Алишер Навоий номидаги Самарқанд Давлат университети тарих-фалсафа факультети 5А 220203 «Умумий тарих» мутахассислиги бўйича магистратурага кириш синовлари учун



Download 348,17 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/12
Sana20.06.2022
Hajmi348,17 Kb.
#679667
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
07.00.03-Жаҳон тарихи (1)

Асосий қисм 
 
Бугунги кунда мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятига ҳар томонлама 
интеграциясини чуқурлаштириш каби долзарб масалани ҳорижий мамлакатларнинг 
ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий тараққиётини тарихий нуқтаи назардан 
ўрганмасдан ҳал этиб бўлмайди. Жаҳон тарихини мукаммал даражада билмоқ 
инсоният цивилизациясининг ютуқларидан ва тажрибасидан тўла баҳраманд 
қилади, умуминсоний қадриятларни англаб етишга кўмаклашади ва дунё миқёсида 
мавжуд бўлган муаммоларнинг тарихий илдизларини излаб топишга имконият 
яратади. Жаҳон тарихи бўйича чуқур билимларга эга бўлиш талабаларнинг 
дунёқарашини кенгайтириш йўлидаги энг самарали восита сифатида 
аҳамиятлидир. Қолаверса, мамлакатимиз ҳамкорлик қилаётган давлатларнинг 
ривожланиш даражасини, халқларнинг менталитети, урф-одатларини, маданиятини 
тушуниб етиш учун ҳам жаҳон тарихи фанининг беқиёс аҳамиятини тан олиш 
керак. Дунё халқларининг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маданий ва этник 
эволюциясининг асосий босқичлари, ҳамда йўналишлари ҳақида бакалавриат 
талабалари ҳар томонлама билим ва кўникмаларга эга бўладилар.
Жаҳон тарихини даврлаштиришдан келиб чиққан ҳолда ушбу мутахассислик 
бўйича магистратура босқичида ўқишни давом эттириш мақсадида бўлган 
талабгорлар учта давр: ўрта асрлар, янги ва энг янги замон даври тарихи бўйича 
эгаллаган билимлари яна бир бор кўрсатишлари талаб этилади. Ушбу дастур олий 
ва ўрта-махсус таълим вазирлиги томонидан бакалвриат таълим босқичи тарих 


йўналишининг жаҳон тарихи фани бўйича намунавий дастур асосида ўтилган 
мавзуларни қамраб олади.
I. «Ўрта асрлар тарихи»
«Ўрта асрлар» атамасининг Ғарбий Европа ва Шарқ давлатлари тарихида 
қўлланилиши. Феодализмнинг моҳияти ва тарихшуносликда унинг келиб чиқиш 
масаласининг ўрганилиши. Маърифатпарварлик даври тарихчилари томонидан 
ўрта 
асрлар 
тарихининг 
ўрганилиши. 
Варвар 
қироллари 
тарихининг 
тарихшунослиги. Варвар қиролликларининг ташкил топиши. Қадимги германлар 
тарихига оид манбалар. Қадимги славянлар тарихига оид манбалар. Илк славян 
давлатларининг ташкил топиши. Славян қабилалари гуруҳлари ва уларнинг 
жойлашув географияси. «Сали ва Рипуар ҳақиқатлари» тарихий манба сифатида. 
Хлодвиг даврида Франклар давлати. Каролинглар сулоласи даврида мулкий 
муносабатлар ва ижтимоий табақаланиш. Буюк Карл империяси. Империянинг 
парчаланиб кетиш сабаблари. Шарқий Рим империяси – Византиянинг ташкил 
топиши. Византия тарихи бўйича манбалар. Византия Юстиниан I даврида. Фома 
Славянин бошчилигидаги қўзғалон. Илк ўрта асрларда Византияда аграр 
муносабатлар. Византия тарихи тарихшунослиги. Комнинлар. Ҳукмрон сулолалар 
даврида Византия ташқи сиёсати. Лотин империяси. Империянинг қулаши. 
Сосонийлар давлати. Сосонийлар ички ва ташқи сиёсати. Сосонийлар тарихи 
бўйича манбалар. Ўрта асрлар Эрон тарихи тарихшунослиги. Араблар томонидан 
ислом динининг тарқатилиши. Араб халифалигининг парчаланиб кетиш сабаблари. 
Араб халифалиги тарихи тарихшунослиги. Қадимги Русь давлатининг ташкил 
топиши. «Норман назарияси». Русь ерларида христианликнинг қабул қилиши. Киев 
Русида ижтимоий табақаланиш. Рус ерлари феодал тарқоқлик даврида. 
Ўрта аср Европа шаҳарларининг пайдо бўлиши. Ўрта асрларда савдо (XI-XV 
асрлар). Ўрта асрлар шаҳарлари тарихи тарихшунослиги. Клермон собори ва салиб 
юришларининг бошланиши. Салибчиларнинг диний-рицарлик орденлари. Салиб 
юришлари. Салиб юришлари тарихи бўйича манбалар. 
Англо-сакс қиролликларининг ташкил топиши. Ўрта асрлар Англия тарихи 
бўйича манбалар. Англия Вильгельм I Босқинчи даврида. Генрих II нинг суд ва 
ҳарбий ислоҳоти. Иоанн Ерсизнинг ички ва ташқи сиёсати. Англияда 
парламентнинг вужудга келиши. Англияда Уот Тайлер қўзғолони. Ўрта асрларда 
Англия тарихининг тарихшунослиги. Францияда капетинглар сулоласининг 
ҳокимиятга келиши. Филипп IV даврида Франция. Генерал штатларнинг 
чақирилиши. Папаликнинг «Авиньон қамали». Юз йиллик урушнинг бошланиш 
сабаблари ва бориши. XI-XV асрларда Францияда халқ қўзғалон. Францияни 
сиёсий 
бирлаштиришнинг 
тугалланиши. 
Франциянинг 
ўрта 
асрлар 
тарихшунослиги. 
Германияда саксонияликлар сулоласи ҳукмронлигининг ўрнатилиши. Оттон 
I нинг черков сиёсати. Герман халқининг «Муқаддас Рим империяси» нинг ташкил 
топиши. Франконлар, штауфен, габсбурглар даврида Муқаддас Рим империяси. 
Карл IV Люксембургнинг «Олтин булласи» ва Германияда феодал тарқоқликнинг 
кучайиши.
Испанияга араблар ҳужуми. Испанияда араблар маданияти. Реконкиста 
ҳаракати ва босқичлари. Пиреней ярим оролида мустақил давлатларнинг ташкил 
топиши. Ягона испан давлати. Кортеслар фаолияти. Ўрта асрлар Испания 
тарихининг тарихшуносликда ўрганилиши. Илк Италия гуманизми. XIII-XV 
асрларда Италия шаҳар-давлатларининг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий 


ривожланиши. Италияда халқ қўзғалонлари. Илк уйғониш даври Италия санъати. 
Ўрта асрлар Италия тарихининг тарихшуносликда ўрганилиши. Викинглар даври. 
XI-XV асрларда Шимолий Европа давлатлари. 
Сун сулоласи даврида Хитой. Чжурчженлар ва мўғулларнинг Хитойда 
ҳукмронлиги. Мин сулоласининг ташкил топиши. Мин сулоласи даврида ички ва 
ташқи сиёсат. Японияда сёгунат тизимининг қарор топиши. Биринчи ва иккинчи 
Сёгунликлар бошқаруви. XI-XV асрларда Японияда ижтимоий-иқтисодий 
муносабатлар. XI-XII асрларда Корея. Кореяда Ли сулоласи ҳукмронлигининг 
бошланиши. Деҳли султонлигининг ташкил топиши. Деҳли султонлиги хилжийлар 
ва туғлоқлар ҳукмронлиги даврида. Ҳиндистонда Бахманийлар, Вижаянагар 
давлатлари. Ўрта асрларда мўғуллар давлатининг ташкил топиши ва мўғулларнинг 
ҳарбий юришлари. Кичик Осиёда салжуқийлар давлатининг ташкил топиши. 
Усмонийлар давлати. Москванинг юксалиши ва Русь ерларининг Москва атрофида 
бирлашиши.
XI-XV асрларда Жанубий славян давлатлари: Болгария, Хорватия, Сербия. XI-XV 
асрларда ғарбий славян давлатлари: Польша, Чехия. Кўп миллатли Речь 
Посполитаянинг ташкил топиши (Люблин унияси). Ўрта асрлар даврида Венгрия, 
Валахия, Молдовия, Трансилвания. XI-XV асрларда Шимолий Африка ва Яқин 
Шарқ давлатлари. XI-XV асрларда Европа маданияти. Буюк Карлнинг славян, авар 
ва баварларга қарши. Буюк Карлнинг суд ва ҳарбий соҳадаги ислоҳотлари. 
Византия империясида давлат маъмурияти. Либелляр шартномаси ва эмфитевзис 
ҳақида маьлумот беринг. Илк ўрта асрларда Наварра ва Арагон қироллиги. ХI-ХIII 
асрларда Францияда ички колонизация сиёсати. Францияда юз йиллик уруш 
давридаги Париж қўзғолони. Англияда ХII асрдаги баронлар исёни. Италияда 
Тираниянинг ўрнатилиши. Польша-Литва унияси ва унинг сиёсати. 
Буюк географик кашфиётларнинг бошланиш сабаблари. Христофор Колумб. 
Васко да Гама. Дунё айлана биринчи саёҳат. Буюк географик кашфиётларнинг 
тарихи бўйича манбалар. Германия Реформация даврида. Мартин Лютер 
таълимоти. Германияда 1525 йилдаги деҳқонлар уруши. Нидерландия буржуа 
инқилоби. 
Ўрта аср феодал жамияти христиан дини ва черкови. Папаликнинг 
қучайиши. Инквизиция суди. XVI-XVII асрлар бошларида Англия. Аграр тўнтарув 
ва ғов тутиш. Тюдорлар сулоласи. Англияда реформация. Роберт Кет қўзғалони. 
Англия абсолютизмининг ўзига хос хусусиятлари. XVI асрда Англия маданияти. 
Францияда гугенотлар уруши. Францияда абсолютизмнинг қарор топиши. 
Кардинал Ришелье «Сиёсий Васиятномаси». Бобурийлар даврида Ҳиндистон (XVI-
XVII асрларда). 

Download 348,17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish