1-мавзу: Технология фани Давлат таълим стандарти, ўқув дастури, дарслик ва методик қўлланмалари мазмуни


Амалий машғулот учун назарий материаллар



Download 5,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/91
Sana15.06.2022
Hajmi5,13 Mb.
#674085
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   91
Bog'liq
4.2.-2-кисм-Технология-Методика-мажмуа-2018

Амалий машғулот учун назарий материаллар. 
Таълим-тарбия жараёнида фанлараро боғланишлардан фойдаланиш катта 
аҳамиятга эга. Маълумки, ҳар қандай фан ўзига яқин бўлган бошқа фанларнинг 
таъсирида юзага келади ва улар билан биргаликда ривожланади. Шунинг учун 
мактабларда, билим юрти ва олий ўқув даргоҳларида фанларни ўқитиш-ўргатиш 
ишларида фанлараро боғланиш ва алоқалардан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. 
Худди шу сингари технология фани дарсларини ҳам бошқа фанларга боғлаб ўтиш 
самарали натижалар беради, дарс самарадорлигини оширишнинг муҳим 
омилларидан бири бўлиб ҳисобланади. Технология фанидаги фанлараро 
боғланишларни икки хил кўринишга бўлиш ҳамда уларни шартли равишда ички 
ва ташқи фанлараро боғланишлар деб аташ мумкин. Технология фани дарсларида 
ички боғланиш деганда шу соҳага оид фанлардаги мавзуларнинг ўзаро боғланиши, 
алоқадорликлари тушунилади. Ташқи боғланиш эса Технология фани дарсларини 
бошқа фанлар билан бўладиган боғланишларини билдиради.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, технология фанининг бундай кетма-
кетликда ўқитилиши бир-бири билан узвий боғланган бўлиб, улар бир-бирларини 
мустаҳкамлаб ва тўлдириб боради. Агар бошланғич синфларда тайёрлов 
кўринишидаги 
ўқув 
машғулотлари 
ўтилса, 
V-VII 
синфларда 
улар 
такомиллаштирилиб, саноат ва қишлоқ хўжалигига оид кенгроқ билимлар 
берилади. Юқори синфларда эса маълум бир ихтисосликлар бўйича касбларга
йўналтирилади. Кўриниб турибдики, технология фани дарслари бу босқичларда 
ўзаро узвий боғланиб, оддийдан мураккабга, осондан қийинга қараб бориш 
тамойили асосида олиб борилади. Технология фани ўқитувчисининг вазифаси шу 
тамойилига амал қилган ҳолда янги материални олдин ўтган материаллар билан 
боғлаб олиб боришдир. Бу ишлар фанлараро боғланишларнинг маълум бўлган уч 
тури, яъни янги мавзуни ўтишдан олдин, янги мавзуни ўтиш давомида ва янги 
мавзуни ўтиб бўлганадан сўнг боғлаш усулларидан фойдаланиб амалга 
оширилади. Технология таълимидаги ташқи боғланишлар эса унинг бошқа 
соҳалар ва фанлар билан бўлган ўзаро алоқасини билдиради. Умуман олганда, 


160
технология фани дарсларини мактабда ўтиладиган барча фанлар билан боғлаш 
мумкин. Амалда эса технология фани дарслари кўпроқ расм, чизмачилик, 
тасвирий санъат, физика, математика, жисмоний тарбия, она тили ва адабиёт, 
кимё, география, электрон ҳисоблаш машиналари ва информатика асослари, 
тарих, биология каби фанлар билан боғланади. Қуйида технология фани 
дарсларида бошқа фанларга оид тушунча ва маълумотлардан фойдаланиш бўйича 
айрим кўрсатмалар ва услубий тавсиялар берилган (3-4-5-слайдлар). 

Download 5,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish