Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


(Олий хўжалик суди Раёсатининг



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

(Олий хўжалик суди Раёсатининг
2009 йил 29 октябрдаги 112-сонли қарори
билан тасдиқланган)
1.4. 2007–2009 ЙИЛЛАРДА ХЎжАЛИК СУДЛАРИДА ДАъвО 
МУДДАТИгА ОИД қОНУН ҳУжжАТЛАРИНИ қЎЛЛАШ 
БИЛАН БОғЛИқ СУД АМАЛИЁТИ
1. ФКнинг 152 ва 159-моддаларига биноан даъво мудда-
ти фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган 
аризасига мувофиқ қўлланилади ва бундай ариза берилганда 
суд иккинчи тарафнинг аризасига кўра даъво муддатининг 
ўтказиб юборилганлиги сабабини узрли деб топган ҳолда, даъ-
во муддатини тиклаши мумкин.
даъвогар «йўл-лойиҳа-бюроси» МЧж хўжалик судига муро
-
жаат қилиб, жавобгар тошкент тумани йўл хўжалиги пудрат таъ
-
мирлаш корхонаси ҳисобидан 323 132 сўмлик муддати ўтган деби
-
торлик қарзи ва 161 566 сўмлик неустойкани ундиришни сўраган. 
шунингдек, даъвогар ўтказиб юборилган даъво муддатини узрли 
деб топиш ҳақида ариза тақдим қилган.
биринчи инстанция судининг 2007 йил 26 февралдаги ҳал 
қилув қарори билан даъво муддати тикланиб, даъво талаблари 
тўлиқ қаноатлантирилган.
даъвогар ва жавобгар ўртасида 2003 йил 1 декабрь куни тузил
-
ган шартномага асосан даъвогар таъмирлаш ишларининг лойиҳа-
смета ҳужжатларини ишлаб чиққан. бажарилган 323 132 сўмлик 
лойиҳа ишлари жавобгар томонидан 2003 йил 18 декабрь куни 
далолатнома асосида қабул қилиб олинган. шартноманинг 2.2 ва 
2.3-бандларига кўра, жавобгар 30 % миқдорида аванс тўловини 
амалга ошириш, ишларни топшириш-қабул қилиш далолатнома
-
лари имзолангандан сўнг 5 банк куни мобайнида бажарувчига 


42
қолган суммани тўлаш мажбуриятини олган. бироқ, буюртмачи 
томонидан бажарилган ишлар учун тўлов амалга оширилмаган
-
лиги сабабли даъвогар 2007 йил февраль ойида судга даъво ки
-
ритган.
ишни кўриш куни жавобгар суд мажлисига келмаган ва даъ
-
во муддатини қўллаш ҳақида мурожаат қилмаган. суд хпкнинг 
130-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўрган.
Фкнинг 152-моддасига биноан бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш 
талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар судда кўриб 
чиқиш учун қабул қилинади ва даъво муддати суд томонидан 
фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризаси
-
га мувофиқ қўлланилади.
ушбу кодекснинг 159-моддасига кўра, башарти суд даъво муд
-
датининг ўтказиб юборилганлиги сабабини узрли деб топса, бу
-
зилган ҳуқуқ ҳимоя қилиниши керак.
Қайд қилинган нормаларга асосан даъво муддати фақат низо
-
даги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ 
қўлланилади ва бундай ариза берилганда, суд даъво муддатининг 
ўтказиб юборилганлиги сабабини узрли деб топса, даъво мудда
-
тини тиклаши мумкин.
Мазкур ҳолатда жавобгар суд мажлисига келмаган ва суддан 
даъво муддатини қўллашни сўрамаган. шу сабабли, суд даъво 
муддатини қўллаш ҳақидаги масалани кўрмаган ва низони мазму
-
нан ҳал қилган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish