Суд амалиётини умумлаштириш материаллари тўплами (кўчирмалар)


 СК 101-моддаси талабларига кўра солиқ текшируви нати-



Download 2,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet197/441
Sana16.06.2022
Hajmi2,84 Mb.
#677001
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   441
Bog'liq
673-3421-6556

5. СК 101-моддаси талабларига кўра солиқ текшируви нати-
жаларини расмийлаштириш бўйича тузиладиган солиқ текши-
руви далолатномасида солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликнинг 
солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг тегишли нормаси-
га ҳавола этилган ҳолдаги муфассал тавсифи, текшириш яку-
ни бўйича фикр ва хулосалар баён қилиниши лозим.
даъвогар «Милосердие» фирмаси хўжалик судига мурожа
-
ат қилиб, Фарғона шаҳар дси томонидан унинг ҳисобварағига 
қўйилган инкассо талабномаларини ижро этилиши мумкин эмас 
деб топишни сўраган.
ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, «Милосердие» фирма
-
сида дси томонидан 2008 йил 30 январда текшириш ўтказилган 
бўлиб, мазкур текшириш натижалари бўйича далолатнома рас
-
мийлаштирилган.
ушбу текшириш далолатномасига кўра, даъвогарга нисбатан 
фақат ягона солиқдан 1 627 100 сўм қўшимча ҳисобланган бўлиб, 
бошқа қўшимчалар ҳисобланмаган.


291
бироқ, дси томонидан 2009 йил 4 январда маълумотно
-
ма тузилиб, «Милосердие» фирмаси 2004 йил 17 январда ки
-
рим қилинган 87 960,0 аҚш доллари қийматидаги пойабзал иш
-
лаб чиқариш технологиясини беғараз ёрдам сифатида олганлиги 
сабабли, ялпи даромад солиғидан 20 фоиз ставкали 17 261 600 
сўм қўшимча ҳисобланиши лозимлиги кўрсатилиб, фирма 
ҳисобварағига тегишли инкассо талабномалари қўйилган.
ск 69-моддасининг учинчи қисмида давлат солиқ хизмати 
органлари бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тушум
-
лар ҳисобини солиқ тўловчининг шахсий карточкасида солиқлар 
ва бошқа мажбурий тўловларнинг, шунингдек, пеня ва жарима
-
ларнинг ҳисобланган ҳамда тўланган суммаларини акс эттириш 
орқали юритиши лозимлиги белгиланган.
ск 68-моддасининг иккинчи кисмига кўра солиқ солиш объ
-
ектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маъ
-
лумотлар базаси солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган молия
-
вий ва солиқ ҳисоботларининг маълумотлари, ушбу кодекснинг 
84-моддасида назарда тутилган органлар, ташкилотлар томонидан 
тақдим этиладиган маълумотлар, шунингдек, давлат солиқ хиз
-
мати органлари бошқа манбалардан тўпланган, шунингдек, солиқ 
текширувлари вақтида тўплаган ахборотлар воситасида шакллан
-
тирилади.
Гарчанд, жавобгар вакиллари даъвогарга нисбатан қўшимча 
солиқ ҳисоблашга ва инкассо талабномаларини тақдим этиш
-
га 2008 йил 30 январда ўтказилган солиқ текшируви асос 
бўлганлигини важ қилиб кўрсатсалар-да, 2008 йил 30 январ
-
да ўтказилган солиқ текшируви натижалари бўйича тузилган 
текшириш далолатномасида жавобгар ялпи даромад солиғидан 
20 фоизли ставкада жами 32 752 924 сўм қўшимча ва устамалар 
ҳисобланишига асос бўлувчи ҳолатлар баён қилинмаган.
Ҳолбуки, ск 101-моддаси талабларига кўра солиқ текшируви 
натижаларини расмийлаштириш бўйича тузиладиган солиқ тек
-
шируви далолатномасида солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликнинг 
солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг тегишли нормаси
-
га ҳавола этилган ҳолдаги муфассал тавсифи, текшириш якуни 
бўйича фикр ва хулосалар баён қилиниши лозимдир.
Ваҳоланки, расмийлаштирилган солиқ текшируви далолатно
-
масида ва солиқ хизмати органининг қарорида бу ҳолатлар баён 


292
қилинмаган ҳамда ялпи даромад солиғидан қўшимча ҳисоблаш 
лозимлиги акс эттирилмаган.
шунингдек, ск 102-моддасига асосан солиқ текшируви мате
-
риаллари давлат солиқ хизмати органининг раҳбари ёки раҳбар 
ўринбосари томонидан солиқ текшируви тугаган кундан эътибо
-
ран ўн иш куни ўтгач, бироқ ўн беш иш кундан кечиктирмасдан 
кўриб чиқилади.
Муқаддам ўтказилган солиқ текшируви бўйича солиқ тек
-
шируви материаллари солиқ хизмати органи томонидан кўриб 
чиқилиб, солиқ текшируви юзасидан 2008 йил 30 январда тегиш
-
ли қарор қабул қилинган.
дси ходимлари томонидан скга зид равишда тузилган маълу
-
мотномага асосан даъвогарнинг шахсий варақасига 32 752 924 сўм 
қўшимча солиқ ва устамалардан бўлган қарздорлик киритилган.
шу сабабли, даъвогар «Милосердие» фирмасининг даъвоси 
қаноатлантирилиб, Фарғона шаҳар дсининг инкассо талабнома
-
лари ижро этилиши мумкин эмас деб топилган.

Download 2,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish