114
1. РАҚОБАТ СТРАТЕГИЯСИ ВА КООПЕРАЦИЯ СТРАТЕГИЯСИ
Стратегик режалаштириш тўғрисидаги адабиётларда ҳамда Портер илмий
ишларидан бошлаб, доимий равишда стратегия рақобатлари кўриб келинади. Портер
таъкидлаганидек, асосан харажатларни камайтириш ва табакаланиш стратегия
ракобатлари мавжуд. Уларнинг бири баҳоларнинг камайтирилишига, бошқаси эса
сифатнинг яхшиланиши ва товар истеъмол қийматининг оширилишига йўналтирилган.
Мана шу икки асосий стратегияларга биз мустақил стратегиялар сифатида, янги товарнинг
киритилиши стратегиясини ва бозорни ривожлантириш стратегиясини қўшамиз. Бу
стратегияларнинг барчаси ўсиш стратегияси ҳисобланади. Бу ўсиш стратегияларига
табақаланиш ва интеграция стратегиялари ҳам киради, уларни биз келгуси бобда кўриб
чикамиз.
Кейинги йилларда, стратегик алянсларнинг аниқ ёки ноаниқ тузилишлари-
мослашув кооперацияси стратегияси ва альянслар тузиш стратегияси билан боғлик
кооперация стратегияси фаол муҳокама қилинмоқда.
2. ҲАРАЖАТЛАРНИ КАМАЙТИРИШ СТРАТЕГИЯСИ
Ҳаражатларни камайтириш стратегияси бозордаги рақобат курашида анча паст
баҳолар ҳисобига ютуққа эришишга йўналтирилган. Гап паст баҳолар тўғрисида
эмас, балки ran рақобатчилар баҳоларига нисбатан баҳоларни паст даражада ушлаб
туриш имконини берувчи ҳаражатларни камайтириш тўғрисида кетаяпти. Ўта паст
баҳоларда маҳсулот чиқаришнинг маъноси йўқ, уларни ҳеч ким сотиб олмайди.
Ҳаражатларни камайтириш стратегияси, асосий истеъмол сифатлари сақланиб,
ҳаражатлари кам бўладиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган.
Ҳаражатларни камайтириш стратегияси асосида бешта «қиррали тошлар» ётади ва улар
ҳисобига рақобат устунлигига эришилади.
Махсус лойиҳалаш ва қўшимча хизматларнинг йўқлиги. Шаражатларни
камайтиришнинг тўғри йўли кўшимча хизматларни тугатиш ва маҳсулотни махсус
лойиҳалаш орқали ишлаб чиқаришнинг технологик соддалаштирилишига боғлиқ. Бу ерда
классик замонавий мисол америка компанияси « Жанубий-ғарбий авиайўналиш» бўлди, у
авиакомпаниялар учун одатий бўлган пассажирлар учун хизматлар сонини қисқартирди.
Бу унга ҳаражатларни кескин камайтириш ва баҳоларни пасайтириш имконини берди.
Бунда хизмат сифатида фақат битта - пассажирларни бир пунктдан бошқасига
ўтказиш таклиф этилди.
Махсус лойиҳалаштиришга автомобил саноатида мисол топиш мумкин - бу кўплаб
арзон автомобиллар лойиҳалари. Тўқимачилик саноатида, рақобат кичик баҳолар учун катта
микёсга эга бўлиб, бунда тикишнинг махсус технологияси қўлланилади. Бу ерда
ҳаммага маълум икки тикишнинг ўрнига бир тикишнинг ишлатилиши мисол бўлади. Бу
ерда асосий йўналиш маҳсулот харажатининг камайтирилиши ва буюмнинг
соддалаштирилишига йўналтирилганлигидир. Айрим ҳолларда жуда оддий лойиҳа қарорлари
ишлатилади. Мисол учун, ўлчамларнинг қисқартирилиши. Бизнес бўйича адабиётда
бундай йўналиш «Херши Қарори» деган ном олди. «Херши» компанияси шоколад
маҳсулоти баҳосини тушириш учун, унингўлчамларини қисқартириш қарорини қабул
қилди. Бу баҳо устунлигини таъминлади.
Do'stlaringiz bilan baham: