Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги иш-



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet246/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

5. ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги иш-
ларни кўришда суд ҳуқуқбузарлик ҳодисаси ва унинг тадбир-
корлик субъекти томонидан содир этилганлик ҳолати мавжуд-
лигини, ушбу ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун қонун 
ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилганлигини ва тад-
биркорлик субъектига нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини 
қўллашга асослар мавжудлигини суд мажлисида аниқлайди.
Янгийўл туман дси хўжалик судига мурожаат қилиб, «калп
-
фарм» МЧжга нисбатан скнинг 117-моддасига кўра 214 102 300 
сўм олган соф фойда миқдорида, 114-моддасига кўра 121 833 
сўм яширилган тушум миқдорида молиявий санкция қўллашни 
сўраган.


368
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан ариза 
қисман қаноатлантирилиб, МЧжга нисбатан 121 833 сўм молия
-
вий санкция қўлланган.
апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув 
қарори қисман бекор қилиниб, МЧжга нисбатан скнинг 
117-моддасига асосан 214 102 300 сўм молиявий санкция ҳам 
қўлланилган.
кассация инстанцияси судининг қарори билан апелляция ин
-
станцияси судининг қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Мхх тергов бошқармасининг қарори ва дсҚнинг буйруқ-
ларига асосан «калпфарм» МЧжда солиқ қонунчилигига риоя 
қилиниши юзасидан ҳужжатли текшириш ўтказилган.
текширишда МЧж «ер ости бойликлари тўғрисида»ги Қонун-
нинг 26-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси президентининг 
«ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар 
бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 
2007 йил 7 июндаги пҚ–649-сонли Қарорига зид равишда лицен
-
зиясиз ерни қазиб олиш ишларини амалга ошириб келиб, ишлаб 
чиқарилган ғишт сотувидан 2008 йилда 194 829 400 сўм, 2009 йил
-
да 39 798 300 сўм, 2010 йилда 55 587 200 сўм миқдорида соф фойда 
олганлиги, 111 758 сўмлик тайёр ғишт маҳсулотлари ортиқчалиги, 
10 075 сўмлик товар-моддий бойликлар камомади борлиги ва шу 
каби ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги аниқланган. бу ҳақда 
тегишли далолатномалар расмийлаштирилган. Мазкур текшириш 
ўтказишга асос бўлган барча ҳужжатлар аризачи томонидан жавоб
-
гарга тегишли тартибда топширилган.
суд аризани қисман қаноатлантиришда иш бўйича 
мутахасcислар томонидан берилган хулосалар бир-бирига тўғри 
келмаслигини, Ўзбекистон Республикаси олий суди пленуми ва 
олий хўжалик суди пленумининг «тадбиркорлик субъектларини 
ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларнинг молиявий жавобгарлигини эр
-
кинлаштиришни такомиллаштиришга йўналтирилган Ўзбекистон 
Республикаси қонун ҳужжатларини қўллаш билан боғлиқ маса
-
лалар тўғрисида» 2006 йил 22 декабрдаги 12/149-сонли қарори та
-
лабига кўра қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик 
субъекти фойдасига талқин этилиши лозимлигини асос қилган.
Ваҳоланки ушбу пленум қарори 5-бандининг иккинчи хат
-
бошисида судлар тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий 


369
таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларни кўришда 
солиқлар, йиғимлар ва мажбурий тўловлар ҳақидаги норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлардаги барча бартараф этиб бўлмайдиган 
шубҳалар, қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик 
субъекти фойдасига талқин этилишини инобатга олишлари ло
-
зимлиги қайд этилган.
хпкнинг 55-моддаси талабига кўра ишда иштирок этувчи 
ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган 
ҳолатларни исботлаши керак. хўжалик суди, агар ишни кўриб 
чиқиш учун мавжуд материаллар етарли эмас деб ҳисобласа, 
ишда иштирок этувчи шахсларга қўшимча далиллар тақдим 
этишни таклиф қилишга ҳақлидир.
Юқорида қайд этилган пленум қарорининг 12-бандида 
ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларни кўриш-
да суд: ҳуқуқбузарлик ҳодисаси ва унинг тадбиркорлик субъек
-
ти томонидан содир этилганлик ҳолати мавжудлигини; назорат 
қилувчи органнинг текшириш тўғрисидаги ҳужжатни расмийлаш
-
тиришга асоси ва ваколати борлигини; ушбу ҳуқуқбузарликни со
-
дир этганлик учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда ту
-
тилганлигини ва тадбиркорлик субъектига нисбатан ҳуқуқий таъ
-
сир чораларини қўллашга асослар мавжудлигини суд мажлисида 
аниқлаши, бунда суд молиявий санкцияларнинг ҳисобланиши ва 
миқдори тўғрилигини текширади, шунингдек ҳуқуқий таъсир чо
-
раларини белгилаши назарда тутилган.
биринчи инстанция суди хпкнинг 55-моддаси, ушбу пленум 
қарорининг 12-банди талабларига риоя этмасдан ва текширишда 
аниқланган ҳуқуқбузарликлар ишдаги мавжуд далиллар билан ўз 
тасдиғини топганлигига ҳуқуқий баҳо бермасдан арз қилинган 
талабларни қисман қаноатлантириш ҳақида хулосага келган.
апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини қисман бе
-
кор қилиб, арз қилинган талабларни тўлиқ қаноатлантирган.
шу сабабли, кассация инстанцияси суди апелляция инстанция-
си судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish