Мавзу: Жисмоний машқларга қаратиш



Download 0,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/11
Sana21.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#66741
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
jismoniy mashqlar

Техниканииг асоси деганда ҳаракат орқали қўйилган вазифасини 
бажариш учун керак бўладиган ҳаракат фаолияти тизимининг ўзақ қисми 
тушунилади.. Кўлланган усуллар тананинг қисмларини ўзаро келишган 
ҳолда, ҳаракат актининг кетма-кетлиги тизимини бузмай, жисмоний 
сифатлари (куч, тезкорлик, чақконлик, мускуллар эгалувчанлиги ва бўғинлар 
ҳаракатчанлиги) нинг кераклича намоён қилинишини тақазо этади. Усул 


самарали бўлса, амалиётда унумли кўлланиши мумкин ва узок вақт ўзининг 
ҳаётий — амалийлигини сақлаб қолади. Масалан, баландликка сакрашнинг 
«Фосбери-флоп» усули самарали бўлса ҳам, ҳозиргача кўпчилик спортчилар 
«перекидной» усулидан фойдаланадилар. Янги ўрганувчилар учун эса 
ҳозирги кунгача «қадамлаб сакраб ўтиш» усулидан фойдаланилиш сакраш 
техникасини ўзлаштиришда керакли самара беради. 
Техникани звеноси дейилганда, бажарилаёетган ҳаракатнинг асосий 
механизми — сакрашларда депсиниш, улоктиришларда финал куч 
сарфлашни бажариш учун ёрдам берадиган ҳаракат фаолияти таркибидаги 
бўлаклар тушунилади. .Педагогик жараёнда машқнинг асосий звеноси 
механизмини ўзлаштириш ўқитишнинг негизи деб қаралади. Техниканинг 
ўзлаштирилиши машк техникасининг асосини ўрганиш демакдир. 
Техниканинг детали бу, ҳаракат таркибига кирган, лекин унинг 
асосига, звеноларига зиён етказмайдиган кўшимча ҳаракатлар ёки шу ҳаракат 
механизми таркибидаги энг майда 
бўлаклардир. Уни ҳаракат таркиби1а бажарса ҳам бажармаса хам 
бўлади. Масалан, узунликка сакрашда кимдир танага тезлик беришни кескин 
тезланиш билан, кимдир тезланишни астасекинлик билан бошлайди; қиска 
масофага югурувчи — ҳам тўсиқлар оша, ҳам тўсиқлар сиз югуриш 
йўлкасида тез ҳаркатлана олади. Старт учун старт колодкасини ўрнатиш эса 
иккала масофада турлича, улар кайсидир детали билан бирибиридан фарқ 
қилади, лекин бу детал машк техникасини асос ёки звеносига зиён 
етказмайди. 
Рационал спорт техникаси. Рационал спорт техникасининг асосий 
қоидаси шундан иборатки фаолиятни бажаришда актив ва пассив 
ҳаракатлантирувчи кучлардан тўлақонли ва мақсадга мувофиқ равишда 
фойдаланиб, шу вактнинг ўзида уни тормозловчи (сусайтирувчи, 
самарадорликни пасайтирувчи) кучларни камайтириш тушунилади. 
Ньютоннинг учта қонуни механик ҳаракатларга бағишланган. Лекин инсон 
ҳаракатлари ҳақида гап кетганда жисмоний машқларнинг рационал 


техникаси ҳақида хулосага келиш учун механиканинг бу қоидаларита таяниб 
бўлмайди. Нимага? Масалан, физика қонунига кўра, имкони борича баландга 
сакраш учун назарий жиҳатдан, сакрашни оёкга роса чуқур ўтириш билан 
бажариш лозим. Аммо тажриба кўрсатмокдаки, инсоннинг сакраш 
имконияти чегараси айтарли юқори, агар у иложи борича катта бўлмаган 
ярим ўтириш билан депсиниш (депсиниш оёғининг тизза бўғинидан 
қисқагина букиш) сакраш самарадорлигига ҳам ижобий, ҳам салбий фойда 
бериши мумкин. 
Хулоса қилсак рационал техникани эгаллашда фақат механика 
қонунларига таяниш билан чекланмай, ҳаракатни материянинг энг юқори 
шаклларига, улардан бири бўлмиш биологик қонуниятларига ҳам таянишга 
тўғри келади. 
Жисмоний 
машқлар 
билан 
шуғулланиш 
давомида 
ҳаракат 
координацияси деган тушунчага дуч келамиз. Бу сифатнинг шаклланиш 
меъёрининг бузилиши ҳаракатлар тавсифини билмаслик окибатидандир. 
Ҳаракатларнинг тавсифи. Жисмоний маданият ўқитувчилари, 
мутахассис тренерлар, физкультура фаолларигина эмас, балки мавжуд 
жамият аъзоларинг барчаси ўз ҳаракати ва ҳаракат фаолиятларини таҳлил 
қилибгина колмай, касбдоши, тенгдоши, фарзанди ва бошкаларнинг 
ҳаракатларини ҳам таҳлил эта олиши малакасига эга бўлиши зарур. 

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish