Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги



Download 6,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet245/292
Sana16.06.2022
Hajmi6,86 Mb.
#676149
1   ...   241   242   243   244   245   246   247   248   ...   292
Bog'liq
1-392

Фойдаланилган адабиётлар 
1.Солиев 
А.С, 
Абдуназаров 
Ҳ. 
Енгил 
ва 
озиқ-овқат 
саноатининг 
минтақавий 
муаммолари.Тошкент.” Фан “ нашриёти, 2007 йил, 16 б. 
2.Stat.uz сайти маълумотлари. 
 
ИНТЕНСИВ БОҒДОРЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА УНИНГ 
САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ АЙРИМ ХУСУСИЯТЛАРИ 
Махмудова Mанзура Жураевна, г.ф.н., доцент 
Наманган давлат университети
Аннотация: мазкур мақолада аҳолини мева махсулотларига бўлган эхтиёжини 
қондиришда интенсив боғдорчиликни ривожлантириш ва самарадорлик даражасини 
ошириш хусусиятларининг ўрни ва ахамияти катта эканлигига эътибор қаратилган. 
 
Калит сўзлар: интенсив боғлар мева махсулотлари, ахоли эхтиёжлари, 
боғдорчилик, озиқ-овқат хавфсизлиги. 
 
РАЗВИТИЕ ИНТЕНСИВНОГО САДОВОДСТВА И НЕКОТОРЫЕ ОСОБЕННОСТИ 
ПОВЫШЕНИЯ ЕГО ПЛОДОТВОРНОСТИ 
Аннотация: в этой статье большое внимание уделяется роли и значению 
развития интенсивного садоводства, а также некоторым особенностям повышения его 
плодотворности 
Ключевые слова: интенсивные сады, фруктовые продукты, спрос населения, 
садоводство, продовольственная безопасность. 
 
DEVELOPMENT OF INTENSIVE GARDENING AND SOME PECULIARITIES OF 
INCREASING ITS FERTILITY 
Annotation: in this article, much attention is paid to the role and importance of the 
development of intensive horticulture, as well as to certain features of increasing its fruitfulness 
Key words: intensive gardens, fruit products, population demand, gardening, food safety. 
Қишлоқ хўжалиги тармоғида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида 
фойдаланилётган ҳудудларнинг табиий, ижтимоий-иқтисодий географик ҳусусиятларини 
ҳисобга олиб, интенсив боғдорчилик тармоқларини шакллантириш ва жойлаштириш мўл-
кўл мева маҳсулотларини етиштириш, уларнинг сифатини яхшилаш, мевали боғ 
кўчатларини хосилдор тур ва навларини кўпайтириш, юқори ҳосил самарадорлигига 
эришиш, соҳага замонавий технологияларни кенг жорий этиш борасида жуда кенг 
кўламда ишлар амалга оширилди. Мамлакатимизда янги интенсив боғларни ташкил этиш
ва шакллантиришни кенг йўлга қўйиш асосида ўзига хос бўлган тажриба мактаби 
яратилди.
Бизга маълумки, инсон ҳаёти давомида мева ва мева махсулотларига бўлган талаби 
ва эҳтиёжи доимо ўсиб боради. Мевалар таркибида шакар, органик моддалар, оқсиллар, 
туз ва минерал моддалар мавжуд бўлиб, инсон организмини витаминларга, минерал 
моддалар ва микроэлементларга бўлган эхтиёжини қондиради, мевадаги ҳилма-ҳил таъм
ва хушбуй моддалар овқат ҳазм бўлиш жараёнини яхшилашга ҳизмат қилади ва модда 


328 
алмашинув жараёнини яхшилайди. Шу билан биргаликда муҳим энергия манбаи бўлиб 
хисобланади.
Тиббиётда илмий асосланган ўлчамларда инсонни мева маҳсулотларини истеъмол 
қилиш даражаси жиддий муаммо бўлиб, озиқ-овқат таркибида ҳеч бир махсулот мева ва 
мева туршаги ўрнини боса олмайди. Ҳусусан, майиз, олма, ўрик қоқиси юрак қон томир 
касаллигида асосий қувват микроэлэмент эканлиги тиббиётда аниқланган бўлиб, муҳим 
шифо махсулоти сифатида истеъмол қилинади.
Юртимизда интенсив боғларни янада жадал ривожлантириш асосида етиштирилган 
хомашёни айниқса, мева ва сабзавот маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда уларни қайта 
ишлаш орқали маҳсулот турларини кўпайтириш масалалари сифатли маҳсулотларни четга 
экспорт қилиш борасидаги чора-тадбирларни янада кенгайишини тақозо этмоқда. 
Мустақиллигимиз туфайли боғдорчиликда ҳам фермерлик ҳаракатини ривожланиши 
асосида ер ҳақиқий эгасини топди. Бунга асос сифатида ернинг мелиоратив ҳолатини 
яхшиланиши, боғ ва узумзорларни таркибини нав ва турлар бўйича табақаланиши, янгича 
усулларда 
интенсив 
боғларни 
яратилиши, 
мевачиликни 
фан-техника 
билан 
интеграциясини юзага келиши ҳамда деҳқонларни бой тажрибаларини янада илғорлашуви 
юксак поғонага кўтарилди. Кейинги йилларда интенсив боғларни янада ривожлантириш 
бўйича илмий таҳлиллар ва тавсиялар ишлаб чиқилди, интенсив боғдорчиликни 
ривожлантириш унинг самарадорлигини ошириш, соҳага замонавий технологияларни 
кенг жорий этишда янги йўналишлар ва усуллар ишлаб чиқилиб амалда қўлланилмоқда.
Интенсив боғдорчилик соҳасидаги таҳлилларга кўра ҳар бир минтақа учун 
танланган тур ва навлари бўйича районлаштирилади ва интенсив боғларнинг барпо 
этишда шу районлаштиришга амал қилинади. Ҳар бир тур ва навнинг ташқи муҳитга 
бўлган мослашувчанлиги (адабтацияси) ва талаби турлича бўлади. Уларнинг парвариш 
қилиш агротехникаси ўзига хослиги билан ажралиб туради. Интенсив боғларни ташкил 
этишда турли ҳил муддатда пишадиган уруғли ва данакли навларни танлаш, ўзаро
чангланиб вегетация даври давомида бир меъёрда ҳосил бериши муҳимдир. Ўз-ўзини 
чанглайдиган навлар четдан чангланганда мўл ҳосил беради. Дарахтнинг тўла 
чангланишида деҳқонларимиз ҳар 12-14 қатордан сўнг 2-3 қатор ҳар ҳил чангловчи 
навларни экадилар ва кутилган натижани оладилар.
Боғдорчиликда мевали ўсимликларини вегетатив усулда кўпайтириш ҳам кенг 
қўлланилади. Бунда ўсимликнинг яшаш қобилиятига эга бўлган кичик қисми новдаси 
илдизи барги ёки тўқима бўлак қисмидан бутун организмни тиклаш қобилияти ётади. 
Организмни бу қисми илдизни тиклайди, куртаги эса барг навдага айланади. Вегетатив 
усулда кўпайтиришда илдиз бачкиси, илдиз қаламчаларини экиш каби 150 дан ортиқ 
усуллари мавжуд бўлиб ўсимликни соф ҳолда сақлайди ва она ўсимликнинг 
белгиларини беради.
Боғдорчиликда мевали дарахтларни экилгандан бошлаб биринчи ҳосилини 
бергунига қадар одатда 4–5 йил муддат ўтади. Интенсив боғдорчиликда эса дарахт 2-3 
йилдаёқ ҳосилга киради ва ҳосилдорлик йил сайин кўпайиб бориши буни амалда 
тасдиқлайди .
Майдонда қанча кўчат кўп бўлса, ҳосил шунча кўп бўлади, лекин дарахтларнинг 
жойлашиш зичлиги айрим мевали дарахтлар шоҳларини бир-бирига тегиб бирикишиб 
кетиши мева қатор ораларининг техника билан ишлов бериш даражасини қийин бўлишига 
олиб келади.
Интенсив боғлар самарадорлигини оширишда тавсия этилаётган технологияларни 
жорий этиш ва ўз вақтида агротехника ишларини амалга оширишлари зарур. Чунки, 
худудларимизнинг тупроқ, иқлим, сув шароитларидан келиб чиқиб, янги экилган 
кўчатларни дастлабки даврда сув билан таъминлашга катта эътибор қаратишни тақозо 
этади. Кўчатлар тўлиқ униши учун тупроқда намлик даражаси яхши сақланиши (агар 
томчилатиб суғориш технологияси ўрнатилмаган бўлса) кўчат атрофини айлана шаклида 
ариқ олиб суғориш муҳим аҳамиятга эга. Илгари бир гектарли боғга 1000 м
3
сув 


329 
сарфланган бўлса, янги усулдаги интенсив боғлар учун томчилатиш йўли билан атиги 70 
м
3
куб сув етарли. Анъанавий боғлар гектаридан 10-12 тонна ҳосил берса, интенсив 
технологиялар асосида бу кўрсаткични 55-80 тоннагача кўтаради.
Интенсив боғларда пакана пайвандтагларга уланган кўчатларнинг, парвариш 
ишларини олиб боришда ва ҳосилдорлигининг юқори бўлишини таъминлашда, тупроқни 
доим озиқлантириб туриш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун ҳар йили гектарига 30–
40 т чиринди, соф ҳолда 240–260 кг азот, 120–150 кг фосфор ва 60–70 кг калий ўғитлари 
солиб турилади [1]
.
Ушбу агротехник жараёнлар ўз вақтида ўтказилса, ҳар бир гектар 
майдондан 4–5 йилдаи 50–60 тонна ҳосил олишга эришилади. 
Интенсив боғдорчиликда меваларни табиий таъсирлар ва қушлар хуружидан асраш 
ҳамда боғда микроиқлимни таъминлаш учун махсус тўр-сеткалардан фойдаланиш 
усулларини қўллашнинг ҳам аҳамияти катта бўлмоқда. 
Мамлакатимиз ҳудудларини табиий географик хусусиятига асосланиб пакана 
пайвандтагларга уланган кўчатларнинг турлари ва навларига қараб, экилмоқда ва парвариш 
ишларини олиб борилмоқда. Барпо этилаётган интенсив боғдорчиликда асосан, тез ҳосилга 
кирувчи пакана ва ярим пакана пайвандтагларга уланган мевали дарахтлар кўчатлари 
экилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда, уларга ёруғлик тушишининг қулайлиги, ҳаво 
айланишини яхши бўлиши бундай дарахтларга ишлов бериш қулайлиги, (суғориш, кесиш, 
шакл бериш, дори сепиш) туфайли, меваси сифатли, мазали бўлиб, нарвон ишлатмасдан 
мевасини териш ҳам осон бўлади, мевалар келгусида яхши сақланади, терилган маҳсулотнинг 
товарбоплиги ҳам ортиб, нобуд бўладиган мевалар сони камаяди.
Хулоса шуки, янги усулдаги ресурс тежамкор интенсив мевали боғларни барпо 
этиш, республикамиз боғдорчилигини ривожлантиришга, янги истиқболли навлар 
ҳосилдорлигининг янада ортишига ва мева маҳсулотларининг кўпайишига, пировардида 
аҳоли фаровонлиги ошишига хизмат қилади. 

Download 6,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   241   242   243   244   245   246   247   248   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish