Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ҳ. П. Абулқосимов, М.Ҳ. Абулқосимов иқтисодиёт қисқача изоҳли луғат «noshirlik yog‘dusi»



Download 2,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/350
Sana20.06.2022
Hajmi2,5 Mb.
#680232
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   350
Bog'liq
IZOHLI LUGAT

Инвестицион кредитлар – ишлаб чиқаришни кенгай
-
тириш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, модерни
-
зациялаш ва реконструкция қилиш, янги бино ва иншоот
-
ларни қуриш учун зарур бўлган воситаларни сотиб олиш 
мақсадида олинган кредитлар.
Инвестицион сарфлар. Инвестицион сарфлар, яъни иш
-
лаб чиқариш воситаларини харид қилиш, ялпи талабнинг 
нархдан ташқари муҳим омили ҳисобланади. Нархларнинг 
мавжуд даражасида корхона сотиб олиши мумкин бўлган 
янги ишлаб чиқариш воситаларининг камайиши ялпи талаб
-
нинг камайишига, аксинча корхона сотиб оладиган инвести
-
циоан товарлар ҳажмининг кўпайиши ялпи талабнинг кўпай
-
ишига олиб келади.
Инвестицион сиёсат
– 
капитал қўйилмаларнинг энг 
устувор йўналишларини танлаш, иқтисодиёт таркибий ту
-
зилишини ўзгартириш, унинг самарадорлигини ошириш, 


144
иқтисодий ўсишга ва миллий даромаднинг энг юқори кўр
-
саткичларига эришишга қаратилган чора-тадбирлар мажму
-
идир.
Инвестицион солиқ кредити – солиқ мажбурияти бўйи
-
ча тўлаш муддатини ўзгартириш имконияти берилади, агарда 
солиқ тўловчида белгиланган тартибдаги асос бўлса, у ҳолда 
солиқ тўловларини камайтирилган ҳолда маълум бир вақт 
ичида босқичма – босқич тўлаш мумкин бўлади.
Инвестицион фаолият – инвестицияларни рўёбга 
чиқариш бўйича қилинадиган амалий ҳаракатлар.
Инвестиция (лот. кийинтирмоқ) – ишлаб чиқаришни 
ривожлантириш мақсадида ёки чет элларда иқтисодиётнинг 
турли тармоқларига капитал киритиш (қўйиш). 
Инвести
-
ция (капитал киритиш)
хусусий сектор ва давлат ичида 
ва хорижда турли иқтисод тармоқларига ёки қимматбаҳо 
қоғозларига капитал маблағларнинг узоқ муддатга кирити
-
лиши. Молиявий инвестиция, акция, облигация ва бошқа 
қимматбаҳо қоғозларни сотиб олиш; реал инвестиция мам
-
лакат ичкарисида ва чет элларда ишлаб чиқаришга капитал 
киритиш (қўйиш), шунингдек, ёш мустақил давлатларга қарз 
ва субсидиялар бериш шаклларида амалга оширилади. 
Ин
-
вестициялар
– асосий ва айланма капитални қайта тиклаш 
ва кўпайтиришга, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайти
-
ришга қилинган сарфларнинг пул шаклидаги кўриниши. У 
пул маблағлари, банк кредитлари, акция ва бошқа қимматли 
қоғозлар, техника ва технологиялар кўринишида амалга 
оширилади. Пул маблағлари кўринишидаги инвестиция но
-
минал инвестиция, ана шу пул маблағларига сотиб олиш 
мумкин бўлган инвестицион ресурслар 
реал инвестиция
дей
-
илади.

Download 2,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish