ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ ВА ТАЪЛИМ
ХОДИМЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИДА АХБОРОТ
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ЎРНИ
Даминова Ш.К. - А.Авлоний номидаги
ХТТРМХҚТМОИ таянч докторанти
Мамлакатимизда таълим соҳасидаги давлат сиѐсатининг устувор
вазифаларидан келиб чиқиб, жаҳон андозаларига тўлақонли жавоб бера
оладиган, замон билан ҳамнафас баркамол авлодга таълим – тарбия бериш,
таълим сифатининг самарадорлигини ошириш учун олиб борилаѐтган
ислоҳотлар доирасида ахборот технологияларидан фойдаланишга
қаратилган эътибор алоҳида аҳамият касб этади. Бу борада катталарни
158
ўқитиш (андрагогика)да ахборот технологияларини қўллаш ҳамда
интеграциялашув жараѐнида кенг миқѐсда фойдаланиш, таълим
субъектларининг фаоллигини оширишга йўналтирилган мустақил
таълимнинг узлуксиз таълимни амалга оширишдаги ўзаро боғлиқ бўлган
принцпларида намоѐн бўлади.
Малака ошириш муассасаларида таълим сифатини узлуксиз ошириш,
малака оширишнинг шаклларини интеграциялашган турларини жорий
этиш, малака ошириш хизматлари тингловчиларнинг инноваторлик
қобилияти, компетенцияси, тажрибаси, иш фаолиятида эришган
муваффақиятларига биноан табақалаштириш бўйича стратегияларни
ишлаб чиқиш ва амалиѐтга жорий этиш зарурати мавжуд. Малака ошириш
тизимида монопол мавқедаги шаклларнинг қўлланилишини нисбатан
пасайтириш, малака оширишнинг бошқа шаклларини жорий этиш,
интергациялаш, малака оширишга бўлган эҳтиѐжларга мувофиқ келадиган
талаб
ва
таклиф
муносабатларини
барқарорлаштириш
устувор
вазифалардан бирига айланиши керак. Чунки малака оширишнинг турли
шакллари қўлланилмас экан, малака ошириш тизими сифати, таълим
олувчиларнинг эҳтиѐжи, мажбурийликдан ихтиѐрийликка тамойилларидан
кутилаѐтган самарага эришиш мумкин эмас. Малака оширишнинг янги
шаклларини жорий этиш билан бир қаторда уларни бошқа шакллар билан
интеграциялаш, хусусан, мустақил малака оширишга алоҳида эътибор
берган ҳолда олдимизда турган муаммоларнинг ечимини топмоқ зарур.
Ахборот технологияларининг таълимга кириб келиши натижасида таълим
сифатини назорат қилиш, ижодий фаол муҳитни яратиш, янгиликлардан
мунтазам
равишда
бохабар
бўлиш,
инновацион
фаолиятни
ривожлантириш, мустақил ўз-ўзини ривожлантириш, вақтнинг фаолият
билан уйғунлиги тамойилларининг самарасига тўлақонли эришиш каби
масалалар ўз ечимини топади. Бу эса таълим сифатини юқори босқичга
кўтариш ва таълим ходимларининг ўз – ўзини ривожлантиришнинг
парадигмасига айланиши мумкин.
Ахборот технологияларини таълимга кириб келиши улар раҳбар ѐки
ўқитувчи ўрнини тўлиқ эгаллашини англатмайди. Аксинча, инсон ва
компьютернинг ўзаро ҳамкорлиги таълим жараѐнида самарадорликнинг
ортишига олиб келади. Ахборот технологиялари таълим жараѐнларини
ташкил этиш ва бошқаришда асосий воситалардан бири бўлиб
ҳисобланмоқда. Чунончи, улар кириш маълумотларини, мавжуд
маълумотларни тизимларга ажратиш ва қайта ишлаш ҳамда керакли
мақсадлар бўйича қайта ишлаган маълумотни узатиш алгоритмларини ўз
ичига олади. Бу технологиялардан жараѐнларни бошқарув фаолиятида
фойдаланилади. Шунинг учун ҳам ахборот технологиялардан оқилона
(рационал) фойдаланиш таълим самарадорлигини оширади.
159
Таълим соҳасининг замонавий менежери ѐки мутахассиси ўзини-ўзи
ривожлантириши учун ахборот технологиялардан қуйидаги мақсадларда
фойдаланмоғи зарур:
-
фаолияти давомида оддий, элементар ишларга ортиқча вақт
сарфламаслик;
-
жамиятда рўй бераѐтган янгиликлардан тезкор хабардор бўлиш ва
амалиѐтга жорий этиш;
-
ахборот алмашиш ва тезкор алоқа ўрнатишнинг замонавий
шаклларидан фойдаланиш (электрон почта, электрон конференция алоқаси
(форум), видео-конференция алоқаси, интернет);
-
таълимда
жорий
этилган
инновациялар,
ахборот
таълим
порталларидан самарали фойдаланиш ва янги инновацияларни киритиш;
-
ўқув жараѐнини бошқариш;
-
таълим
бериш
жараѐнида
ўқувчиларнинг
билишга
бўлган
қизиқишларини ривожлантириш;
-
индивидуал таълимни ривожлантириш;
-
таълим сифати ва самарадорлигини аниқлашнинг оптимал
дастурларидан фойдаланиш ва мақбул шаклларини ишлаб чиқиш, ўқувчи
ѐки ўқитувчиларни аниқ диагностика қилиш, уларнинг ривожланишини
кузатиб бориш имкониятларидан фойдаланиш;
-
ўзининг, педагогик ва ўқувчилар жамоасининг медиасаводхонлигини
ошириш;
-
Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини эътиборга олган ҳолда
ахборот технологияларидан фойдаланувчиларнинг кенг оммасига ѐшларни
маънавий ва интеллектуал ривожланишига ўз ҳиссасини қўшувчи
ижтимоий-сиѐсий, ижтимоий-иқтисодий, таҳлилий, маънавий-маърифий,
илмий-таълим ва бошқа ахборотларга киришини таъминлаш;
-
таълим муассасасида ва кичик жамоаларда соғлом муҳитни яратиш ва
шаффофликни таъминлаш;
-
турли ахборот хуружларини олдини олиш;
-
глобал тармоқ орқали мунтазам малака ва тажрибасини ошириб
бориш;
-
турли форум ва семинарларда иштирок этиш;
-
ўз - ўзини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш;
-
хориж тажрибасини ўрганиш;
-
ўзининг инновацион ғояларини тарғиб қилиш ва оммалаштириш;
-
янги ахборот ташиш мосламаларида кутубхона фондларининг
адабиѐтларидан фойдаланиш;
-
сифатли дарс тамойилларига инновацион усулларни олиб кириш,
замонавий таълим технологияларидан мунтазам фойдаланиш ва ҳ.к.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, ўзини ўзи англай
оладиган, ўз фаолиятига танқидий ѐндашадиган, қолаверса, ўз-ўзини
ривожлантириш
тамойилларига
риоя
эта
оладиган,
ахборот
160
технологияларни чуқур эгаллаган таълим муассасаларининг раҳбарлари ва
педагог ходимларини мотивациялаш орқали малака оширишни
мажбурийликдан ихтиѐрийликка қурилган, эҳтиѐжларга асосланган
мустақил малака ошириш шаклини жорий этиш мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |