Fotoenergetikada nanostrukturali yarimo‘tkazgich materiallar
II xalqaro ilmiy anjumani
19-20 noyabr 2021 yil
406
Трансформатор ва электромагнит релеларни жуда муҳим техник
афзалликлари (бошқариш занжири ва юкламани гальваник ечими), бу
оптотиристорларга ҳам тегишлидир. Шу билан бирга, оптотиристорлар
ишончли, хавфсиз, чидамли, ўткинчи ва частотали характеристикалари билан
электромагнит релелардан сезиларли даражада юқори туради. Оптопаралар
асосида оптотиристорли контактсиз кучланиш релесини ишлаб чиқиши,
юкламада кучланиш эгри чизиғини синусоида шаклини таъминлаб, оғирлик
ва ҳажм параметрларини яхшилайди.
Юкламада кучланиш эгри чизиғини шакли синусоида бўлган
оптотиристорли контактсиз кучланиш релесининг соддалаштирилган
схемаси ишлаб чиқилди (1-расм). Оптотиристорли контактсиз кучланиш
релеси учта қаршилик (резистор), диод, тиристор, конденсатор ва
оптотиристор билан таъминланган бўлиб, бунда унинг таъминлаш манбаига
юклама (3) кетма-кет қилиб, диодли кўприк (1) ва унинг диагоналига
биринчи тиристор (2) билан уланган. Реле конденсатор (5), тиристор (6), учта
резисторлар (4,8,9), оптотиристор (7) ва диод (10) билан таъминланган.
Биринчи тиристорнинг (2) бошқариш электроди биринчи резистор (4) орқали
конденсатор (5) ва оптотиристорнинг (7) катоди билан уланган.
Конденсаторнинг (5) иккинчи обкладкаси биринчи тиристорнинг (2) катоди,
иккинчи тиристорни (6) катоди ва таъминлаш манбаининг иккинчи клеммаси
билан уланади. Иккинчи тиристор (6) аноди оптотиристор (7) диоди катоди
билан, анод ўз навбатида иккинчи резисторнинг (8) чиқиши билан уланган.
Резисторнинг (8) иккинчи чиқиши оптотиристорнинг (7) тиристорини аноди
ва учинчи резисторни (9) чиқиши ва таъминлаш манбаининг биринчи
чиқишига уланган. Учиничи резисторнинг (9) иккинчи чиқиши диоднинг (10)
аноди билан ва диоднинг (10) катоди эса, иккинчи тиристорнинг (6)
бошқариш электродига уланган.
Оптотиристорли контактсиз кучланиш релеси қуйидагича ишлайди
:
кириш кучланиши маълум қийматга етганида бошқариш электродидаги очиш
сигнали 90
0
бурчак остида тиристорни (6) очишга етарли бўлади ва
оптотиристорни (7) диодли занжирини резистор (8) орқали тармоққа улайди.
Бу эса, оптотиристорни (7) диодли қисмидан ток оқишини ва шу билан
оптотиристорни (7) тиристорли қисми очилади ҳамда конденсаторни (5)
тармоққа улайди. Тиристорни (2) бошқариш электродига конденсатор-дан (5)
резистор (4) орқали ўзгармас ток сигнали берилгани учун, доимо очиқ бўлади
ва юкламадан (3) синусоида шаклидаги кучланиш ўтади. Тиристорни (6)
ишга тушиш вақтини резистор (9) параметрини танлаш билан ростланади.
Ушбу оптотиристорли контактсиз кучланиш релеси, Тошкент давлат
техника университети "Электр таъминоти" кафедраси лабораториясида
синовдан ўтказилди. Бунда (2,6) тиристорлар сифатида
KУ202И
;
KУ201И
,
(10) диод сифатида
Д226Б
, (3,4,8,9) актив резисторлар сифатида 820 кОм, 15
кОм, 3,8 кОм, 16 кОм, (5) сиғим сифатида 1 мкФ ли конденсатор, (1) диодли
Do'stlaringiz bilan baham: |