-
ларнинг ўзига, прокурор, судларга, жиноий иш қўзғатилган 
бўлса суриштирув ва тергов органларига берилади. Жис
-
моний шахсларнинг ҳисобварақлари ва омонатларига доир 
маълумотномалар мижозларнинг ўзига ва уларнинг қонуний 
вакилларига; мижозларнинг ҳисобварақлари ва омонатлари
-
да турган пул маблағлари ҳамда бошқа қимматбаҳо нарса
-
лар хатланиши, уларга ундирув қаратилиши ёки мол-мулк 
мусодара этилиши мумкин бўлган ҳолларда юритилаётган 
ишлар бўйича судлар, суриштирув ва тергов органларига бе
-
рилади. Ҳисобварақлар ва омонатнинг эгалари вафот этганда 
ушбу ҳисобварақлар ҳамда омонатга доир маълумотнома
-
лар мазкур ҳисобварақ ёки омонат эгаси банкка топширган 
васиятномасида кўрсатган шахсларга, вафот этган омонат
-
чиларнинг жамғармаларига доир мерос ишларини юритаёт
-
ган давлат нотариал идораларига, чет эл фуқароларининг 
ҳисобварақларига доир маълумотномалар эса – чет эл кон
-
суллик муассасаларига берилади. Банклар пул маблағлари 
ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги 
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллашти
-
ришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш 
билан боғлиқ бўлган ахборотни қонун ҳужжатларида на
-
зарда тутилган ҳолларда ва тартибда махсус ваколатли дав
-
лат органига тақдим этади. Хизмат бурчи юзасидан банк ах
-
боротидан хабардор бўлган шахслар хизмат сирини ошкор 
қилганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда 
жавобгар бўладилар. Банклар ўз мижозлари бўлган корхо
-
наларнинг операциялари тўғрисидаги зарур маълумотлар
-
ни улар солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлиқ ва 
тўғри тўлаётганликларини назорат қилиш учун солиқ орган
-
ларининг сўровига биноан тақдим этади. Банклар кредит ах
-
боротини кредит бюроларига кредит ахбороти алмашинуви 
тўғрисидаги шартнома асосида тақдим этади.

Download 2,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish