Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


зарар ўрнини қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эга



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet415/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   411   412   413   414   415   416   417   418   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

зарар ўрнини қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
«навоий кон-металлургия комбинати» дк «шимолий кон 
бошқармаси» хўжалик судига мурожаат қилиб, «навоийулгуржи
-
савдо» МЧждан 9 600 000 сўм асосий қарз ва 12 800 000 сўм жари
-
ма ундиришни сўраган.
шунингдек, жавобгар қарши даъво аризаси билан мурожаат 
қилиб, даъвогардан 54 400 000 сўм асосий қарз, 2 720 000 сўм пеня 
ундиришни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан асосий 
даъво рад этилган. Қарши даъво қаноатлантирилган.
апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув 
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар 
ўртасида 2009 йил 5 декабрда шартнома тузилган. унга кўра, жа
-
вобгар даъвогарга 2 дона ҳар бири 32 000 000 сўмдан «40/65–39х 
MICHELIN» русумли шиналарни 3 ой кафолат муддати билан ет
-
казиб бериши, даъвогар эса унинг ҳақини тўлаб бериш мажбурия
-
тини олган.
шартномага биноан жавобгар 2009 йил 23 декабрдаги ҳисоб-
фактура билан 2 дона ҳар бири 32 000 000 сўмлик, жами 64 000 000 
сўмлик «MICHELIN» русумли шиналарни даъвогарга етказиб бер
-
ган.
даъвогар эса шартноманинг 3.4-бандига асосан жавобгарга 
маҳсулотнинг 15 фоизи миқдорида – 9 600 000 сўмлик тўловни ол
-
диндан амалга ошириб берган. Мазкур шиналар 2009 йил 28 де
-
кабрда «KOMATSU WA–700» русумли юклагичларга ўрнатилган. 
даъвогар томонидан 2010 йил 16 февраль ва 15 мартда тузилган 
далолатномаларда шиналарни ишлатиш жараёнида шиналарнинг 
бири 2010 йил 30 январда, яъни у қабул қилиб олинган кундан 33-


595
кун ўтгач, иккинчиси 2010 йил 14 мартда 77 кун ўтгач, ён томони
-
дан йиртилиб, яроқсиз ҳолга келганлиги қайд этилган.
шартноманинг 2.2-бандига кўра маҳсулотнинг кафолат мудда
-
ти ишга туширилган пайтдан бошлаб уч ой деб белгиланган.
тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.1-бандига бино
-
ан етказиб берилаётган маҳсулот сифатига кўра янги бўлиши ва 
ишлаб чиқарилган йили 2008–2009 йиллардан олдин бўлмаслиги 
лозимлиги белгиланган. бироқ, жавобгар даъвогарга тегишли да
-
ражада сифатли бўлмаган товарларни, яъни 2000 йилда ишлаб 
чиқарилган шиналарни етказиб берган. шунингдек, мазкур шарт-
номанинг 2.3-бандига биноан, агар етказиб берилган маҳсулот ка
-
фолат муддати ичида тегишли даражада сифатли бўлмаган товар 
эканлиги аниқланган тақдирда, сотиб олувчининг, яъни даъвогар
-
нинг ёзма мурожаатига биноан сотувчи, яъни жавобгар тегишли 
даражада сифатли бўлмаган маҳсулотни янгисига, яъни сифатли 
маҳсулотга алмаштириб бериш мажбуриятини олган.
даъвогар жавобгарга 2010 йил 17 февраль ва 15 мартда талаб
-
номалар билан мурожаат қилиб, кафолат муддатида яроқсиз ҳолга 
келган шиналарни янгисига алмаштириб беришни сўраган. бироқ, 
даъвогарнинг ёзма талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз 
қолдирилган.
биринчи ва апелляция инстанцияси судлари ишни кўришда 
иш ҳолатларига етарлича баҳо бермасдан, асосий даъвони рад 
этиш ва қарши даъвони қаноатлантириш тўғрисида хулосага кел
-
ган.
Фкнинг 408-моддасига кўра, агар товарнинг камчиликлари 
сотувчи томонидан маълум қилинмаган бўлса, тегишли даражада 
сифатли бўлмаган товар топширилган сотиб олувчи ушбу кодекс-
нинг 434-моддасида назарда тутилган ҳуқуқларга эга бўлади.
ушбу кодекс 434-моддасига кўра сотиб олувчига сифа
-
ти тегишли даражада бўлмаган товар сотилганда, агар унинг 
камчилик лари шартнома тузиш пайтида маълум қилинмаган 
бўлса, сотиб олувчи ўз хоҳишига кўра худди шу маркадаги (мо
-
делдаги, артикулдаги) сифати тегишли даражада бўлган товар
-
га алмаштиришни, харид нархини тегишинча қайта ҳисоблаган 
ҳолда бошқа маркадаги (моделдаги, артикулдаги) сифати тегиш
-
ли даражада бўлган товарга алмаштиришни, товарнинг камчи
-
ликларини текинга бартараф этишни сотиб олувчи ёхуд учинчи 


596
шахс томонидан товарнинг камчиликларини бартараф этиш учун 
қилинган харажатлар қопланишини, харид нархини мутаносиб 
камайтиришни, кўрилган зарар ўрнини қоплаган ҳолда шартнома 
бекор қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Юқоридагилардан кўра, кассация инстанцияси суди асо
-
сий даъвонинг 9 600 000 сўм ундириш қисмини тўлиқ қаноат-
лантиришни, жарима миқдорини 1 500 000 сўм қилиб белгилаш
-
ни, дастлабки даъвонинг қолган қисмини эса рад этишни ҳамда 
қарши даъвони ҳам рад этишни лозим топган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   411   412   413   414   415   416   417   418   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish