142
- ўз фанига оид янги илмий ва методик адабиѐтларнинг мазмуни
билан танишиш,
- тегишли кўргазма
материалларини, ўқув-жиҳозларини ўрганиш,
уларни қўллай билиш,
- илғор ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини ўрганиш, таҳлил қилиш
орқали билимини кенгайтириш.
Айниқса, бугунги таълим жараѐни учун компьютер техникасидан
фойдаланиш кўникмасини ошириш, электрон дарсликлар, матн
муҳаррирлари, ―ZiyoNet‖ ахборот таълим портали орқали маълумотларни
олиш малакасини шакллантириш ўта муҳим вазифа ҳисобланади. Албатта,
бугунги кун ўқитувчиси интернет маълумотларидан унумли ва мақсадли
фойдланиш кўникмасига эга бўлиши бугунги кун талабидир.
Худди шу каби маълумотлар асосида
ташкил этилган дарсни
таркибан қуйидаги қисмларга ажратиш мумкин: Ташкилий қисм, ўтилган
мавзуни такрорлаш (мустаҳкамлаш), янги мавзуни тушунтириш, янги
мавзуни мустаҳкамлаш, ўқувчиларни баҳолаш, уйга вазифа бериш
Шу жиҳатдан биз педагогик маҳоратни, педагогик компонентларсиз
тасаввур қилолмаймиз. Булар эса,
инсонпарварлик, касбий педагогик
билимлар, педагогик қобилият,педагогик техника,қизиқишлар, қадриятлар,
идеаллар, мутахассислик предмети, уни ўқитиш методикаси,
педагогика,
психология, коммуникативлик, перцептив қобилият ҳисобланади.
Педагогик маҳоратнинг яна бир жиҳати бўлган бошқариш усуллари
жамоага таъсир кўрсатиш йўллари бўлиб, у қўйилган мақсадлар жараѐнида
жамоа фаолиятини уйғунлаштиришни назарда тутади.
Бошқариш усулининг турлари:
ташкилий - маъмурий,
социал-психологик,
ҳуқуқий,
бевосита кўрсатма бериш,
рағбатлантиришдан фойдаланиш,
кадрларни маънавий жиҳатдан ривожлантириш,
кузатиш,
суҳбат,
ҳужжатларни таҳлил қилиш.
Талабага инсоний-шахсий ѐндашув:
1. Шахсга янгича қараш.
2. Шахс бола эрта ѐш вақтдаѐқ намоѐн бўлади.
3. Шахс педагогик жараѐннинг объекти эмас, балки субъекти.
4. Шахс таълим тизимининг мақсади. У бирор бир ташқи
мақсадларга эришиш учун восита бўла олмайди.
5. Ҳар бир бола қобилият соҳиби, кўпчилик болалар эса
талантлидирлар.
143
6. Шахснинг устувор сифатлари олий этик қадриятлар, яъни эзгулик
(яхшилик)
Хуллас, педагоглик маҳоратини эгаллаш учун мутахассис –
муҳандисга фақат ўз предмети юзасидан билимларга эга бўлиш кифоя
қилмайди, у педагогика ва психологияга доир билимларни чуқур
ўзлаштириши ва уларни мунтазам равишда кенгайтириши лозим.
Шунинг учун ҳам, педагогик маҳорат – бу маълум ишни аъло
даражада бажармоқдир. Педагог маҳорати деганда эса чуқур билимли,
талабалар руҳиятини
яхши биладиган, ўқитувчиликнинг ғурури, орияти
юқори даражада бўлган инсонлар фаолияти тушунилади. Чунки,
ўқитувчининг дарс жараѐнидаги ҳар бир ҳаракати катта аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: