Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги



Download 6,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/292
Sana16.06.2022
Hajmi6,86 Mb.
#676149
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   292
Bog'liq
1-392

 
 
 
 
 


54 
I ШЎЪБA. ТАБИИЙ ГЕОГРАФИЯ, ГЕОЭКОЛОГИЯ ВА ТАБИИЙ 
РЕСУРСЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
 
МУҲОФАЗА ЭТИЛАДИГАН ТАБИИЙ ҲУДУДЛАР “БОШПАНА” СИФАТИДА 
Абдуғаниев О.И., Дехконбоева М.Н., Умирзақова Д.М.16 
Аннотация

Турли вазифаларни бажарувчи муҳофаза этиладиган табиий 
ҳудуд(МЭТҲ)ларнинг функцияларини баҳолаш анча мураккаб ишдир. Мақолада 
МЭТҲларни бошпана функциясини тахлил этишга ҳаракат қилинди.
Калит сўзлар

экотизим, МЭТҲ, эталон, таксон, эндемик, биологик хилма-хиллик, 
субэндемик, популияция, фауна, флора. 
NATURAL TERRITORIES PROTECTED IN HOMEPAGE 
Annotation.
Assessment of the functions of protected area for different task force is a 
very complex task. The article attempts to analyze as a refugee function. 
Key Words:
ecosystems, etalon, taxonomy, endemic, biodiversity, subendemic, populism, 
fauna, flora. 
Ўзбекистоннинг биологик ва ландшафт хилма-хиллиги миллий бойлигимиз ва 
бебаҳо моддий ресурслар манбаи ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси табиатдан 
фойдаланиш ва бошқариш тизимини босқичма-босқич такомиллаштириш шунингдек, 
экологик хавфсизлик масалалари бўйича комплекс ёндашувни таъминлашга катта эътибор 
қаратилмоқда. Ўзбекистоннинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини хилма-хиллиги географик 
ўрнинг қулайлигига боғлиқ бўлиб, 4300 га яқин ёввойи юксак ўсимликлар ва 2000 турдан 
ортиқ қўзиқоринлар учрайди. Замонавий фаунаси эса, 688 тур умуртқали ҳайвон 
турларини, 
шу 
жумладан, 
балиқларнинг 
76 
тури, 
амфибияларнинг 

тури, 
рептилияларнинг 60 тури, қушларнинг 441 тури ва сут эмизувчиларнинг 105 турини ўз 
ичига олади. Умуртқасизлар фаунаси 15 минг тур деб баҳоланади.
Ноёб ва камайиб бораётган ўсимлик ва ҳайвон турларини сақлаб қолиш мақсадида 
Қизил китоб юритилади. Ҳозирги вақтда Ўзбекистоннинг Қизил китоби сут 
эмизувчиларнинг 23 тури, қушларнинг 48 тури, судралиб юрувчиларнинг 16 тури, 
балиқларнинг 17 тури, бўғимоёқлиларнинг 60 тури, моллюскаларнинг 14 тури, халқали 
чувалчангларнинг 3 тури, юксак ўсимликларнинг 321 тури ва қўзиқоринларнинг 3 турини 
ўз ичига олади. Қизил китобга киритилган турларни муҳофаза қилиш, сақлаб қолиш ва 
қайта тиклаш бевосита митақадаги МЭТҲлар тизимига боғлиқдир.
Атроф муҳитни муҳофаза қилиш, биологик ва ландшафт хилма – хилликни ҳамда 
ноёб ўсимлик ва ҳайвонот оламини сақлаб қолиш, қўпайиш ҳамда қайта тиклашда 
муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд(МЭТҲ)лар алоҳида аҳамиятга эга. Шунинг учун, 
МЭТҲларни ташкил этишда ноёб ландшафтлар ҳамда улардаги камёб ва йўқолиб 
бораётган турларнинг популяцияларини сақлаб қолиш ҳамда тиклашга алоҳида эътибор 
қаратилади. МЭТҲлар Қизил китобга киритилган турлар учун бошпана вазифасини 
бажаради, шу билан бирга, уларнинг мониторинги юритилади. Натижада, муҳофазага 
олинган биологик турларнинг сони ортиб боради ва улардан турли мақсадларда 
фойдаланиш имконияти яратилади.
Ноёб экотизимлар, ўта камёб ва заиф ўсимлик ва ҳайвон турларининг мавжудлиги 
МЭТҲларни ташкил этиш ва уларнинг тизимини такомиллаштириб боришни талаб этади. 
Бундай турларни ўрганиш ва мониторингини олиб бориш орқали МЭТҲларнинг 
“бошпана” функциясини самарадорлигини баҳолаш мумкин. Шунинг учун, мақолада 
МЭТҲларнинг асосий функцияларидан бири бўлган “бошпана” функциясини тахлил 
қилишга эътибор қаратилди. МЭТҲларнинг бошпана функциясини баҳолашда муҳофазага 
олинган экотизимнинг турларга бойлиги, ноёб ва камайиб бораётган таксонлар, реликт 
ёки эндемик турларнинг мавжудлиги, гурух ва оилалар миқдори ҳамда дунё миқёсидаги 
16 Абдуғаниев Олимжон Исомиддинович – ФарДУ география кафедраси доктаранти, г.ф.н; 
Дехконбоева Мавлудахон Носиржоновна- ФарДУ география кафедраси ўқитувчиси;
Умирзоқова Дилбархон Мирзажонова -Фарғона тумани 12-мактаб ўқитувчиси; 


55 
ноёблик 
даражаси 
кабиларга 
эътибор қаратилади. Саёрамиздаги 
ўсимлик 
ва 
ҳайвонларнинг ноёб ва йўқолиб бораётган таксонларини (тур, турча ва популяция) сақлаб 
қолишда МЭТҲлар ўзига хос “бошпана” вазифасини бажариб келмоқда. Бу функцияни 
баҳолаш биологик турларнинг қуйидаги категорияларини тахлил қилиш орқали амалга 
оширилади:
а) эндемик ва субэндемик таксонлар, Ўзбекистон Республикасининг Қизил 
китобига киритилган турлар, шунингдек, тор эндекмик таксонлар. Ўзбекистоннинг Ўрта 
Осиё минтақасидаги бир қанча биогеографик ўлкалар туташган ҳудудида жойлашганлиги 
унинг ҳайвонот ва ўсимлик оламининг ниҳоятда ранг-баранглигини белгилайди. Яъни, 
минтаыада ўзига хос фауна ва флорага экотизимлар шаклланган. 
Республика фаунаси жуда қадимий бўлиб, у мураккаб генетик ришталар билан 
боғланган. Бу ўлкада Турон ва Туркистон эндемик ва автохтон турларининг аҳамияти 
катта. Шу билан биргаликда тарихий ўтмишда бу ерга бошқа ўлкаларидан Марказий 
Осиёдан, Ҳинди-Хитойдан, Ўрта Ер денгизи атрофларидан, Евро-осиё чўлларидан кириб 
келган ҳайвон гуруҳларининг ҳам муайян ўрни мавжуд. Фаунанинг бир қисми эса Узоқ 
Шарқ, Кавказорти, Европа, ва Америкадан олиб келиб иқлимлаштирилган ёки тасодифан 
келиб қолган турлардан иборат. Умуман олганда замонавий Ўзбекистон фаунасида 
умуртқали ҳайвонларнинг 688 тури (сутэмизувчилар - 105, қушлар - 441, судралиб 
юрувчилар - 60, амфибиялар - 3 ва балиқлар - 76) мавжуд, умуртқасиз ҳайвонлар турлари 
эса 15 мингдан ортиқ. 
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги Бош Бошқармаси тизимидаги 6 
қўриқхона ва 1 миллий табиат боғида учрайдиган камёб ва йўқолиб бораётган ҳайвон ва 
ўсимлик турларини тахлил қилиш орқали уларнинг “бошпана” функциясини баҳолаш 
мумкин. Масалан, қуйидаги: Бадай-Тўқай, Зомин, Зарафшон, Қизилқум, Нурота ва Сурхон 
давлат қўриқхоналарида Ўзбекистоннинг Қизил китобига киритилган ўсимликларнинг 79 
тури, умуртқасизларнинг 12 тури, балиқларнинг 12 тури, судралиб юрувчиларнинг 7 тури, 
қушларнинг (уя қурувчи ва учиб ўтадиган) 38 тури ҳамда сут эмизувчиларнинг 14 тури 
муҳофазага олинган [2]. 
б) таксонлар, Қизил китобга киритилган бўлсада, ҳозирги кунда Ўзбекистон 
ҳудудида кенг тарқалиш ареалларига эгалиги билан ажралиб туради. Лекин, антропоген 
таъсир натижасида мазкур таксонлар миқдор жиҳатдан камайиб бораётганлиги эътиборга 
олинади. Бундай турларга асосан муҳофаза қилинадиган объектлардаги ўсимлик ва 
ҳайвонот дунёси, шунингдек, минтақадаги кам сонли эндемиклар киритилади.
в) таксонлар, минтақа ёки бирон бир табиий географик ўлка аҳамиятига эга бўлган 
ва Қизил китоб рўйхатига киритилган. Бундай таксонлар айрим ҳудудларда сақланиб 
қолган бўлиши ёки уларнинг табиий ареали фақат МЭТҲлардаги ўсимлик ва ҳайвонот 
дунёсини рўйхати билан изохланади.
Мазкур функциянинг кўрсаткичларини баҳолаш юқорида таърифи келтирилган 
таксон ва туркумларни ўз ичига олади. Биологик турларнинг сони ва ареалларини 
қисқаришига табиатдаги ўзгаришлар ёки антропоген таъсир сабаб бўлиши мумкин. Лекин 
бундай ўзгаришларда тор эндеминлар хисобга олинмайди. Барча ҳолатларда, таксонларни 
баҳолаш рўйхатини аниқлашда мазкур МЭТҲ учун катта ёки кичик аҳамиятга эга бўлган 
токсонлар эътиборга олинади. Шунга кўра, ушбу рўйхатда фақат МЭТҲ ҳудудидаги ва 
ҳаёт циклининг у ёки бу босқичида мунтазам равишда фойдаланиладиган таксонлар 
киритилади.
Шу билан бирга, "а" тоифадаги таксонлар ушбу мезонларга жавоб берадиган барча 
рўйхатларга киритилган, лекин, муяйн МЭТҲдаги йўқолиш арафасидаги популяцияни 
дунё миқёсида холати ҳам инобатга олинади. Чунки, бундай холатдаги популяция бирор 
минтақада йўқолиш арафасида бўлса, бошқа минтақада оптимал холатда бўлиши мумкин. 
"б" тоифадаги таксонларни МЭТҲларда сақланиб қолишига алоҳида эътибор қаратиш 
зарур, чунки уларнинг маҳаллий популяцияси ер юзининг бошқа ҳудудларида табиий 
холда йўқ бўлиши мумкин. "В" тоифадаги таксонлар учун, МЭТҲда сақланиб қолинган 


56 
таксонлар таянч аҳамиятга эга бўлади. шунинг учун, мазкур популяцияда муҳофазага 
олинган таксонларни минтақада бутунлай йўқ бўлиб кетиш эҳтимоли катта эмас.

Download 6,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish