Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


(Олий хўжалик суди Раёсатининг



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet403/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   399   400   401   402   403   404   405   406   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

(Олий хўжалик суди Раёсатининг 
2010 йил 28 январдаги 6-сонли қарори 
билан тасдиқланган)


577
4.3. ЎзБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ХЎжАЛИК СУДИ 
КАССАцИЯ ИНСТАНцИЯСИДА 2010 ЙИЛДА ИШЛАРНИ 
КЎРИШ СУД АМАЛИЁТИ
1. Мижозлар ҳисобварақларига пулларни ҳисобга киритиш 
ва ҳисобдан чиқариш тартибини бузганлиги учун банк устав 
капиталининг энг кам миқдорининг 0,1 фоизи миқдорида жа-
рима тўлайди.
«JAYXUN-NIYET» МЧж «промстрой аман» МЧжга 2 320 000 
сўм ўтказиш ҳақида тўлов топшириқномасини дат «асакабанк» 
Қорақалпоғистон филиалига тақдим қилган.
дат «асакабанк» Қорақалпоғистон филиали «JAYXUN-
NIYET» МЧж ҳисоб рақамидан «промстрой аман» МЧжнинг 
ҳисоб рақамига 23 200 000 сўм ўтказган. асоссиз ўтказилган 
20 880 000 сўм пул маблағларининг 19 600 000 сўм қисми 2007 
йилнинг декабригача «JAYXUN-NIYET» МЧжга қайтарилган. 
аммо даъвогар бир неча бор банкка мурожаат қилган бўлишига 
қарамасдан қолган 1 280 000 сўм «JAYXUN-NIYET» МЧжга 
қайтарилмаган.
шу сабабли даъвогар банкдан асоссиз ушлаб турилган 
1 280 000 сўм, 44 343 669 сўм бой берилган фойда, 176 481 000 сўм 
жарима, жами 222 104 669 сўм ундиришни сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан дат 
«асакабанк»дан «JAYXUN-NIYET» МЧжга 11 300 000 сўм жари
-
ма, 29 795 689 сўм зарар, жами 41 095 689 сўм ундирилган. Қолган 
даъво талаблари рад этилган.
апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув 
қарорининг 29 795 689 сўм зарар ундириш қисми бекор қилиниб, 
асоссиз ушлаб турилган 1 280 000 сўм банкдан даъвогарга ун
-
дирилган, ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз 
қолдирилган.
кассация инстанцияси судининг қарори билан апелляция ин
-
станцияси судининг қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги томонидан 2001 
йил 30 июнда 1044-сон билан рўйхатга олинган «Ҳисобварақлар 
очиш, мижозлар ҳисобварақларига маблағ ўтказиш ва ҳисобдан 
чиқариш, иш ҳақи ва қонунларда назарда тутилган бошқа 
эҳтиёжлар учун нақд пул бериш тартиби бўйича белгиланган 


578
талабларни бузганлик учун тижорат банкларига нисбатан жари
-
ма жазо чораларини қўллаш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 
6-банди биринчи қисмига асосан қонунчиликда ўрнатилган ми
-
жозлар ҳисобварақларига пулларни ҳисобга киритиш ва ҳисобдан 
чиқариш тартибини бузганлик учун, электрон тўловларни амал
-
га оширишнинг ва хато амалга оширилган электрон тўловларни 
қайтаришнинг ўрнатилган муддатларини бузишни истисно этган 
ҳолда, банк устав капиталининг энг кам миқдорининг 0,1 фоизи 
миқдорида жарима тўлайди.
дат «асакабанк» Қорақалпоғистон филиали қонунчиликда 
ўрнатилган мижозлар ҳисобварақларига пулларни ҳисобга кири
-
тиш ва ҳисобдан чиқариш тартибини бузиб, «JAYXUN-NIYET» 
МЧжнинг 20 880 000 сўм пул маблағларини унинг рухсатисиз 
учинчи шахсларга ўтказган.
Ўзбекистон Республикаси президентининг «банк тизимини 
янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк айланмаси
-
га жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2007 йил 11 ноябрда
-
ги пҚ–726-сон Қарорининг 2-бандига мувофиқ 2008 йилнинг 1 
январидан бошлаб янги ташкил этилаётган банклар устав капита
-
лининг энг кам миқдори тижорат банклари учун – сўм эквивален
-
тида 5 000 000 евро миқдорида белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Қорақалпоғистон 
Республикаси бош бошқармасининг 2010 йил 3 февралдаги маъ
-
лумотномасига кўра даъво аризаси судга тақдим қилинган кун
-
да – 2009 йил 4 декабрда 1 евронинг миллий валютага нисба
-
ти 2 260,69 сўмни ташкил қилган. даъво аризаси судга тақдим 
қилинган кунда банк устав капитали энг кам миқдорининг 0,1 
фоизи – 11 300 000 сўмни ташкил қилган.
шу боис, биринчи инстанция суди банкдан даъвогарга 
11 300 000 сўм жарима ундириш ҳақида тўғри хулосага келган.
бироқ, суд банкдан даъвогарга 29 795 689 сўм зарар ундириш 
ҳақида нотўғри хулосага келган. Чунки «JAYXUN-NIYET» МЧж 
олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадларни да
-
лиллар асосида исботлаб бермаган.
биринчи инстанция суди асоссиз ушлаб турилган 1 280 000 
сўмни ундириш ҳақидаги талабни муҳокама қилмаган.
асоссиз ўтказилган 20 880 000 сўм пул маблағларининг 
1 280 000 сўми «JAYXUN-NIYET» МЧжга қайтарилмаган, нати
-
жада банкнинг айби билан жамият шу миқдорда зарар кўрган.


579
шу сабабли, апелляция инстанцияси суди асосли равишда ҳал 
қилув қарорининг 29 795 689 сўм зарар ундириш қисмини бекор 
қилиб, асоссиз ушлаб турилган 1 280 000 сўмни банкдан даъвогар
-
га ундирган.
Қайд этилганларга кўра, кассация инстанцияси суди апелля
-
ция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни ло
-
зим топган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   399   400   401   402   403   404   405   406   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish