1-Амалий машғулот. Мавзу: Далага тажриба қўйиш


Дала тажрибаларида такрорланишларни ва вариантларни жойлаштириш



Download 332,28 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/3
Sana21.02.2022
Hajmi332,28 Kb.
#67903
1   2   3
Bog'liq
1-амалий иш d65d8bcdafe33dfd6406d4e2e8823007

Дала тажрибаларида такрорланишларни ва вариантларни жойлаштириш 
 
Дала тажрибалари натижаларидан олинган маълумотларнинг қиймати, кўп жиҳатдан 
тажриба майдонида қайтариқларни ва қайтариқларда эса вариантларни жойлаштиришга 
ҳам боғлиқ. Қайтариқ ва вариантларни жойлаштиришда маълум қонуниятлардан четга 
чиқмаслик керак, яъни тажриба майдонидаги озгина бўлсада унумдорлик фарқ ҳамма 
вариант ва қайтариқларга тенг тақсимланиши керак. 
Дала тажрибаларида қайтариқлар асосан 2 хил усулда жойлаштирилади. 
1. Ёппасига (бир чеккадан). 
2. Тарқоқ ҳолда (сочқин). 
Агар тупроқ унумдорлиги бир хил бўлиб, эскитдан суғориладиган майдонларда 
қайтариқлар бир чеккадан, яни ёппасига жойлаштирилади. (1-расм). 
Дала тажрибаларидаги ҳамма қайтариқларни битта майдонга сиғдириш имконияти 
бўлсада ёки янгитдан ўзлаштирилган, тупроқ унумдорлиги майдоннинг ҳамма жойида бир 
хил бўлмаган ҳолларда, қайтариқлар сочқин (ҳар жойга) ҳолда жойлаштирилади. (2-
расм)-ҳамма қайтариқларни битта жойлаштириш имконияти бўлмаган ҳолда, ёнидаги 
даланинг кўрсаткичлари бир хил бўлган тақдирда ва қайтариқлар сони 4 тадан кўп бўлганда 
бирорта қайтариқни ёнидаги майдонга жойлаштириш ҳам мумкин. Ишлаб чиқариш 
шароитида эса, майда бўлакларда ўтказилган ва маьлум комиссия томонидан натижаси 
ишлаб чиқаришга жорий этиш тавсия қилинган бўлсада, ҳар бир қайтариғи алоҳида 
майдонларга ҳам жойлаштирилиб ўтказилади. 

II 
III 
IV 



III 
II 
IV 
1.расм. 1. Ёппасига жойлаштирилган. 
2. Тарқоқ (сочқин) жойлаштирилган. Бундан ташқари ишлаб чиқишга тавсия этилган 
натижалар, кайтариқсиз ҳар хил тупроқ, иқлим шароитида ҳам синаб кўрилади. 
Майдонларнинг катта-кичиклигига, узун-қисқалигига ва шаклига қараб дала 
тажрибаларида қайтариқлар асосан уч хил усулда жойлаштирилади. 
1. Бир яруслик (қаторлик). 
2. Икки яруслик. 
3. Кўп яруслик. 
Тажриба майдони узунлиги қисқа бўлиб, кенглиги, яьни эни кенг бўлса ва тупроқ 
унумдорлиги майдоннинг ҳамма ерида бир хил бўлса, қайтариқлар бир яруслик қилиб 
жойлаштирилади. Кўрсаткичлари бўйича тажриба мавзусига тўғри келган, лекин 
майдоннинг узунлиги узун бўлиб, кенглиги кичик бўлган далаларда: қайтариқлар икки ёки 
ундан кўп қатор (ярус) лик қилиб жойлаштирилади. Қайтариқларни кўп ярусли килиб 
жойлаштиришда тупроқга ҳар хил ишлов бериладиган бўлганда тракторларнинг 
қайтарилиши учун яруслар ўртасида маьлум масофа ташлаб қўйилади, Бундан ташқари, бир 
хил вариантлар бир жойда туриб қолмаслиги керак. Биринчи ярусдаги биринчи вариантга, 
кейинги ярусда биринчидан бошқа вариант жойлаштирилиш керак. Кўп яруслик 
тажрибаларда, тажриба майдонининг узунлигига, қиялик даражасига ва тупроқ 
унумдорлигига катта аҳамият бериш керак. 

II 
III 
IV 

1-яруслик

II 
II 
III 
IV 
III 
2-яруслик
IV 
кўп яруслик 
Қайтариқларда вариантлар ҳам ўз навбатида маьлум қонуният асосида уч хил 
жойлаштирилади. 


1. Систематик (тартиблик). 
2. Тасодифий (тартибсиз). 
3. Стандарт. 
Вариантларни уч хилда, ҳам жойлаштиришдан мақсад тажриба майдонидаги 
унумдорликдаги ва табиий шароитдаги бир оз бўлса-да фарқи ҳамма вариантларга тенг 
тақсимланишини таъминлаш, тажриба натижаси ҳам шунчалик аниқ бажарилган бўлади. 
Тажрибада бегона ўтларга қарши кимёвий усул ўрганилаётган бўлса, солиштирилаётган 
(назорат) вариантларни чеккага қўйиш ҳам нотўғри бўлади. Вариантларни қайтариқларда 
стандарт ҳолатда жойлаштирилганда, дастлабки вариант, солиштириладиган ёки стандарт 
вариант бўлиб ҳисобланади. (3-расм). 
I II III IV
st
1
2
st
1
2
st
1
2
st
1
2
Солиштириладиган вариант (St) сифатида бирор бир нав бўлиши мумкин. 
Вариантларни бу усулда жойлаштиришдан мақсад майдондаги табиий унумдорликнинг 
ўзгаришни йўқотиш мақсадида ва стандарт вариантларга яқин вариантлардан олинган 
ҳосилдорликлар бир-бирига яқин бўлиб, солиштириш осон бўлади. Бу усулнинг бошқа 
жойлаштириш усулидан фарқи шундан иборатки, ҳамма қайтариқлардаги вариантлар 
ўзларининг стандарт вариантига солиштирилади. Агарда стандарт вариантлар ҳар 
вариантлардан кейин жойлаштирилса, у ҳолда назорат вариант учун стандарт ҳосилдорлик 
маълумоти иккаласи қўшилиб, иккига бўлинади ва ўртачаси аниқланади. Бу ҳолатда О 
вариант учун назорат варианти бўлиб,
st 
st 
st 
st 
st 
А Б С Д Е Ё Ж З К Л 

Download 332,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish