Tibbiy biologiya javoblari Паразитологиянинг асосий тушунчалари ва экологик асослари


   Эгри бошли гижжанинг диагностикаси ва профилактикаси



Download 0,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/44
Sana14.06.2022
Hajmi0,77 Mb.
#670269
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44
Bog'liq
Tibbiy biologiyadan javoblari

75. 
 Эгри бошли гижжанинг диагностикаси ва профилактикаси 
Ташхиси. Паразитологикташхиси: беморларнинг ахлати текширилиб, 
анкилостома тухумларини аниқланишидан иборат. Шахсий олдини олиш 
чоралари: шахсий гигиенага риоя қилиш, сабзавот ва кўкатларни қайноқ 
сувда ювиш, ҳовуздаги сувларни қайнатиб ичиш ваҳоказо. Анкилостомидоз 
тарқалган жойда оѐқяланг юриш ва ўтда ѐтиш ман қилинади.Жамоат олдини 
олиш чоралари: анкилостома тарқалган жойларда ахоли ўртасида мунтазам 
равишда оммавий дегельминтизация ўтказилади ва одам ахлатининг ташқи 
муҳитга тарқалишига қарши чоралар кўрилади. 
76. 
Юмалок чувалчанглар синфининг вакиллари 
Юмалоқ чувалчанглар киприкли чувалчанглардан келиб чиққан деб тахмин 
қилинади. Уларнинг танаси ўзига хос тузилган бўлиб, бошқа 
чувалчанглардан яққол ажралиб туради, лекин юқори даражада турадиган
ҳайвонлар шажара дарахтининг ѐн шохи деб қаралади. Юмалоқ 
чувалчанглар типига ҳозирги маълумотларга кўра 5 синф вакиллари 
киритилган: Gasrotricha, Nematoda, Kinorhyncha, Nematomorpha, Rotatoria. 
Юмалоқ чувалчанглар ичида эркин яшовчилар ҳам, паразитлари ҳам бўлади. 
Масалан, Gasrotricha ва Kinorhyncha синфига мансуб бўлган чувалчанглар 
фақат эркин яшовчиларида, ҳам паразитлари бор, Nematomorpha вакиллари 
фақат паразитлардир. Тиббиѐт нуқтаи назаридан юмалоқ чувалчанглар 
катта аҳамиятга эга, чунки шу типга мансуб бўлган бир қанча турлари одам 
паразитларидир, айниқса Nematoda синфининг вакиллари. 
77. 
Nematodalar 
синфи, 
филяриялар 
оиласи 
вакилларининг 
тиббиѐтдаги ахамияти 
Филяриялар оиласи (Filariidae). Бу оилага мансуб бўлган нематодалар қон 
паразитлари бўлиб, филяриатозлар деган касалликларга сабаб бўлади. 
Филяриатозлар тропик ва субтропик иқлимли мамлакатларда кенг тарқалган 
гельминотозлардан бўлиб, трансмиссив касалликлар гуруҳига киради. 
Одамда асосан қуйидаги филяриатозлар учрайди: вухерериоз, лоаоз, 
онхоцеркоз, бругиоз ва бошқалар. 
Филярияларнинг танаси одатда ипсимон шаклда бўлиб, иккала томони 
учланиб кетган. Оғзи бош қисмида жойлашган бўлиб, ҳалқум, сўнг 
қизилўнгачга давом этади. Ҳазм канали анал тешиги билан тугайди. 


Урғочилари тирик личинкалар туғади, жинсий тешиги бош қисмига яқин 
жойлашган. Филяриялар хўжайннларини алмаштриб ривожланади: одам—
асосий, дефинитив хўжайин, оралиқ хўжайинлар эса бўғимоѐқлилар асосан, 
икки қанотлилардир. Вояга етган даврлари одамнинг тана бўшлиғида, ички 
аъзоларида, лимфа тизимида паразитлик қилади, личинкалари эса қон-томир 
тизимида айланиб юради. қон сўрувчи ҳашаротлар беморларни чаққанда 
қон билан бирга филярияларнинг личинкаларини ҳам сўриб олади. Оралиқ 
хўжайин ошқозон-ичак тизимига тушгач личинкалар ичак деворини тешади 
ва тана бўшлиғига ўтади, сўнг кўпроқ мушаклар ѐки мальпиги найчаларига 
бориб икки марта туллайди. 2-3 ҳафтадан кейин личинкалар ҳашаротнинг 
яна тана бўшлиғига қайтиб келади. Бу жойдан личинкалар астақсекин унинг 
ҳартумига йиғилади ва ҳашарот одамни чаққанда одамга филярияларни 
ифлосланган оғиз аппарати орқали ички аъзоларига ўтказади. +он айланиш 
тизимига тушган паразитлар қон орқали ички аъзоларига ўтади, улар шу 
жойда ўсади, ривожланади ва 3-18 ойдан кейин вояга етади. Вухерерия 
(Wuсhereriabancrofti) вухерериоз касаллигининг чақирувчисидир. Бу узун 
ипсимон нематод бўлиб, урғочисинииг узунлиги 10 см, эркагининг эса 4 см. 
Вояга етган чувалчанглар лимфа безларида, ички аъзоларининг қон 
томирларида паразитлик қилади. Личинкалар –микрофиляриялар эса қон 
томирлар тизимида айланиб юради. Кундузги (одам фаоллиги ошган пайтда 
) микрофиляриялар ички аъзо қон томирларида яшаса, кечалари-периферик 
қон томирларига ўтиб, одамга ҳужум қилган қон сўрувчи ҳашаротларга 
юқади. Вухерериянинг асосий хўжайини одам, оралиқ хўжайини Anopheles, 
Culеx ва Aedes авлодларига кирадиган чивинлар. Вояга етган чувалчанглар 
одамда 17 йилгача, личинкалари эса 70 кун атрофида ҳаѐткечиради. 
Инкубацион, яъни яширин даври 3-18ой давом этиши мумкин. 
Касалликнинг белгилари: аввало алергик ҳолатлар юзага чиқади, кейин тана 
ҳарорати кўтарилади, сўнг тўқималарда шиш ва инфильтратлар ҳосил 
бўлади. Вояга етган чувалчанглар лимфа томирларига тиқилиб қолиши 
натижасида аъзолар, тана кисмлари, оѐқлари йўғонлашиб кетади, бу 
касаллик фил oѐғи деб аталади (-расм). Бу жойларда яралар ва мускуллар 
атрофияси куза-тилади. Касалликнинг манбаи фақат касалланган одамдир.

Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish