Давлат мулкини ижарага бериш шартномаси 230076/123-22 сон


VII. ИЖАРА НАРХИ ВА ҲИСОБ-КИТОБЛАР ТАРТИБИ



Download 137,61 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/7
Sana15.06.2022
Hajmi137,61 Kb.
#675203
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3cfb077a778a1f4a2fab0b0f32c0db5831d0f0be

VII. ИЖАРА НАРХИ ВА ҲИСОБ-КИТОБЛАР ТАРТИБИ
7.1. “Ижарага олувчи” шартномада кўрсатилган “объект”дан фойдаланганлиги учун “Ижарага 
берувчи”га тегишли орган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва 
Тошкент шаҳар ҳокими)нинг шу йил учун “Давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара 
тўловининг энг кам ставкаларини тасдиклаш тўғрисида”ги қарорига муваофиқ шартноманинг 3-
иловасида белгиланган муддат ва миқдорда “Ижарага берувчи”нинг транзит ҳисоб-рақамига юз фоиз 
олдиндан тўлаш тартибида ижара ҳақини тўлайди. Ижара шартномаси бўйича биринчи тўлов 
шартнома “Ижарага берувчи” томонидан рўйхатга олинган кундан бошлаб 10 банк иш куни ичида, 
кейинги тўловлар ҳар ойнинг 10-санасидан кечиктирмасдан амалга оширилади.
7.2. “Ижарага олувчи” томонидан ижарага берилган “объект”да “Балансда сақловчи”нинг 
розилиги асосида тиклаш ёки мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилганда, харажатлари 
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг тегишли хизматлари экспертизаси хулосаси 
тақдим этилган тақдирда “Балансда сақловчи”га ажратиладиган ижара тўлови суммасини 
камайтириш ҳисобига қопланади.
7.3. “Ижарага берувчи” томонидан қушимча қиймат солиғини ҳисоблаш “Ижарага олувчи” 
амалга оширилган ижара ҳақи тўлов суммаси банк ҳисобварақасига келиб тушгандан кейин амалга 
оширилади ва тўланади.
7.4. Шартноманинг амал қилиш муддати кейинги йилга ўтган тақдирда, кейинги йилга ижара 
ҳақи ставкаларининг энг кам миқдори ўзгарганига мутаносиб тарзда ўзгартирилиб белгиланади.
“Ижарага олувчи” кейинги йилга белгиланган ижара тўлови миқдоридан норози бўлган 
(шартномани ўзгартириш ҳақидаги келишувни имзолашдан бош тортган)лиги шартноманинг амал 
қилиш муддати кейинги йилга узайтирилмаслигига сабаб бўлади.


VIII. ШАРТНОМАНИ ЎЗГАРТИРИШ ЁКИ БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ
8.1. Мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортишга ва шартнома шартларини бир 
томонлама ўзгартиришга йўл кўйилмайди.
8.2. Шартномага ҳар қандай ўзгартириш ёки қўшимчалар киритилиши бу ҳақда 
келишув(шартнома) ёзма равишда расмийлаштирилиб, тарафларнинг ваколатли шахслари томонидан 
имзоланганда ва муҳрлари (мавжуд бўлса) билан тасдиқланганда ҳақиқий ҳисобланади.
8.3. Шартномани муддатидан олдин бекор қилишга тарафларнинг келишувига ёки 
қонунчиликҳужжатларида назарда тутилгандек суд тартибида йўл қўйилади. Шартнома суд қарори 
билан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
8.4. “Ижарага олувчи” мазкур шартнома бўйича ўз зиммасидаги мажбуриятларни уч ой 
давомидабажармаган тақдирда, “Ижарага берувчи” шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш 
тўғрисида таклиф билан “Ижарага олувчи”ни мажбурият бажарилмаган ойнинг охирги кунидан 
кейин ўн кун ичида ёзма равишда хат ёки шахсан топшириши билан хабардор қилади. Ушбу 
таклифга “Ижарага олувчи” рад жавобини берган ёки хат юборилган кундан кейин бир ой муддат 
ичида жавоб олмагандан кейин “Ижарага берувчи” шартномага ўзгартиришлар киритиш ёки 
шартномани бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадир.
8.5. Шартноманинг ўзгартирилиши ёки бекор қилинишига тарафлардан бирининг шартнома 
шартларини жиддий бузиши асос бўлган тақдирда, зарар кўрган тараф шартномани ўзгартириш ёки 
бекор килиш туфайли етказилган зарарни тўлашни талаб қилишга ҳакли.

Download 137,61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish