1-ШЎъба: педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлар


НООРГАНИК КИМЁ ФАНИНИ ЎҚИТИШДА ИНТЕРФАОЛ



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet64/217
Sana15.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#675029
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   217
 
НООРГАНИК КИМЁ ФАНИНИ ЎҚИТИШДА ИНТЕРФАОЛ 
МЕТОДЛАРНИНГ ЎРНИ 
 
Раззоқова С.Р. – ЎзМУўқитувчиси 
 Ешбобоев Т.У. -ТДАУ ўқитувчиси
 
Таълимда интерфаол методларни қўллашнинг асосий мақсади 
талабаларни фаол таълим олиш жараѐнига жалб қилиш, уларда билиш 
ҳамда изланиш малака ва кўникмаларини ривожлантириш, фанга бўлган 
қизиқишни оширишдан иборатдир. 
Интерфаол методлар ўқитувчи билан талабанинг фаол муносабати, 
бир-бирини тўлиқ тушунишга асосланади. Бу методларни ўқув жараѐнига 
жорий этишнинг асосий мақсади - дарсда устоз билан шогирднинг 
ҳамкорликда ишлашини ташкил этишдир. Ўқитувчи дарсида тегишли 
муаммоларга 
талабаларни 
жалб 
этиши, 
уларнинг 
ҳаракатини 
фаоллаштириши ва натижада ўзлаштиришларини таъминлаши керак 
бўлади. Кимѐ дарсларида талабаларнинг эркин фикрлаш қобилиятларини 
ривожлантиришда ―Муаммоли вазият‖ технологиясидан
13
фойдаланиш 
самарали натижа беради. Чунки бу фаннинг ҳар бир мавзуси муаммоли 
саволларга бой. 
―Муаммоли 
таълим 
―технологиясини 
қўллашдан 
мақсад- 
талабаларни ўқув фанининг мавзусидан келиб чиққан ҳолда турли 
муаммоли масала ѐки вазиятларнинг ечимини тўғри топа олишларига 
ўргатиш ҳамда муаммонинг моҳиятини аниқлаш бўйича малакаларини 
13
Avliyoqulov N.X. Zamonaviy o`qitish texnologiyalari. Uslubiy qo`llanma. -T.: 2001.


101 
шакллантиришдан иборат. Шунингдек муаммони ечишнинг баъзи 
усуллари билан таништириш ва айни муаммони ечишга мос услубларни 
тўғри танлашга ўргатишдир. Бунда ўқитувчи муаммони келиб чиқиш 
сабабларини ва уларни ечишдаги хатти-ҳаракатларни тўғри аниқлашга 
эътибор беради. 
Бу таълим технологияси қўлланилаѐтганда ўқитувчи талабаларга 
машғулотни ўтказиш тартиб қоидалари ва талабларини тушунтиради, яъни 
у машғулотни босқичли бўлишини ва ҳар бир босқич улардан диққат-
эътиборни талаб қилишини, машғулот давомида аудиторияда кичик 
гуруҳларда ва жамоа бўлиб ишлашларини айтиб ўтади. Шу тариқа 
бошланган дарс талабаларнинг берилган топшириқларни бажаришга тайѐр 
бўлишларига ѐрдам беради ва уни бажаришга талабаларда қизиқиш 
уйғотади. Шундан сўнг машғулот жараѐни бошланади.
Муаммоли ўқитиш технологияси ўқув материалининг мазмунига 
боғлиқ. Буни кимѐвий ҳодисалар, қонунлар, амалий тажрибалар ва 
назарияларни ўрганиш мисолида кўриш мумкин. Таълим жараѐнида 
кимѐвий ҳодисаларни муаммоли ўқитишни қуйидагича ташкил этиш 
мумкин. 
1. Кимѐвий ҳодисани кузатиш ва унинг характерли хусусиятларини 
аниқлаш. 
2. Кузатилаѐтган кимѐвий ҳодисаларни бошқа, олдиндан ўрганилган 
кимѐвий ҳодисалар билан алоқадорлигини аниқлаш ва унинг ўхшаш ѐки 
фарқли жиҳатларини ажратиш. 
3. Кимѐвий ҳодисаларни амалиѐтда қандай қўллаш мумкинлигини 
мулоҳаза қилиш ва тадбиқ этиш йўлларини таклиф этиш. 
Кимѐвий ҳодисаларни ўрганишнинг барча босқичларида муаммоли 
ўқитиш методидан фойдаланиш мумкин. Лекин муаммоли ўқитишнинг 
имкониятлари айниқса ҳодисани моҳиятини аниқлашда очилади. Мисол 
тариқасида электролиз мавзусини муаммоли ўқитишни кўриб чиқамиз. 
Бунинг учун аввало унинг асосий моҳиятини яққол кўрсатиб берувчи 
«таянч» тажриба керак. Бундай тажриба сифатида электролит эритмасидан 
электр токини ўтишини, тоза кристалл модда ѐки дистилланган сувда 
электр токи ўтмаслигини кўрсатувчи тажрибани олиш мумкин. 
Тажрибадан ҳодисанинг асосий хусусияти яққол кўринади: биринчи 
навбатда кристалл модда ѐки дистилланган сув солинган электролитизѐр 
ўзгармас ток манбаига улаганда электродларда ўзгариш бўлмаслиги, 
иккинчи навбатда электролит эритмалар солинган электролитизѐр 
ўзгармас ток манбаига улаганда электродларда яъни катод ва анодларда 
моддаларни ажралиб чиқиши кузатилади. Биринчи қарашда талабаларга 
кузатилаѐтган ҳодиса яъни кристалл модда ѐки дистилланган сувда электр 
токининг ўтмаслигини- электродларда ўзгариш бўлмаслиги ва эритмада 
электр токининг ўтиши- электродларда яъни катод ва анодларда 
моддаларни ажралиб чиқиш сабабларини аниқлаш муаммо сифатида 


102 
қўйилади. Демак - биринчи муаммоли вазият юзага келди

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish