“Tálim sistemasında elektron tálim ortalıǵında
islewdegi mashqalalar hám sheshimler”
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича ишларнинг
ижроси натижасида таълим олувчилар масофадан туриб таълим олиши, дарсларда,
жумладан, маърузаларда видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланиб иштирок
этиши, таълимга оид вазифаларни автоматик тарзда тақсимлаш, таълимга оид
маълумотларни Интернет тармоғи орқали олиши, аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда
дарсларни қайд этиб бориши, дарслар ва бошқа таълимга оид муҳим масалаларнинг
вақти ва жойи ҳақида «SMS» хабар орқали хабардор бўлиши, таълим бўйича
синовларни электрон шаклда топшириш ва қабул қилиш, таълим олувчилар томонидан
электрон мурожаат қилиш, таълим жараёнида бериладиган саволлар ва вазифаларни
ахборот тизими ёрдамида автоматлаштирилган ҳолда танлаш имкониятларига эга
бўлади. Шунингдек, таълим олувчилар масофавий таълим орқали ўқув режалари ва
ўқув дастурларига мувофиқ, зарур билим, малака ва кўникмаларни ахборот-
коммуникация технологияларидан ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғидан
фойдаланган ҳолда масофадан туриб олишлари мумкин. Янги таҳрирдаги Ўзбекистон
Республикасининг «Таълим тўғрисида» ги Қонунида ҳам «таълим олиш ҳуқуқи,
таълим ташкилотларида инновацион фаолиятни қўллав-қувватлаш ва ўқув
дастурларини инновацион технологияларни қўллаган ҳолда амалга ошириш» дан [2]
иборат эканлиги қайд қилинган.
Илмий изланишларда ҳам «Замонавийлаштириш ва инновацион
ривожланишнинг энг муҳим компоненти бўлган замонавий малака ошириш
тизимининг вазифаси - ҳар бир тингловчининг эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда, юксак
технологияли рақобат муҳитида индивидуал тараққиёт троекториясини мустақил
равишда танлашга қодир бўлган етук мутахассисни етиштиришдан иборат»лиги [3]
кўрсатиб ўтилган. Ривожланган хорижий давлатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда
замонавий талаблар асосида, ахборот-коммуникация технологияларни ўқув жараёнига
қўллаш усулларини чуқур ўрганиш асосида такомиллаштирилган таълим бериш
жараёнига босқичма-босқич ўтиш бўйича тадбирларни ўз ичига олган таълим
тизимининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини, ўқув-услубий мажмуаларнинг янада
такомиллаштириш чораларини кўриш зарур. Шунингдек, таълим соҳасида фаолият
юритаётган педагог-ўқитувчиларнинг ва таълим соҳаси бошқа ходимларининг рақамли
саводхонлигини ва бу борадаги малакасини ошириш, иш вақти ва моддий ишлаб
чиқариш ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда ахборот-коммуникация
технологиялари ютуқларини кенг жорий этиш ҳисобига халқ таълими тизими
ходимларининг меҳнат унумдорлигини ошириш чораларини кўриш мақсадга
мувофиқдир. Президентимиз юқорида қайд қилинган нутқида, «Ўқитувчилар ишини
енгиллаштириш ва уларнинг салоҳиятидан оқилона фойдаланиш учун келгусида
таълимни рақамлаштириш ишларини якунлаб, “Онлайн мактаб”, “Рақамли ва хавфсиз
мактаб”, “Электрон дарслик”, “Электрон кундалик” каби тизимлар жорий этилади.
Келгусида барча мактаблар 100 фоиз Интернет билан таъминланади ва бунинг учун
Давлат бюджети маблағлари йўналтирилади» деб, атаб кўрсатди.
Ҳақиқатдан ҳам, таълим тизимини рақамлаштириш ишлари Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги Фармонига илова қилинган
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш
концепциясининг мақсадли кўрсаткичларида [4] белгиланиб, унга кўра 2019-2030
йиллар давомида, Умумтаълим мактабларини кенг полосали Интернет тармоғига улаш,
замонавий компьютерлар билан таъминлаш ва мавжуд маънан эскирган компьютер
техникаларини янгилаш, қўшимча таълим муассасаларида робототехника, ахборот
технологиялари ва дастурлаш каби замонавий тўгаракларни ташкил қилиш, таълим
Qaraqalpaqstan
Respublikası xalıq bılımlendiriw xızmetkerlerin
qayta tayarlaw hám olardıń qánigeligin arttırıw aymaqlıq orayı
17
Do'stlaringiz bilan baham: |