Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ҳ. П. Абулқосимов, М.Ҳ. Абулқосимов иқтисодиёт қисқача изоҳли луғат «noshirlik yog‘dusi»



Download 2,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/350
Sana20.06.2022
Hajmi2,5 Mb.
#680232
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   350
Bog'liq
IZOHLI LUGAT

Жаҳон пули – Халқаро миқёсда ҳамма учун умумий ха
-
рид воситаси, умумий тўлов воситаси, бойликнинг умумий 
моддий тимсоли, байналминал қиймат ифодаси бўлган пул
-
дир. Жаҳон пули вазифасини дастлаб маълум миқдордаги 
олтин ёмбилари бажарган, сўнгра Халқаро миқёсда обрў-
эътиборли миллий пул (доллар, фунт стерлинг) жаҳон пул
-
лари деб эътироф этилган. Иккинчи жаҳон урушидан кейин 
жаҳон пули вазифасини АҚШ доллари ўз зиммасига олди. 
ХХ асрнинг 70– йилларига келиб кўпгина мамлакатларда 
қоғоз пул бирликларининг олтин таъминоти бекор қилинди. 
Лекин шунга қарамай жаҳон пули доираси кенгайди ва улар 


129
қаторига эркин алмаштириладиган Англия фунт стерлин
-
ги, Германия маркаси, Япония иенаси, Швейцария франки 
қўшилди. Улар ўртасида кейинги йилларда рақобат кучайиб, 
дунё миқёсида АҚШ доллари ва Япония иенасининг мавқеи 
кўтарилди. 1999 йил 1 январида Европа Иттифоқининг 11 
та мамлакатида евро киритилди. 2002 йил 1 январидан евро 
банкнотлари ва тангалари чиқарилди. Эндиликда евронинг 
жаҳон пули сифатидаги мавқеи ҳам мустаҳкамланди.
Жаҳон тажрибасида бозор иқтисодиётига ўтиш йўл-
лари: 1. Ривожланган мамлакатлар йўли; 2. Ривожланаётган 
мамлакатлар йўли; 3. Собиқ социалистик мамлакатлар йўли.
Жаҳон хўжалиги – турли мамлакатлар миллий 
иқтисодиётининг бозор муносабатлари замирида бир-бирини 
тақозо этгани ҳолда умумжаҳон яхлитлигини ташкил этиши; 
жаҳондаги ўзаро алоқалар миллий хўжаликлар ва Халқаро 
иқтисодий муносабатлар мажмуи. Жаҳон хўжалиги ўзининг 
вужудга келиши ва ривожланишида узоқ ва қийин йўл босиб 
ўтди. Айрим тадқиқотчилар унинг вужудга келишини Рим 
империяси даври билан боғлашади (эр.авв.ги II ва эрамиз
-
нинг I асрлари). Бунда улар Рим империясини ўша вақтдаги 
бутунжаҳон хўжалик тизими деб баҳолайдилар. Бошқа олим
-
лар жаҳон хўжалигининг фаолият кўрсата бошлаган даври
-
ни ХV-ХVI асрлар, яъни буюк жуғрофий кашфиётлар даври 
билан боғлайдилар. Айнан шу кашфиётлар қимматбаҳо тош
-
лар, металлар, ширинликлар ва қуллар билан Халқаро сав
-
донинг тез ривожланишига сабаб бўлди. Аммо бу даврдаги 
жаҳон хўжалиги чекланган бўлиб, фақат савдогарларнинг 
сармоялари ишлайдиган соҳа бўлган эди холос. Замонавий 
жаҳон хўжалиги саноат инқилобидан кейин, капиталнинг 
монопол босқичига ўтиши давомида вужудга келди. ХХI 
аср бошидаги жаҳон хўжалиги – ўз миқёсига кўра глобал
-
дир; у тўлиқ равишда бозор иқтисодиётининг тамойиллари, 
Халқаро меҳнат тақсимотининг объектив қонуниятларига, 
ишлаб чиқаришнинг байналминаллашувига асосланади. 
Жаҳон хўжалигини ривожланишининг етакчи тенденция
-


130
ларидан бири, бу кўплаб давлатларнинг бирин-кетин ёпиқ 
миллий хўжаликдан ташқи бозорга юз тутган иқтисодий 
очиқ типдаги хўжаликка ўтишидир. Айнан ана шу давр
-
да АҚШ олимлари “Очиқ савдо”, “Очиқ иқтисодиёт” деган 
тезислар билан чиқдилар. Бу, аввало, жаҳон бозорида ўз 
ҳукмронлигини ўтказиш билан боғлиқ эди. Иккинчи жаҳон 
урушидан ғолиб ва янада бойиб чиққан АҚШ ҳукумати то
-
монидан янги иқтисодий тартиб қўлланмалари таклиф этил
-
ди. Бундай “эркин савдо” ва “очиқ иқтисодиёт” тезислари 
ҳукмрон иқтисодиётнинг камроқ ривожланган давлатларга 
қарши қаратилган қуроли, шунингдек, Америка корпорация
-
ларининг тутиб бўлмас экспансияга интилишлари эди. Аммо 
урушдан кейинги йилларда дунёда ижтимоий-иқтисодий 
ҳолатнинг ўзгара бориши билан боғлиқ ҳолда “Очиқ 
иқтисодиёт” ҳақидаги тезис Америка экспансионизмининг 
манфаатларига йўналтирилганликни йўқота бориб, жаҳон 
хўжалик алоқаларининг байналминаллашуви маъносини ола 
бошлади. Жаҳон иқтисодиёти ва очиқ иқтисодиётнинг шакл
-
ланишида давлат муҳим роль ўйнади. Давлат товар ва хиз
-
матлар олиб чиқишни рағбатлантириб, хорижий фирмалар 
билан кооперациялашишга, ташқи иқтисодий алоқаларннг 
ривожланишига ёрдамлашиб, ўзига экспортга йўналтири
-
лган ишлаб чиқаришни рағбатлантириш функциясини олди. 
Чет элдан инвестициялар, технологиялар, ишчи кучи ва ах
-
борот воситаларининг миллий иқтисодиётга оқиб келиши
-
ни енгиллаштирувчи мустаҳкам ҳуқуқий асос яратилди. 
Ҳозирги даврда жаҳон хўжалигига кирувчи мамлакатлар 
сафи кенгайиб, унинг таркибига собиқ социализм тизими
-
дан ажралиб чиққан, бозор иқтисодиётига ўтиш даврини ўз 
бошидан кечираётган мустақил давлатлар қўшилди. Жаҳон 
хўжалигида эндиликда иқтисодий интеграция ва глобалла
-
шув (жаҳон иқтисодиётининг умумбашарий тус олиши, мил
-
лий иқтисодиётларнинг ҳар бири унинг таркибий қисми бў
-
либ қолиши) жараёнлари юз бериб, сифат ўзгаришлар содир 
бўлмоқда.


131

Download 2,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish