Айдар соҳили тўқай жой типларининг асосий маҳсулдорлик кўрсаткичлари.
(Қодиров Ғ.Ў., 2014)
Тўқай жой
типларининг
турлари
Тўқайзор формациялари
Ўртача
ҳосилдорлик
центнерда
Мол боқиш
фасллари
Қамишзорлар
7,4-3,6
Қамишли- шўражриқзорлар
3,7
Тўқайзорлар
Аралаш ўтли- янтоқзор
3,9
Йилнинг барча
фаслида
Қамишли ва шўрали-
юлғунзорлар
4,9-3,0
Дарахт ва бутали
тўқайзорлар
Шўрланган тақир ерлардаги
қамишли-шўрали-юлғунзорлар
4,9-3,0
Йилнинг барча
фаслида
Аралаш тўқайзорлар Қамишзор, шўражриқзорлар ва
юлғунзорлар
3,7-1,2
Йилнинг барча
фаслида
Умуман, тўқайлар яйлов маҳсулдорлигига бой ҳудуд бўлиб, йилнинг барча
фаслларида мол боқиш имконияти мавжуд. Лекин Айдар-Арнасой кўллар тизими соҳил
бўйи тўқайзорлари бундан мустасно. Ғ.Ў.Қодиров (2014) табири билан айтганда,
тўқайларнинг қамиш фармациялари ўртача ҳосилдорлиги 7,4-3,6 центнерга тенг. Ёки
қамиш-шўражриқзорлар фармациясида 3,7 центнерни ташкил қилиб йилнинг барча
фаслларида мол боқиш мумкиндир (1-жадвал). Лекин, дарахт бутали, аралаш
тўқайзорларда имконият камроқ. Сабаби, Биз 2017 йил май ойидаги экспедиция давомида
кўлнинг жанубий қисмидаги тўқайзорларда аралаш ўсимликлар фармациясида, кўл суви
таъсир этган ҳудудгача гидрофил ўсимлик қуёнарпа
(Horaeum liparinum)
(қилтиқзорлар)
кенг тарқалганлигини гувоҳи бўлдик. Бундай тўқайзорларда йилнинг барча фаслларида
эмас, балки куз ва қиш фаслларида мол боқиш имкони бўлади. Ундан кейин, тўқай
ландшафтлари, унда учрайдиган ўсимлик ва ҳайвон турлари камёб саналиб, ноёб
ландшафтлар қаторига киради. Тўқай ўсимликларидан хўжаликда яйлов сифатидан
ташқари, қурилишда, фармоцевтикада, кимё саноатида кенг фойдаланб келинмоқда.
Шулардан мисол қилиб қамиш ўсимлигини айтишимиз мумкин. Ундан қурилиш
материали, чорва моллари учун силос, кимё саноатининг хом ашёси сифатида ҳам
фойдаланиб келинмоқда.
Хулоса ўрнида, айтадиган бўлсак, сўнги йилларда, йиллар давомида тўқайзорларда
мол боқилиши ва кўл сув сатҳининг кўтарилиши, инсон фаолияти билан боғлиқ бошқа
омиллар таъсирида тўқайзорлар майдонининг қисқариб бораётганлигини таъкидлашимиз
мумкин. Шунинг учун бундай ҳудудлардан фойдаланишда ўта эҳтиёткорона муносабатда
бўлишимиз ва тўқай ўсимликларидан самарали фойдаланишимиз мақсадга мувофиқ.
Зотан, бундай ландшафтлар мамлакатимизда муҳофаза этиладиган ҳудудлар сарасига
киришини ҳам унутмаслигимиз керак.
Адабиётлар
1.
Акрамов З., Рафиқов А. Орол мадад сўрайди. //Шарқ журнали. -Т.: 1986. №6.
http://ziyouz.uz/matbuot/sovet-matbuoti/ziyovuddin-akramov-asom-rafiqov-orol-madad-sora-
di-1986/
2. Буригин А.В., Марцинковская М.И. Ўзбекистон табиатини муҳофаза қилиш. -Т.:
Ўқитувчи, 1980. -192 б.
3. Коровин Е.П. Растительность Средней Азии и Южного Казахстана. -Т.: №1. 1961. - 452
с.
4. Нуриддинов О.С. Исследование динамики озер аридной зоны Средней Азии: Автореф.
дисс. кан. биол.наук. –Т.: 1992. -21 с.
5. Султонов Ю. Ландшафтлар географияси. -Т.: Ўқитувчи, 1974. -111 б.
145
6. Тошбоев З.М. ва бошқалар. Ўзбекистон ҳудудидаги тўқай ландшафтлари ва уларни
муҳофаза қилиш. //Географиянинг минтақавий муаммолари. Республика илмий амалий
конференцияси. Жиззах. 2017. –Б. 29-33
7. Қодиров Ғ.Ў. Айдар соҳили ўсимликлари қопламининг трансформацияси. -Т.: 2014.-109
Do'stlaringiz bilan baham: |